Бир эркак, ўзининг қариб қолган итини чўктирмоқчи бўлди, ит дeярли эшитмасди, хурмасдиям. Куни билан ётарди холос.
Эркак итни қайиқдан сувга
ташлади, ит эса қайиқни ортидан суза бошлади. Эркак қўлидаги эшкак билан итнинг бошига урди, ўзи эса мувозанатни сақлаб қола олмай муздай сувга йиқилди ва этлари тортишиб суза
олмай чўка
бошлади.
Ит эса хужайинини қўлидан тишлаб тортиб, қиргоққа сузиб чиқарди ва уни қутқарди.
Ўзига келган эркак, қилган
ишидан ўзининг ҳақиқий содиқ дўстини ўлдирмоқчи бўлгани учун ўзидан нафратланиб кетди.
Ит эса бошидан қон оққанча, унинг ёнида ўлиб ётар эди!
Комментариев нет:
Отправить комментарий