Нордкап – ер куррасининг энг чекка
шимолий нуқтасига саёҳат!
Ер юзида шундай жойлар борки, у
ерда сиз ўзлигингизни англаб етишда, шахсий ҳаётингизни изга солишда, умуман
олганда фикр-ҳаёлингизни бир жойга жамлаб эркин фикр юритишингиз учун жуда ҳам
қулайдир.
Европа қитъасининг шимолий
чегарасида жойлашган Нордкап (шимолий бурун)да сиз ҳақиқий табиатни гувоҳи
бўласиз. Бу жойда вақтнинг ўтгани ҳам сезилмайди. Осмон ва ер жипслашиб кетган
бепоён манзарани кузата туриб турмуш ташвишлари ҳам бир зумда йоддан
кўтарилади.
Норвегиядада жойлашган Нордкап
(шимолий бурун)га сафарга отланар экансиз иссиқ кийимларингизни олишни
унутманг. Саёҳатингиз Норвегия пойтахти Осло шаҳридан бошланади. Ушбу шаҳардан
манзилингиз тўғри шимол томонга, икки океанлар – Шимолий-муз ва Атлантика
океанлари туташган ва ер курраси ниҳоясига етган жойга йўналган бўлади.
Манзилга бориш учун сиз
автотранспорт орқали икки кун давомида бутун Норвегия мамлакатини кезиб
ўтишингиз ёки самолёт орқали Хоннингсвог шаҳарчасига олти соатда етиб
боришингиз мумкин бўлади. Нордап мазкур шаҳарчадан 24 километр узоқликда,
европа қитъасининг энг шимолий қисмида жойлашган.
Яланг тоғликлардан иборат табиатда
сиз ўзингизни ҳудди ўтмишга қайтиб қолгандак ҳис қиласиз.
У ерда шаҳардан фарқли ўлароқ табиат
ҳукмронлик қилади.
Океан сатҳидан 307 метр баландликда
жойлашган шимолий бурундан туриб атрофни кузатар экансиз, сиз ўзингизни ер
куррасининг энг чекка қисмида тургандай ҳис қиласиз ва тугалмас океан сизни
ўзига ром қилади. Шу сабабли ҳам 1978 йилда, ер шари макети “Глобус” Нордкап
чўққисига рамзий тимсол сифатида жойлашитирилган.
Нордкап (шимолий бурун)да дунёнинг
ҳар чеккасидан келадиган сайёҳлар учун кўпгина қизиқарли сайилгоҳ ва манзарали
жойлар мавжуд. Нордкап қоясининг ичкари қисмида жойлашган кўргазма орқали йил
давомида ташриф буюрувчи сайёҳлар ушбу жойнинг қадимий тарихи ҳақида қизиқарли
маълумотлар олишлари мумкин. 1989 йилда ясалган “Аёл ва бола” деб номланган
ҳайкал Нордкапда жойлашган бўлиб, комплекснинг марказида она ва бола ҳайкали ва
уларнинг атрофида 7 та катта доира шаклидаги медаллионлар мавжуд. Ҳар бир медаллионларда
эса ер куррасининг турли жойларида болалар томонидан чизилган расмлардан 7 та
расм эскизлари жой олган ва уларда 7 хил тилда “Олам” (Дунё, Жаҳон) деб ёзиб
қўйилган.
Нордкапда Май ойидан Август ойигача
деярли қоронғулик бўлмайди. Тунда қуёш бўлмаса ҳам атроф ёруғ ҳолатда бўлади.
Бу ердаги “оқ тунлар” Санк-Петербургдаги оқ тунлардан ҳам узунроқ бўлади. Қуёш
уфқнинг бир томонидан кириб, кўп вақт ўтмай бошқа томондан чиқиб келади.
Нордкап – ер гардиши. Бу ерда сиз
табиат билан боғланиб ҳамоҳанг бўласиз.
Бу ерда ҳар бир инсон ўзини инсон эканлигини чуқур англаб
етади.
Манба .Journey.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий