Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 14 июля 2016 г.

қ и ё м а т

ҚИЁМАТ..!

Сўрашади мендан баъзилар,
Қиёмат кун қай замон келар?
Хадисларда бордир кўп сўзлар,
Ундан олдин аломат бўлар.

Одамларда қолмас оқибат,

Аёлларда хаё хам қолмас.
Омонатга бўлар хиёнат!!!
Яхшиликка дуо хам олмас.

Тарозидан уришлар бўлар,
Яхшиларнинг устидан кулар.
Бенамозлар дунёга тўлар,
Ширк келтириб яшашар улар!!

Ота она қаровсиз қолар,
Номард ўгил мол дунё йиғар.
Ёри учун совғалар олар,
Унутади қон қардош жигар.

Эркак қолиб аёл кўчада,
Фарзандларин боқиб юради.
Эри бўлса ховли дачада,
Ўзгасининг кўнглин олади.

Баъзилари Аллохни билмас,
Сиғинишар қабр тошига!!!
Хатто Қурон тиловат қилмас,
Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.

Халол туриб харомни ютар,
Шайтон изин кўз юмиб босар.
Хар бир кунни гунох қиб ўтар,
Бир кун келиб ўзини осар!!!

Қиёматнинг аломати кўп,
Барин ёзиб тугатолмайман.!!!
Эй дўстларим товба қилинг хўп,
Қиёматни тўхтатолмайман.!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий