Пашша чақишининг олдини оламиз
Пашшалар ҳужумининг олдини олиш учун кечаси узун шим ва енги узун кўйлакда ётишга ҳаракат қилинг. Тананинг қолган очиқ қисмига махсус крем, спрей ёки аерозол суришингиз мумкин.
Одатда пашшалар турли ҳидга турлича реакция қилади — улардан баъзилари уни ўзига тортса, баъзилари аксинча узоқлашишга мажбур қилади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, агар сиз кучли ҳид таратувчи атир, дезодорант, шампун ёки совундан фойдаланган бўлсангиз учиб юрувчи қонсўрар ҳашаротлар албатта сизга эътибор қаратади.
Айниқса, уларга тер ҳиди жуда ёқади. Шунинг учун имкони борича тез-тез душ қабул қилиб туришга ҳаракат қилинг. Улар сиздан анча наридан ўтиши учун эса уларга ёқмайдиган ҳидлардан фойдаланиш мумкин.
Ҳашаротларга розмарин, райҳон, ялпиз, маврак, тошчўп, чой дарахти, кедр, чиннигул, эвкалипт кабиларнинг ҳиди маъқул келмайди. Ушбу ўсимликларнинг эфир ёғига озгина мато ёки дока бўлакчаларини намлаб, дераза токчаларига қўйиб чиқинг. Ташқарига чиқаётганингизда эса танангизнинг очиқ қисмларига мазкур эфир ёғидан суриб қўйинг.
Пашша чақишининг олдини олишга эришолмаган бўлсангиз, юзага келадиган ёқимсиз оқибатларидан қутулишга ҳаракат қилинг. Биринчи навбатда, ўша жойни тоза сув билан ювиб юборинг. Уни зинҳор қашламанг! Ювгандан сўнг, антисептик суринг. Масалан, ярим стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси аралаштириб, у билан пашша чаққан жойни артинг. Сода терини юмшатиб, зарарли микроблардан тозалайди. Тери қичиши бутунлай йўқолмаса-да, сезиларли даражада камаяди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий