Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 июля 2016 г.

п а м и д о р н и н г фойда ва зарарлари

Помидорнинг фойда ва зарарлари.


Помидорнинг фойдаси бизнинг организм учун жуда катта. Биринчидан у қон таркибига ижобий таъсир кўрсатувчи қизил рангли сабзавотлар қаторига киради. У нафақат қонни турли фойдали моддалар билан тўйинтиради, балки тиқин (тромб) пайдо бўлишининг ҳам олдини олади.
Модда алмашинуви жараёни бузилишида помидор истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки у шифобахш хусусиятлари билан модда
алмашинуви, жумладан турли тузларнинг ўзлаштирилиши жараёнини меъёрга келтиради.
Овқатланиш жараёнида рационга мунтазам томат шарбатини киритишни унутманг, унда барча витаминлар ва фойдали моддалар сақланиб қолади. Маринованланган ва консерваланган помидор истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки у ошқозон яраси ёки юрак касалликларини зўрайтириб юбориши мумкин.
Қандай ҳолларда помидор зарарли?

Помидор инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали ва турли витаминларга бой бўлишига қарамасдан, айрим ҳолатларда уни истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам мавжуд. Уни истеъмол қилиш ўт пуфагида тош пайдо бўлиш ҳолларида зарарлидир, чунки унинг таркибида органик кислоталар бўлгани сабабли бундай ҳолатда организмга зарар етказиши мумкин.
Ўзининг соғлиғи учун қайғурадиган кишиларга шуни эсдан чиқармаслик лозимки, помидорни гўшт, тухум ва балиққа қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, помидорни нон билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам тавсия этилмайди. Нон ва помидор истеъмол қилинганда уларни тановул қилиш орасида бир неча соат ўтиши лозим. Томат сокини овқат тановул қилгандан ярим соат ўтказиб ичиш тавсия этилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий