Оёқ парваришининг 7 қоидаси
Бенуқсон ва яхши парваришланган
оёқлар аёл гўзаллигининг асоси саналади. Шу маънода унутмаслик керакки, куз
фаслида оёқ териси, айниқса, эътиборга мухтож бўлади. Бунинг боиси, ҳаво
салқинлашиши билан очиқ пойафзаллардан ёпиғига ўтиш, совуқдан сақланиш
мақсадида синтетик матодан тайёрланган колготкалар кийиш ва ҳоказолар.
1. Қўлбола лосён.
Куз салқини –оёқларнинг энг биринчи
душманидир. Мунтазам колготка ҳамда шим остида бўлгани учун оёқ териси
қуруқшайди. Уни намлантириш учун махсус лосёнлардан фойдаланиб туришни
унутманг. Шунингдек, бундай лосённи уйда ҳам тайёрлаш мукин: бир бош узумнинг
доналарини ажратиб, эзғиланг. 2 соатдан сўнг шарбатини сиқиб олиб, 2 ош қошиқ
асал ва 1 чой қошиқ туз қўшинг. Сўнг 1 стакан илиқ сув қўшиб, яхшиллаб
аралаштирасиз. Тайёр лосённи кунора душга киришдан 2 соат аввал оёқларга суриш
тавсия этилади.
2. Оёқдаги ортиқча туклар.
Уларга асло бефарқ қараб бўлмайди!
Оёқдаги ортиқча тукларни олиб ташлаганингиздан сўнг албатта озиқлантирувчи ва
тук ўсишини секинлаштирувчи кремлардан суринг.
3. Парваришлаймиз.
Оёқ териси қурий бошлагач, тери шўрланиб унинг
устки қавати нобуд бўлади. Бундан халос бўлиш учун эса махсус скраблардан
фойдаланиш лозим. Скрабни оёқдаги тукларни депиляция қилишдан аввал ишлатиш
керак. Шунингдек уни товонга ҳам ишлатиш мумкин. Чунки ёз фаслида дағаллашган
товон териси туфлида юришга ноқулайлик туғдиради, капрон калготкаларнинг эса
ситилишига сабаб бўлади. Яна товон учун махсусу пезма (аррача) дан фойдаланишни
унутманг. Уй шароитида табиий скраб тайёрлаш учун битта помидор ва 1 ош қошиқ
йирик ош тузи керак бўлади. Помидорнинг терисидан тозалаб, санчқи ёрдамида эзиб,
туз қўшасиз. Тайёр скрабни ўша заҳоти айланма ҳаракатлар билан оёққа ва товонга
сурасиз. 15 дақиқа оёқни уқалагач, скрабни илиқ сувда ювиб ташлаш керак, сўнг
озиқлантирувчи крем суриш лозим.
4. Оёқларни баланд кўтариб ухланг.
Уйқу вақтида оёқларингиз танангиздан бироз
юқорироқда туришига аҳамият беринг. Масалан, тўшак остига букланган мато ёки
кўрпа қўшинг. Натижада, кун давомидаги чарқоқдан бироз халос бўласиз ва қон
томирларининг варикоз кенгайиши барҳам топади.
5. Машқларнинг фойдаси бор.
Тиззани букиб ўтириб туриш машқи
оёқ суяклари мустахкам бўлишини таъминлайди. Қолаверса, ушбу машқ ёрдамида
оёқни ихчамлаштириш мумкин. Бу машқ, яна оёқдаги қон томирларининг фаол
ишлашини таъминлайди.
6. Мунтазам уқалаш.
Сизга СПА салонга боришни тавсия этган
бўлардигу, ушбу юмушни уйда бажариш имкони бор. Бунинг учун табиий мойлар ёки
лосёндан фойдаланиш лозим. Денгиз тузи ва эфир мойлари ваннаси оёқ учун
ниҳоятда фойдали. Улар ёрдамида оёқ томирлари бўшашади, толиқиш барҳам топади.
7. Вазнингиз ортмасин.
Вазнингизни доим назорат қилиб юринг. Семириб
озиш натижасида оёқ терисида ёриқлар пайдо бўлади. Ортиқча вазн билан баланд
пошнали пойафзалда юриш тавсия этилмайди, чунки сурункали чарчоқ ва оғриқдан
азият чекиш эҳтимоли бор!
Комментариев нет:
Отправить комментарий