ПАПАЙЯ – ШИФО МАНБАИ
Ҳойнаҳой, дорихоналаримизда қуритилган папайя сотилаётганига
кўзингиз тушган бўлса керак. Папайя ўзи қандай мевалигига ҳеч қизиқиб
кўрганмисиз? Унинг шифобахш хосиятларидан хабарингиз борми?
Пўсти олтин рангли, ичи зангори бу мева Жанубий Америка ва
Африка мамлакатларида ўсади. Мазаси ва ҳиди янги узилган қовунни эслатади.
Шунинг учун бўлса керак, папайяни «қовун дарахти» деб ҳам аталади. Маълумотларга
қараганда, папайянинг мингдан ортиқ нави бор. Қайси мамлакатда ўстирилишига
қараб нафақат мевасининг кўриниши, балки мазаси ҳам фарқ қилади. Бироқ уларнинг
бирини бир хусусият бирлаштириб туради – тўйимли ва саломатлик учун фойдали.
Папайя меваси таркибида кўп микдорда А, В, С, D витаминлари,
альбумин ва темир моддаси бор. Шунинг учун у жигар фаолиятини, қондаги қанд ва
ошқозондаги кислота миқдорини нормаллаштиради. Шунингдек, бу мева калий ва
магний минералларига ҳам бой.
Папайянинг энг муҳим хусусияти меваси ва барглари
таркибидаги папаин ферментидир. Физиологик таъсирига кўра у ошқозон ширасига
ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳам папайя мевасидан ҳазмни яхшилайдиган парҳез
маҳсулот сифатида фойдаланилади. Папаиннинг оқсилни парчалаш хусусияти қаттиқ
гўштни юмшатишда қўл келади. Шу мақсадда тропик ўлкаларда овқатларга бир бўлак
папайя қўшиб юборилади. Энг қаттиқ гўштни ҳам папайя баргига ўраб қўйилса, бир
неча соатдан кейин юмшаб қолиши тайин.
Кўринишибомбаниэсалатганиучункубаликларпапайяни «бомбамева»
дебаташади. Коста-РикаваМексикадаэсау «саломатликмеваси» номиниолган. Ҳиндистон
ва Шри-Ланка аёллари етилмаган папайя мевасидан контрацепция мақсадида
фойдаланишар экан. МарказийваЖанубийАмерика ҳиндулариэса униовқатга
қўшишданташқаритабобатда ҳамкенг қўллашади.
Британиялик олимларнинг фикрича, папайя ҳатто саратон
ҳужуйраларини йўқ қилиш хусусиятига эга. Папайяни соф мева ҳолида, қуритиб
майдаланган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.
Папайянинг тиббиётда қўлланилиши
Травматология ва ортопедияда: умуртқа остеохондрози,
умуртқа орасидаги диск чурраси, бўғимлар остеоартрози.
Хирургияда: йирингли яраларда, куйган ортиқча тўқималарнинг
тушиб кетишини тезлаштириш учун.
Гинекологияда: жинсий аъзолар яллиғланишида, ҳайз кўришни
нормаллаштириш ва цикл давомида бўладиган ҳолсизлик, кўп ухлаш, жиззакилик ва
тез чарчаш аломатларининг енгил ўтишига ёрдам беради.
Стаматологияда: кариес, пульпит, периодонтит, гингивит,
пародонтит, стоматит касалликларида ёрдам беради.
Терапияда: папайя оғриқсизлантириш ва иситмани тушириш
хусусиятига эга. Папаин оқсилларни парчалаб, овқат ҳазм қилишга яхши таъсир
кўрсатади, умумий аҳволни яхшилайди. Гастрит, ошқозон яраси, колит
касалликларида бемор аҳволини яхшилайди, қабзиятда ёрдам беради.
Гематология: папайя таркибида темир моддаси кўп бўлгани
туфайли камқонликнинг олдини олади.
Папайя уруғидан олинадиган ёғ ҳам истеъмолда кенг
қўлланилади. Бундай ёғ таркибида А ва С витаминлари кўп бўлиб, у терини аъло
даражада намлантиради. Папайя ёғи териси ёғли бўлганлар учун фойдали
ҳисобланади, чунки у тери ажралишини камайтириш хусусиятига эга. Бу ёғ сочларга
ёрқин жило бағишлайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий