Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 июля 2016 г.

қ а б р

<БИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН АРМОНЛАР>>>

Армон... Бу оддий сўз замирида не синоатлар яширин.
Негадир кўпчилигимиз АРМОН деганда, ёр васлига етолмай қолганлик ҳолатини тушунамиз.
- Бу мени армоним, - деб қўямиз, бир вақтлар бизни ишқ дардига мубтало этган, ҳозирда бир этак болалари қуршовидаги ҳаёт қийинчиликларидан юзларида ажин, сочларига оқ оралаган аёлни ногоҳ кўриб қолганимизда.


Аммо бу ҳаётда ҳақиқий армонлар аслида бошқа эканини ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

- Кимдир онасини сўнгги сўзини эшитолмаган;
- Кимдир отасини сўнгги манзилга кузатолмаган;
- Кимдир вақтида ёрини қадрига етмаган;
- Кимдир оилани муқаддас деб билмаган;
- Кимдир фарзандларини оталик (оналик) меҳридан жудо қилиб гўдакларни тирик етимга айлантирган;
- Кимдир бурч ёки вазифасини бажаролмаган;
- Кимдир ўз бахтини ушлаб қола олмаган;
- Кимдир кимгадир айтиши керак бўлган гапларини айта олмай уни бир умрга йўқотган;
- Кимдир кимнидир ранжитиб узр сўрай олмаган, бу эса унинг қалбида мангу доғ бўлиб қолган;
- Кимдир ватанидан узоқда ва ўз қондошининг тўй-маъракасида ёнида тура олмаган;

Айтинг буларни қайси бирини орқага қайтара оламиз? Имконсизми? Демак бу армон эканда?! Бизнинг дилимизни ўртаётган, вайрон этаётган ва биз билан бир умр ҳамроҳ бўлаётган армонлар...

Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Унинг чек-чегараси бормикан ўзи? Ўзи бу дунёда армони бўлмаган одам бормикан?

Армонлар қачон бизни тарк этади? Қачонки биз бу дунёни тарк этсак...

Ҳазилнамо бир ҳикояда айтиладики:
Бир одам қабристон оралаб юриб, бир қабртошга кўзи тушади. Унда, фалончи фалон йили туғилиб, фалон йили вафот этдилар. Бор йўғи уч йил яшаганлар, деб ёзилган экан. Киши қарасаки марҳум яшаб ўтган ёш - 70 ёш. Ҳайрон бўлиб қабристон қоровулидан сўраганида, қоровул шундай жавоб берибди:
- Бу инсон подшоҳ ўтганлар, умрларини роҳат-фароғатда ўтказганлар. Аммо ўлими олдидан, мен армонларга тўла етмиш ёшни яшадим, шунинг учун қабртошимга 3 йил яшаган деб ёзингки, бу 3 йил армонсиз ҳаётимдир, деган экан, - дебди.
Шунда ҳалиги киши:
- Биродарим, борди-ю мен бандаликни бажо келтирсам қабртошимга, туғилди-ю ўлди, деб ёзинглар, - деган экан

Комментариев нет:

Отправить комментарий