Б А Ғ И Ш Л О В
(Устоз Фарид
Усмоннинг 70 йиллик тўйига)
Исми жисмига монанд,
Фарид,демак сарбаланд.
Одоб берган Ҳудованд,
Илми уммон нор келди.
Юзларида тўла нур,
Сўзлайди ҳақни мағрур.
Вужудида пур-сурур,
Дилда иймон бор келди.
Ҳусни-хулқда андоза,
Амалда чиндан тоза.
Андижонда овоза,
Қалби тўла ор келди.
Ҳақиқатнинг ҳақлигин,
Ҳисоб-китоб нақлигин.
Айтар қолдирмай тугун,
Ҳикматларга ёр келди.
“Олтин ётади сойда,
Англамасанг нафойда”.
Илм изла ҳар жойда,
Дея сўраб зор келди.
Гўзал бекат етмиш ёш,
Унга етсин ҳар бир ёш.
Ёшларга бўлиб қуёш,
Етмиш ёз баҳор келди.
Яратгандан иноят,
Тилаб кўпга ҳидоят.
Асра дея саломат,
Орифга ашъор келди.
Орифхожи Мелиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий