МУСТАҚИЛЛИК МУБОРАК!
Мустақиллик муборак,
она
юртим, жон юртим,
азиз
меҳрибон юртим!
Эзгу мақсадга етди
бағрингда
яшаганлар,
Юксак ривожланишга
бўлди
зўр имкон, юртим!
Бу хуррам замонларни
орзулаб, кутган эди,
Ўтган ота – боболар
бўлиб
жонфиғон, юртим!
Ниҳоят, эзгуликнинг
фурсати келиб етди,
Энди сенсан абадий
гўзал,
фаровон, юртим!
Келажагинг буюкдир,
истиқболинг
энг порлоқ,
Эҳтимолки, қалбингда
қолмагай
армон, юртим!
Қуёш чиқди бахтингга,
эришдинг тож – тахтингга,
Қутлуғ, муборак бўлсин
бу
хуррам замон, юртим!
Суҳайлий ҳам шодликдан
дилда
борин куйлади,
Яйраб – яшнаб, бағрингда
юрсин
соғ-омон, юртим!
-------------------
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Комментариев нет:
Отправить комментарий