АНДИЖОН
ЁШАРИБ БОРМОҚДА
Бундан
беш-олти йил аввалги Андижонни кўриб кетиб бугунги кунда яна келган меҳмон
шаҳарни танимай қолиши аниқ. Илгариги шаҳарни кекса шаҳарга ўхшатилса ҳозирги
шаҳар қиёфасини навқирон ёшларга ўхшатиш
мумкин. Кўркам кўчалар, хиёбонлар,
сайлгоҳлар нақд янги қурилган шаҳарни эслатади. Оқшом пайти кўчаларни
айлансангиз ҳар бир кўчада нечалаб хиёбон, фонтанларни кўриб кўзингиз қувонади.
Хиёбонларда сайр қилиб юрган одамлардан эса шаҳарнинг тинч ва осойишталигини
сезиши мумкин.
Деҳқон
бозорларига кирсангиз худди Тошкентнинг бозорига киргандай бўласиз.
Мева-чеваларнинг кўплигини айтинг. Нима мева керак бўлса анқонинг уруғидан
бошқаси топилади. Фақат Тошкент бозорларидан фарқи бу жойда мева-чева ва
сабзавотлар Ўзбекистонда энг арзон деса ҳам бўлади.
Андижонннинг
яна бир ўзига хос томони дўконлар тонг отишига очилади, иш вақтим тўққиздан деб
ўтиришмайди. Бу ҳам савдогарчиликнинг Андижонча услуби. Бозор кунлари ҳеч қайси
дўкон дам олмайди. Кўп шаҳарларда кечки пайт қорин очса ошхона тополмайсиз.
Андижонда ундай эмас, саҳар мастова, лағмонлар, кечки овқатга турли миллий
тоамлардан тортиб Европа таомларигача топиш мумкин.
Андижоннинг
эски шаҳар худудида жойлашган “Девонавой” масжиди таъмирланиб шундай одам хавас
қилса арзийдиган масжидга айланганига анча бўлди. Лекин унинг ёнидаги эски
ҳовлилар унинг кўркини ёпиб турган эди. Бугун бу муаммо ҳам ўз ечимини топди.
“Олтинкўл” кўчаси бузилиб кўча кенгайтирилиб бу ўзига хос кўркам бинони
узоқлардан ҳам бемалол кўрилса бўлади.
Ўзбекистон
кўчаси эса мана 5-6 йилки бутун республикада танилиб кетди. Бошқа шаҳарлардан
келган меҳмонлар ҳам уни кўрмай кетмай қўйишган. Кўчага кирган ташқаридан
келган одам ўзини чет элда юргандай хис қилади. Кўчанинг ҳар икки томонида
дўконлар, автосервислар, ўқув марказлари, қўйингки нима десангиз шу кўчанинг
ўзиданоқ топасиз. Бозорма-бозор юришга ҳам ҳожат қолмайди.
Қачонлардан
бери Андижоннинг тарихий обидаси бўлган Жоме биноси адабиёт музейи бўлганига не
вақтлар бўлди. Бу бинони таъмирлаб қўйилса чет элдан келган сайёҳлар, бошқа
шаҳарлардан келган меҳмонлар учун ажойиб томошабоп жой бўлиши мумкин.
Ҳайриятки, бу таъмир ишлари ҳам бошланиб кетди. Халқнинг азалий орзуларини
амалга оширилаётгани учун халқ орасида давлат сиёсати ва раҳбарлар
фидоийлигидан миннаддорлик кайфиятини сезиш мумкин.
шу
ерда мен ЖОМЕ тарихи тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман
(жоме музаеининг бугунги умумий
кўриниши)
“Жомеъ” мажмуаси
1882-1892 йилларда Махмудали (Мамтали) бой
сармоясига хашар йўли билан, бош
меъмор уста Исахон лойиҳаси асосида бўнёд
этилган.Меъморий мажмуа XIX аср охирлари
Ўзбек халқ меъморчилиги Фарғона водийси мактабининг беътакрор наъмунаси
сифатида тарих сахифаларидан ўрин олган.
Мадраса
тўғри тўрт бурчак шаклида қурилган бўлиб, умумий ер майдони 2.5 гектарни ташкил
қилади, тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий қисмда хонақох яъни намоз ўқиладиган
жой, намозгохнинг асоси XIII аср оид бўлиб, яқинида баландлиги 36 метр минора қад
рослаган.
Мажмуанинг шимолий ва жанубий томонларида 300
та талабага мўлжалланган ўқув дарс хонаси ва 122 та хужра бўлган. Обиданинг
асосий кириш қисми икки қаватли бўлиб
ичкарига махобатли пештоқ орқали кирилган, қолган томонлари бир қават бўлган.
Мадраса ўз даврида Қўқон хонлиги худудида
олий мактаб мақомидаги ўқув юрти сифатида фаолият қўрсатган.шу ерда мен
этиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман...
Минора Жомеъ меъморий мажмуасининг таркибий қисми
бўлиб, мажмуа ичида хонақоҳдан 15 метр шарқий томонда
жойлашган. Минора Андижоннинг энг ҳалол – пок, ҳам маънавий, ҳам молиявий ном
қозонган бойлардан бири Маҳмудали бой сармоясига, XIX асрда Уста Исахон
Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳаси ва раҳбарлигида бунёд этилган ва ўзбек меъморчилик
санъати Фарғона водийси мактабининг нодир намунаси ҳисобланади. Водийда бу
минорадан баланд минора мавжуд эмас. Минора асоси 8 томонли бўлиб, юқорига
конуссимон шаклда кўтарилиб боради ва бетакрор мезана билан якунланган.
Бадиий ғишткорлик
санъатининг ноёб асари бўлган миноранинг қуйи белбоғи ўзига хос ғиштдан чархлаб
қилинган геометрик нақшлар билан, юқори қисми нақшинкор мовий сирли сопол,
мезана қисми эса меҳробсимон шаклдаги жимжимадор, гулдастани эслатувчи
айвонсимон мезана шарафа билан безатилган бўлиб, гумбаз билан якунланади.(давоми
бор)
Саттаров
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли-рухшунос олим ,профессор
Комментариев нет:
Отправить комментарий