Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 июля 2016 г.

юракка кувват неъматлар

1. Кунига 70 - 100 грамм қора кишмиш еб юриш, мевалардан хурмо, ўрик эса чегараланмаган миқдорда истеъмол қилиниши мумкин;

2. Сабзавотлардан картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариғёғ қўшиб (60 - 100 грамм), бир боғ кашничдан тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилиш маъқул;

3. Полиз маҳсулотларидан қовунни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин;


4. Донлардан нўхат, ловия, мош, гуруч, макка жўхори тановул этиб туриш тавсия этилади;

5. Ичимликлардан узоқ қайнаган ўрик суви, мойи усулдан, яъни 100 грамм асални 1 литр совуқ сувга солиб, паст оловда 600 - 700 грамм сув қолгунча қайнатиш ва уни чой ўрнида ичиш лозим;

6. Сабзидан, тутдан ва бошқа мевалардан пиширилган шинниларни суви қочган нон билан тановул қилиш;

7. Асосан суюқ, бироқ қовурилмаган, қайнатма овқатлардан ейиш керак;

8. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, шовла, манти, хоним, фақат пиёзигина қовурилган серсабзи палов тановул қилинади;

Комментариев нет:

Отправить комментарий