Ҳеч ким сочларини ҳар куни ювиши керак эмас!
Сочни ҳар куни ювиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши
мумкин, дея қайд этади Бостон тиббиёт марказининг соч клиникаси директори Линн
Голдберг (Lynne Goldberg). Ажабланарлиси шундаки, кимки сочини тез-тез ювишга
ҳаракат қилса, охир-оқибат тери безлари кўпроқ ёғ ишлаб чиқариш муаммосига дуч
келади. Организм бундай кутилмаган аралашувларга чидай олмайди ва зарарларни
йўқотишга ҳаракат
қилади.
Юқоридаги саволга жавоб беришда эътиборга олиш зарур бўлган
учта омил:
Тери тури. Агар сизнинг тери ва сочингиз нормал ҳолатда
бўлса (ўта ёғли ҳам, қуруқ ҳам эмас), бошни ҳафтада бир ёки икки марта ювиш
керак. Агар соч ёғли турга мансуб бўлса, у ҳолда озгина кўпроқ ювиш керак
бўлади.
Соч тўқимаси. Бу омил тери безлари илдиздан соч узунлигига
қадар қандай тарқалишига таъсир кўрсатади. Қаттиқ ёки жингалак соч соҳибларида
бу жараён секин амалга ошади, шу сабабли бундай сочларни ҳафтасига бир марта
ювиш мумкин. Бошқа томондан, ингичка текис сочли инсонлар ҳафтасига уч марта ва
ундан ортиқ ювишлари керак бўлади.
Услуб. Сиз эътиборга олишингиз керак бўлган яна бир
хусусият — сизнинг соч турмагингиз. Калта ва узун, шунингдек, кесилган сочлар
учун турли тавсиялар мавжуд.
Комментариев нет:
Отправить комментарий