ДУНЁ
БОР БЎЛСИН.
Осмон узилиб ерга тушмасин,
Ернинг остидан офат чиқмасин.
Дунё бор бўлсин, мангу-абадаий,
Хар бир жонзод хеч жабр чекмасин.
Бордир туғилиш, ўлим хам хакдир,
Кимдир кўп яшар, ким эса қисқа.
Умр шундайин, буни дер тақдир,
Бу хам пешона, тақдир-қисматдир.
Асло учраманг, оллох қахрига,
Дучор бўлмангиз зиён-захмига.
Хаёт бу нолиманг, қисматингиздан,
Шукур келтириб, яшанг борига.
Хозир хаётмиз, бир кун ўтурмиз,
Ёруғ оламни биз тарк этурмиз.
Ортда қолгувчи авлодлар учун,
Бахтли яшанг деб, дуо қилурмиз
Комментариев нет:
Отправить комментарий