СОҒЛИҒИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА.
Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган маъқулрок дейишади. Бу тўғри гап. Бугунги кунда айрим касалликларни янгидан-янги
турлари намоён бўяпти-ки,
бундан кўз юмиб бўлмайди.
Лекин, биз касалликларни турлари ва уларни
салбий оқибатлари ҳақида гапирамизу, афсуски, ўша касалликларни келиб чиқиш сабаблари, яъни
оддийгина бошланғич
холатлари назаримиздан четда қолиб
кетаверади. Оддийгина мисол қилиб
тиббиёт соҳасида ҳамон жумбоқлигича қолаётган рак(саратон) касаллигини келтириш
мумкин.
Рак(саратон) – бу ёмон сифатли ўсма бўлиб, тери, ошқозон-ичак шиллиқ пардалари, нафас йўллари ва ҳар ҳил безларнинг хужайраларида ҳосил бўлади.
Касалликнинг бошланиши аксарият холларда яширин кечади, шу боис хам унинг
аломатларини тезлик билан
аниқлаш қийин кечади. Бошланишида
кичик бакола донидек, қаттиқ юмалоқ хира рангли ва бир қадар ҳароратли бўлади. Униг баъзиси қаттиқку оғриқли, баъзиси оғриқсиз бўлади., Яна баъзиси ярага айланади.
Инсон организмидаги эпителий хужайраси бор бўлган барча органлар тери
шиллиқ қаватлари, қизилўнгач, ўпка, меъда, ичак йўли, сийдик-таносил аъзолари,
шунингдек, мия ва хаказоларда саратон пайдо бўлиши мумкин. Саратон хужайралари жуда
тез бўлинади ва
ривожланади., атрофдаги соғлом
хужайраларни емиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖСТ) тиббий
статистик маълумотига кўра,
Дунё бўйича хар йили
ракдан 5,3 миллион нафар киши нобуд бўлади. Охирги 100 йил ичида рак касалига чалинганлар нисбатан 30:1 киши эди, Ушбу нисбат
кейинги 50 йил давомида 15:1 кишига етди.
САРАТОН (РАК)НИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ:
Сут бези раки
-шамоллаш жараёнлари;
-(маститлар) горманал бузилишлар, генетик
(насл) сабаблар;
-абортлар;
-бепуштлик;
-шикастланиш.
Жигар раки
-ҳар хил заҳарли моддалар таъсири, экалогик
таъсирлар;
-алкаголь;
-гепатит В,С;
-чекиш.
Жинсий органлар раки
-эрта жинсий алоқа;
-кўп маротабалик абортлар;
-бепуштлик;
-шахсий гигиенага риоя қилмаслик;
-гарманал баланснинг бузилиши.
Тери раки
-қуёш нурларининг узоқ таъсири;
-тупроқ ва сувнинг кенг менераллаш, нитрат ва
нейритлар; зарали иш шароитлари, кимёвий ишлаб чиқариш.
Оғиз бўшлиғи раки
-нос чекиш;
-оғриқ тишлар;
-шамоллаш жараёни.
Қизил ўнгач раки
-ўта иссиқ овқат истеъмол қилиш;
-аччиқ овқат истеъмол қилиш;
-қайноқ чой истеъмол қилиш;
-оз чайналган таом;
-дағал овқатлар.
Ўпка раки
-чекиш;
-ҳавонинг ифлосланиши;
-кимёвий ишлаб чиқариш.
Ошқозон раки
-аччиқ овқат истеъмол қилиш;
-тартибсиз овқатланиш;
-кучли алкоголь;
-сурункали гастит.
Тўғри ичак раки
-ёриқлар (трешина);
-колитлар, ректитлар;
-полин ва полинозлар.
РАКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Ҳар ҳил касалликларда курашнинг самарали усули – бу ўз вақтида унинг олдини
олишдир, деган фикрни юқорда
хам келтириб ўтган эдик. Ўсма касалликларини олдини олишда
иккита йўл мавжуд:
А) ўсмалар пайдо бўлишининг олдини олиш.
Б) ўсмалар ривожланишининг олдини олиш.
Ракнинг келиб чиқишини ўрганиш жараёни шуни кўрсатадики, сурункали
касалликлар ўз вақтида даврланмаслик
натижасида пайдо бўлар
экан.
Фарғона водийси иқлими
жиҳатидан ноқулай. Йил давомида қуёшли кунлар нисбатининг юқори бўлиши боис бизнинг минтақамизда сурункали
касалликларнинг тарқалиши
осонроқ кечади. Айниқса, тери сохасидаги
паталогик ўзгаришларга
бефарқ қарамаслик
лозим. Бордию тери қуришиб,
қорайиб кетса, тери
сохасида хар хил яллиғланишлар
пайдо бўлса ёки
яралар ва сугалсимон ўсимталар
пайдо бўлиб,
катталаша бошласа, албатта, врач-онкологга мурожаат қилиш керак. Тери ракининг келиб чиқиш сабаблари нималардан
иборат деган савол туғилади.
Аввало, қуёш
нурларининг узоқ
муддатли таъсири, тупроқ
ва сувнинг кенг минералланиши, нитрат ва нитритлар, зарарли иш шароитлари,
кимёвий ишлаб чиқаришлар
туфайли касаллик хавфи орта боради.
Шарқ халқларида носвой чекиш кенг тарқалган . Нос–бу тамаки
кули, охак ва мойлар аралашмасидир. Нос чекиш натижасида оғизда ёрилишлар ва оқ доғлар пайдо бўлади.
Агар ўз вақтида юқоридаги наркотикдан воз кечилса ва
врачга мурожаат этилса, оғиз
бўшлиғи ракининг олдини олиш
мумкин.
Водиймизда кенг тарқалган саратон хасталикларидан бири бу қизилўнгач ракидир, -дейди мутахассис
Валерий Исхақович
Багдасаров. Ҳалқ тилида бу касаллик «қил томоқ» деб аталади. Нима учун у Ўрта Осиё, Эрон, Ироқ, Хитой, умуман, Шарқ халқларида кенг тарқалган? Аксарият онколог-олимларнинг
таъкидлашларича, қизил
ўнгач ракининг пайдо
бўлишига миллий овқатланишдаги айрим одатлар,
хусусан, аччиқ ва
иссиқ овқатлар хамда қайноқ чойни сурункали исътемол қилиш, таомни чала чайнаш каби холатлар сабаб бўлар экан. Оғиз бўшлиғи ва қизил
ўнгачга тушган қайноқ холатдаги озуқалар уни куйдиради. Натижада у
яраланади ва бу яра узоқ
вақтгача битмайди.
Бундан ташқари кучли
доғланган ёғда тайёрланган қовурилган таомлар
(конриоген) рак келтириб чиқарувчи
хисобланади. Махаллий ахолии кўпинча
уй, ошхона ва ресторанларда хар хил сифатсиз ўсимлик ёғларида тайёрланган овқатларни истеъмол қилишади. Бундай ёғлардаги турли қоришмалар инсон соғлигига хавф солиб, ошқозон-ичак хасталикларини
келтириб чиқаради. Қайноқ чой ичиш хамда овқатни иссиқ холича истеъмол қилиш
хам зарарли. Бир марта доғланган ёғни иккинча марта ишлатиш эса асло
мумкин эмас. Ўз соғлигингиз учун пулни
аяманг. Озгина қиммат
бўлса хам, аввало,
сифатли махсулотларни харид қилишга
харакат қилинг. Таом
тайёрлашда чала ювилган идишларни
ишлатманг.
Яна бир масала. Жуда кўпчилик кишиларда тишларнинг носоғлом бўлиши овқатнинг яхши хазм бўлмаслигига сабаб бўлади. Меъёрида чайналмаган овқат қизил ўнгачни шикастлаб ўтиши табиий. Тишларингизни сақланг ва тез-тез стоматолог
кўригидан ўтиб туринг. Таомни қийналиб ютаётганингизни
сезиб қолсангиз,
дархол онкалогия диспансерига мурожаат қилинг.
Ошқозон раки тарқалиши
жихатидан Ўзбекистон,
хусусан, Фарғона
водийсида иккинчи ўринда
туради. Ошқозон раки
эса ўз вақтида даволанмаган сурункали ошқозон яллиғланиши
натижасида келиб чиқади.
Энди ракнинг нима сабабдан пайдо бўлишини тахмин қилиш
мумкин:
- ирсий хусусиятлар ёки насл орқали юқиши,
- ошқозон ролин ва полинозлари,
- ошқозон шираси(кислота)нинг камайиши,
- узоқ ва кўп миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш,
- қовурилган овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилиш,
- ўткир тузли хамда аччиқ таомларни сурункали тарзда истеъмол қилиш,
- сурункали гастрит.
Агарда иштахангиз йўқолиб, дармонингиз қуриса, ошқозонда оғриқ ва оғирлик
сезилса, ўзингизни
нохуш сезсангиз, зудлик билан онкологга мурожаат қилинг.
Бизнинг энг оғриқли муаммоларимиздан бири – бу гинекологик касалликлар
натижасида кўкрак без
ва бачадон ракига чалинган аёллар сонининг
кўпайиб
бораётганлигидир. Уларнинг кўпчилигини
туғиш ёшидаги аёллар
ташкил этмоқда. Хўш, бу касалликни олдини
олиш учун нималар қилиш
керак?
Биринчидан,
йилига икки марта кўкрак безлари бўйича шифокорга мурожаат этиш зарур. Иккинчидан,
мустақил тарзда ўзини текшириб туриш. Бирон бир ўзгаришларни сезсангиз, дархол
онкалогия диспансерига мурожаат қилинг.
Бачадон ракини олдини олиш учун 25 ёшдан
ошган аёллар йилига бир маротаба, 40 ёшдан ошган аёллар камида икки маротаба,
50 ёшдан ошган аёллар эса хар уч ойда гинеколог текширувидан ўтишлари керак.
Хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари эртанги
жинсий алоқа, кўп маротабали абортлар, бепуштлик, шахсий гигиенага риоя
этмаслик, гормонал баланснинг бузилиши.
Касалликнинг олдини олишга
Карам
Бу маҳсулотнинг барча турлари саратоннинг олдини олишда фаол қатнашадиган минералларга бой. Айниқса, брокколи ва брюссель карами фойдали. Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, ҳар куни 100 гр. брокколи истеъмол қилиш бачадон бўйни саратони келиб чиқишининг олдини олади.
Пиёз ва саримсоқ
Бу икки маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш саратон катакчаларининг ривожланишига йўл қўймайди. Ҳар кунги таомга саримсоқ пиёз бўлаги солиш орқали иммунитетни ошириш ҳамда ичак саратонининг олдини олишда ёрдам беради.
Помидор
Диетологлар ҳар кунги овқатда камида икки ё учта полиз экини ва учтадан кам бўлмаган оқсил моддали маҳсулотлар бўлиши шартлигини таъкидлайди. Керагидан ортиқ ҳайвон ёғи истеъмол қилиш ошқозондан кўп
кислота ажралишига сабаб бўлар экан. Бу эса ошқозон бези, бачадон, тухумдон ва
тўғри ичак саратонига олиб келиши мумкин. Шу
боис таомномада помидор ҳамда қизил булғор қалампирини кўпайтириш лозим.
Қулупнай, малина, анор,
черника, узум…
Қулупнай, малина ва анор таркибида қон томирларида юзага келадиган саратон
катакчалари ривожланишига тўсқинлик қиладиган эллагин кислота мавжуд.
Шифокорлар соғлик учун энг фойдали маҳсулот сифатида черника истеъмол қилишни
тавсия этишади. У ўзида тўқималарни мустаҳкамловчи антиоксидантларни
мужассамлаштирган. Қизил ё бинафшаранг узум ҳам саратоннинг олдини олишда яхши
восита экан.
Кўк чой ва лимон
Антиоксидантларни ўзида жамлаган энг зўр маҳсулот — кўк чой. Ҳар куни беш
пиёла кўк чой ичиш орқали сут безлари ва бачадон бўйни саратонининг олдини олиш
мумкин экан. Агар кўк чойни сут ё лимон билан ичсангиз, унинг шифобахшлигию кучини
янада оширган бўласиз. Лимон таркибида кўп миқдорда С витамини мавжуд.
Тадқиқотлар саратонга чалинган беморлар организмида С, А, Е витаминлари камайиб
кетишини кўрсатди. Саратоннинг олдини олишда киши ҳар куни 100 гр. С витамини
истеъмол қилиши керак.
Ёнғоқ ва ўсимлик ёғи
Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш саратон ривожланиши ва ўсишининг
олдини олади. Ёнғоқда касалликнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайдиган Е
витамини мавжуд. Бундан ташқари, Е витамини ўсимлик ёғи таркибида ҳам бор.
Занжабил
Бу маҳсулот нафақат ширин таъмга эга, балки саратон катакчалари ўсишининг
ҳам олдини олади.
Ловия, нўхат, ясмиқ…
Нўхат, ловия ва ясмиқ (чечевица) таркибида кўкрак саратонининг олдини олувчи
хусусиятга эга фитоэстрогенлар мавжуд. Бундан ташқари, ловияда худди гўштдаги
сингари оқсил ҳам бор. Шунинг учун вегетарианлар гўшт ўрнига ловия ейишади ва
бошқаларга нисбатан онкологик касалликларга кам чалинишади.
Зайтун мойи
Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи
ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эгалигини кўрсатди. Шифокорлар зайтун
мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан
реакцияга киришишини, сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазаси
миқдорини кўпайтиришини ва шу тариқа организмни нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда
саратондан ҳимоя қилишини аниқладилар.
Франсуз ёзувчиси Экзюперининг «Кичкина шахзода» номли эртагида «у хар
куни эрталаб ўз сайёрасини тозалаб, озода ва чиройли сақлар эди.» деган сатрлар
бор. Мана шугина сўзларга ҳар биримиз амал қилсак, кўплаб нохуш ҳасталикларни
олдини олган бўлар эдик. Саломат
бўлинг !
Мурожат учун телефон
+998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Сатторов
“Малҳам” табобати маркази раҳбари, профессор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий