Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 30 июля 2016 г.

кк о л а ни ....

Кола ичимлигининг 8 та сиз билмаган ҳусусиятлари


Ҳозирги кунда телевизорларда, интернет ва турли хил реклама доскаларида тозоловчи маҳсулотларнинг рекламасига кўзимиз тушади. Бундай маҳсулолар сифатига қараб нархи ҳам ошиб боради. Агарда сиз бундай қиммат тозоловчи маҳсулотни ҳарид қила олмасангиз, табиийки
сифати ҳамда нархи пастроқ маҳсулотни ҳарид қилишингизга тўгъри келади. Шундай эмасми? Биз эса сизга ўзгача танловни таклиф этамиз. Бу маҳсулотни сиз ҳар бир озиқ овқат дўконидан топишингиз мумкин. Бу –кўпчиликнинг севиб истеъмол қиладиган ичимлигидир! Ҳа – бу кола ичимлиги!

Демак бошладик:
1. Гаражингиз остонасидаги машина мойини кетказиш учун (кафел орасидаги доғлар учун)

Машинангиз турадиган гаражда уловингиздан томиб доғ бўлган ерни қандай сифатли ва изсиз йўқ қилиш мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз? Машинангиздан томган мой ҳиди ҳам унчалик ёқимли эмас. Бундай ҳолатнинг ечими эса оддий. Кола ичимлигини машина мойи тушган ерга аста қуясиз ва беш-ўн дақиқа қолдирасиз. Сўнг пластик счетка ёки мато билан мойни тозалайсиз. Қарабсизки мойдан из ҳам ис ҳам қолмайди. Кафеллар ўртасида тўпланиб қолган доғларни кетказиш учун ҳам ушбу ичимликдан самарали фойдаланиш мумкин бўлади.

2. Автомобилингиз кузовида ёки бошқа метал буюмларда пайдо бўладиган занглашни бир зумда йўқотиш учун (қозондаги куйган доғларни кетказишда, занглаб қотиб қолган болт-гайкаларни бўшатишда ) ушбу ичимлик жуда ҳам самарали восита ҳисобланади.

Машинангиз кузовида занглаш аломатларини пайқаган бўлсангиз зудлик билан ушбу ичимликни занг босган жойга қуйинг ҳамда қумқоғоз ёки счетка билан тозаланг. Болт-гайкаларни бўшатиш учун мой ўрнига ушбу ичимликдан фойдалансангиз анча қулайдир. Уй бекалари эса қозондаги куйган доғларни кетказишда кола ичимлигидан фойдаланишлари тафсия этилади. Тозалаш услуби жуда оддий. Ичимликни қозон ичига ёки устига қуйиб сим-счетка билан яхшилаб тозалайсиз. Авто улов ҳайдовчилари учун яна бир кичик маслаҳат, агар машинангиз аккумулияторида занг йиғилиб қолган бўлса уни кола ичимлигини матога қуйиб хўллаб олиб, тозалашингиз мумкин.

3. Ванна ва ҳожатхона учун
Уй бекалари ҳожатхонани тозалаш учун ушбу ичимликдан фойдаланиб кўрмаган бўлсалар керак. Кола нафақат доғларни кетказибгина қолмай у ердаги ёқимсиз ҳидни ҳам бир зумда йўқотади.

4. Кийимдаги доғларни тозалаш учун

Ушбу ичимлик киймидаги турли хил доғларни кеткаизшдаги энг самарли маҳсулот эканлиги кўпгина тажрибаларда ўз исботини топган. Кийимингиздаги кетчуп ёки соус каби маҳсулотлар доғини кола билан янгидай қилиб тозалаш мумкин.

5. Сочларингизга, оёқ кийим ва матоларга ёпишиб қолган сақичларни тозалашда яна бир бор кола ёрдамга келади.

6. Дарахтни ҳашоротлардан ҳимоялашда ва газон ўсиши ҳамда қалинлигини оширишда:

Хиндистоннинг баъзи ҳудудларида фермерлар ва боғбонлар томонидан дарахт ва экинларни ҳашоротлардан ҳимоя қилишда кола ичимлигидан фойдаланишар экан! Ушбу ичимлик газоннинг яхши ва қуюқ ўсишида ҳам фойда берадиган маҳсулот сифатида ишлатилар экан!

7. Машина ойналарига аёз тушганда ёки музлаб қолганда

Қаxратон қиш мавсумидан кечаси билан кўчаларда қолдирилган машиналарнинг ойналари баъзи ҳолларда эшик қулфлари ҳам музлаб қолади. Ушбу ҳолатда иссиқ сув ўрнига кола ичимлигидан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу ичимлик музни эртибгина қолмай, қайта музлашни ҳам секинлаштиради. Иссиқ сув эса ўз орнида қайта музлаш жараёнини тезлаштиради.

8. Скунснинг ёқимсиз ҳидини кетказишда
Кола ичимлигини скунс ҳидини кетказишда ишлатиш ноодатийдек туюлиши мумкин. Аммо ушбу услуб жуда самарали бўлиб, бир неча ҳафта давомида кетказа олмайдиган скунс ҳидини бир кечада кола орқали йўқ қилиш мумкин! Скунс ҳиди ўтириб қолган банаднингиз қисмини ушбу ичимлик билан ювинг. Зудлик билан сув билан чайишга шошилманг. Бир неча соатдан кейин сув билан чайиб ташланг. Қарбсизки ёқимсиз ҳиддан асар ҳам қолмаган ҳолатда турибсиз!

Манба: Journey.uz
� тайёрлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий