Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 25 июля 2016 г.

ж и н з у л м и

                            ЖИН ИНСОНЛАРГА ЗУЛМ ҚИЛАДИ-МИ?


    Хаётимизда жинларнинг борлигига кўп далиллар бор. Биз кўзга кўринсак улар кўринмай яшайдилар. Масалан, электир энергияси бизга кўринмайди, унинг борлигини чироқ ва бошқа нарсаларга таъсиридан биламиз. Шунга ўхшаб жинлар хам кўзга кўринмайди.

    Жинларнинг инсонларга ўхшаб ёлгончиси, хазилкаши, ростгўйи бўлади. Масалан Андижандаги бир хонодонда  онаси фолбинликни жухуддан, қизи эса мусулмон фолбиндан “бўйнига олган”.  Натижада жинлар ўртасида уруш келиб чиқиб, бу уруш натижасида  она ва бола доимо муроса қилолмайдиган, оилада бир-бири билан уришадиган бўлиб қолган. Қизини уч маротаба турмушга узатган.
Қўрғонтепа туманида яшовчи бир йигит тинмай кекириб, ё тез-тез тутқаноқ тутадиган бўлиб, бехуш бўлиб қолади. Бир фолбинга борса ,”сиз одам даволашингиз керак”,-деб “бўйнига олиб” берди. Фойдаси бўлмади, Жиззах вилояти Пахтакор туманида  бир аёл фолбиндан даволашни “бўйнига олиб” йигирма йил қийналган. Тўрт маротаба қўй сўйган. Бехисоб товуқ сўйган. Эрининг айтиши бўйича бу аёлнинг доим юраги сиқилар, оилавий ишларга хеч қарамас, хаттоки оила аъзоларини хам ёқтирмас экан.
1994 йили  у бизнинг марказимизга мурожат қилди.(марказ телефони;+998-90-987-9-987  ёки malham53@gmail.com) Аёл шу  кунларда яхши бўлиб кетган. Оила аъзолари хаммаси хурсанд. Шундай холатга тушганлар кучли дуохонга ёки қасидахонга мурожат қилишлари керак. Ўзбекситон Республикаси Вазирлар махкамаси хузиридаги дин ишлари бўйича қомита рухсати билан чоп этилган ”ЖИН ВА ШАЙТОНДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛИ” китобида жин тегишнинг сабаблари хақида шундай ёзилади.

                      Жин тегиш  касаллигини даволашнинг шариъйлиги.
  1. 1.Пайғамбаримиз (С.А.В.)бу касалликни даволаганлар.
  2. Ибн Масуд бу касални қурон ўқиш йўли билан даволаган.
Пайғамбаримиз (С.А.В.) унинг қилган ишини тасдиқлаганлар. Абу  Яъло Ханш  Саноийдан, Ибн Масуд шу касал билан оғриган кишини қулоғига қурон оятини  ўқигани хақида ривоят қилади. ;”Пайғамбаримиз  ибн Маъсуддан;”Унинг қулоғига  нима  ўқидинг?” деб сўрадилар
     У: “Мўминун” сурасининг оҳирини ўқидим:
     “Ёки сизларнинг гумонингизча, биз сизларни беҳуда яратдигу, сизлар бизлар ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!”  Зотан,  ҳаққоний  подшох-Аллоҳ  юксакдур. Ундан ўзга  илох йўқдир ва  у улуғ аржнинг Парвардигоридир. Кимки   ўзида хеч қандай хужжат бўлмаган холда Аллоҳ билан бирга бошқа (бирор) “илох”га  илтижо қилса бас. Унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг хузуридадир, албатта кофирлар (охиратда) нажот топмаслар? (Эй, Мухаммад!) айтинг: “Эй, Роббим!”  (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен “Ўзинг  раҳм қилувчиларнинг  яхшисидирсан!” (Мўминун, 115-118) деб жавоб берди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) : “Агар шу оят чин ихлос билан тоғқа ўқилса, тоғ эриб кетади”,  дедилар.
     3. Имом Аҳмад Ибн  Ҳанбал ушбу касал билан оғриган  одамни даволаган. Кунларнинг бирида Аҳмад Ибн Ҳанбалга бир чўри қизнинг  шу касалга  чалинганини айтиб, дуо қилишларини   сўрадилар. Кунларнинг бирида Аҳмад Ибн Ҳанбал  ёғочочдан ясалган оёқ кийимини касалниг қариндошга бериб: “Аҳмад Ибн Ҳанбал юборди, чиқмасанг ушбу ковуш билан  70-марта урамиз денглар” дедилар.  Шунда ёмон жин: “Агар Имом Аҳмад айтган бўлса чиқаман, чунки Имом Аҳмад Аллоҳга тўлиқ бўйсунган тақвадор биз унинг айтганларига бўйсунганамиз”,  деди ва қизни тарк этди. Қиз турмуш қуриб фарзандлик бўлди.  Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал вафот этгач  ўша аёлга жин текди. Имом Аҳмаднинг номидан Абу Бакр Ал-Марвазийга келишиб, ундан дуо қилишини сўрадилар. Шунда ал-Марвазий  Имом Аҳмаднинг берган ковушини олиб  бориб: ”Эй ёвуз жин, бу танадан чиқ!  ”дея хитоб қилди. Шунда жин жавоб берди: Имом Аҳмад  Аллоҳга барча ҳолда итоаткор эди. Шунинг учун  унга  бўйсунганман, сендан эса буни қабул қилмайман” деди.  
                                                       
                       Жин тегиш сабаблари.
1)      Эркак  жиннинг аёлга ошиқ бўлиб қолиши ёки аёл жиннинг эркак кишига ошиқ бўлиб қолиши  бу касалликка сабаб бўлади.
2)      Инсоннинг жинга озор бериб қўйиши: жиннинг устига иссиқ сув қуйиб юбориши ёки юқоридан жиннинг устига қаттиқ тушиши.
3)      Жиннинг инсонга зулум қилиши, Яъни хеч қандай сабабсиз инсонга озор бериши. Бу холлат қуйидаги ҳолларда юз беради.

  1. 1.Инсон қаттиқ ғазабланганда
  2. 2.Қаттиқ  қўрққанда.
  3. 3.Шаҳватга қаттиқ берилганда.
  4. 4.Қатиқ ғафлат босганда.

        Жиннинг инсон  баданига кириши ва жойлашган жойи.
   Жин инсоннинг танасига хохлаган жойдан кириб тўғри мияга ўтади. Бу  холатни зомонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди. Улар  бу касал билан оғриганларни бош мияси пашшанинг қаноти каби бир  титроқ харакат кўрганлар.

           Жин тегишини кўриниши.
   Баъзида  ушбу касаллик оғриғи бошқа оғриқларга ўҳшаб кетади. Масалан: бир аёл  оёқ оғриғидан  шикоят қилди(Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани  Дашт қишлоқ ). Буни аввал ревмвтизм деб ўйладилар, лекин унга Қуръон оятлари ўқилганда аёл оёғини жин маҳкам сиқиб тургании, оят ўқилгандан кейингина  беморнинг жиндан халос бўлганини кўрдилар. Касаллик белгиларини аниқ билиш уни даволаётган кишига жуда зарур. Касаллик белгилари икки холатда кўринади.
 Биринчиси уйқуда, Иккинчиси уйғоқликда.

            Уйқу холатлатидаги  кўринишлари.
  • Терлаш яъни инсон  жуда кўп босинқираб,  яхши ухламайди.
  • -ховотир,  яъни уйқудан кўп чўчиб уйғонади.
  • -бўғилиш,  яъни уйқуда бир нарса сиқади ёрдам сўраса, хеч ким ёрдам бермайди:
  • -қўрқинчли тушлар:
  • -тушида мушук, ит, хачир, илон, шер,  тулки, сичқонларни кўриши:
  • -уйқуда уф тортиш, кулиш, йиғлаш, бақириш:
  • -ўзи билмаган холда ётган жойдан туриб юриш:         
  • -уйқуда тепаликдан тушиб кетаётгандек холатга тушиш.
  • -уйқуда ўзини қабристонда,  ахлатхонада ёки қўрқинчли йўлда хис қилиш:
  • -тушида ғариб одамларни масалан: жуда калта ёки жуда узун ёки жуда қари инсонларни кўриш.

Уйғоқ холатларда кўришлар.
  • -Аллоҳнинг зикри ва тоат ибодатдан йироқлашиши
  • -Хотиранинг сустлашиши:
  • -Дангасалик,  дармонсизлик:
  • -Сиқилиш асабий бўлиб қолиш табобатга хам тушинарсиз оғриқларнинг пайдо бўлиши.

Жин тегишининг турлари.
  • -буткул жин тегиши, яъни инсон аъзосини тамомила қамраб олиши:
  • -жузий жин тегиши яъни муайян аъзоларга тегиши
  • -доимий жин тегиши яъни инсон баданида доимий равишда жин туриши:
  • -вақтинча жин тегиши ёки баъзи-баъзида жин тегиши:
  •  
     Юқорида биз келтирган касаллик асосида қийналаётган  кишилар бўлса   Ўзбекистон Республикаси “Малхам”  ҳалқ табобат марказига  мурожаат этишлари ёки фотосуратларини юборишлари  мумкин.  

Мурожат учун телефон: +998-90-987-9-987 Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@ gmail.com.>
                                                          Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Сатторов     
                                                                   “Малхам”  табобати маркази
                                                                          рахбари, профессор ,.
                            


Комментариев нет:

Отправить комментарий