Саримсок пиезни фойдалари:
Гепатит, сариқ касаллиги.
2 бош саримсоқ сувини 2 та лимон
шарбати билан аралаштириб, овқатдан 2 соат кейин 1 чой қошиқдан истеъмол
қилинг. Даво муддати – 1 ой. 2-3 ҳафталик танаффусдан сўнг такрорланади.
Гижжа.
1. Битта майдаланган саримсоқ, 1
та хом тухум сариғи, бир ховуч хом сўк
(пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу
қоришма битта ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.
1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув қуйиб,
паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ майдаланган
шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа қайнатилади ва
совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ қайнатмасига
аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади. Аралашмани ҳуқна қилишдан олдин
ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур. Янги сиқиб олинган саримсоқ
сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.
4. Саримсоқнинг 5 та бўлагини
майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб,
бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол
қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5
марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.
Ангина.
1. 100 г саримсоқни майдалаб,
термосга солинг. Устидан 0,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 соат дам едиринг.
Қултумлаб ичилади.
1 стакан янги сиқилган сабзи сувига 2-3 бўлак
қирғичдан чиқарилган саримсоқни солинг. Кунига 2 маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин
ичилади. Муолажа муддати – 2-3 кун. Ангина профилактикаси ва оғиз бўшлиғи
шамоллашини даволаш учун бир бўлак саримсоқни оғизга солиб, секин тишлаб
қўйинг.
Бронхит.
5-6 саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 100 г сариёғ, 1 бўлак майда
тўғралган шивит (укроп) билан аралаштиринг. Эрталаб, пешинда, кечқурун нонга
суртиб истеъмол қилинг. Бу муолажани пневмонияда ҳам қўлласа, яхши самара
беради.давомини кузатиб боринг
Комментариев нет:
Отправить комментарий