Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 21 июля 2016 г.

чивинлар нега...

Нега чивинлар баъзи кишиларни бошқаларга нисбатан кўпроқ чақади?


Чивинлар нега инсонларнинг айримларинигина чақиши ҳақида турли назариялар мавжуд. Шундай тахминлар борки, пиво ишқибозлари, ўзидан кўп углерод диоксиди ва тер чиқарувчи йирик инсонларни чивин чақиши эҳтимоли кучли бўлади.
  Шу нарса аниқки: тана генетикаси ва кимёси — чивинлар танловини идрок этишида муҳим омил бўлади. Статистика бўйича, одатда, одамларнинг ҳар ўн нафари чивинларни
ўзига жалб этади. 
 Нега чивинлар маълум бир инсонларга ҳужум қилади?

  Аввалига теримизга яқинлашаётган чивинлар нима исташини билиб олайлик. Чивинларнинг фақат аёлларигина чақади. Насл қолдириш ва тухумларни озиқлантириш учун уларга сут эмизувчиларнинг қони керак бўлади. Эркак чивинлар эса ўсимлик мевалари билан озиқланади.
  Урғочи чивинлар жуда эътиборли бўлиб, улар бўлажак наслларига энг яхши қонни беришни исташади. Маълумки, ҳар бир инсоннинг ўзига яраша тана ифори мавжуд. Чивинлар ҳам ўзлари "идеал" деб ҳисоблайдиган ҳидни жуда яхши билишади. Улар бу ҳидни 30 метр узоқликдан ҳис этиши мумкин. Тасаввур қилинг, инсон организмида 100 триллионга яқин микроб бор. Бизда ҳам, асосан, генетика билан белгиланадиган «микроб имзо» бор. Бу микроблар — бизнинг иммун тизимимизни асосий қисми ҳисобланади, шу сабаб, ёдда тутинг:  тез-тез сув муолажаларидан фойдаланиш фақат фойдага хизмат қилмайди ва сизнинг ифорингизни чивинларнинг кучли нафасидан беркита олмайди. 

Қон гуруҳлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

   Агар чивинга сизнинг ҳидингиз ёқиб қолган бўлса, у сизни тинч қўймайди. Ўтказилган тажрибалар шуни исботладики, чивинлар I гуруҳига мансуб қишиларни II гуруҳдагиларга нисбатан кўпроқ сўради. Бу 85 фоизга яқин ҳолатда инсон ўз қон гуруҳи билан чивинларни жалб этади.

   Идеал ҳид қандай бўлади?


Инсон организмидан ажралиб чиқувчи тер ва углерод диоксиди муҳим роль ўйнайди. Бироқ танамизнинг ифори унданда муҳимроқ аҳамиятга эга. Сут кислотаси чивинларнинг кўплаб тури учун эътиборни тортувчи муҳим хусусият саналади. Пишлоқ, соя, йогурт ёки тузланган сабзавотлар каби маълум муҳсулотлар эса тери юзасида катта миқдордаги сут кислоталарининг шаклланишига олиб келади. Бу эса ғувиллаб келувчи қон сўрувчиларни ёпишиб олишига сабаб бўлади. Чивинларни бутунлай ўзимиздан нари этишнинг иложи йўқ. Қўлимиздан келиши мумкин бўлган ягона иш  — бу бор-йўғи хавфсизлик чораларини кўриш: терининг катта қисмини кийим билан ёпиш, юқори намлик вақтида тонгда ва кечқурун кўчага чиқмаслик, шунингдек, чивинлар чақишига қарши ҳимояловчи крем, спрей ва ёқимли ҳидга эга ёғларни ишлатиш. Бироқ шулардан кейин ҳам чивинлар бизларни "севишдан" тўхташмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий