Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 июля 2016 г.

оёк терлаши

 САЛОМАТЛИК РУКНИ

Оек терлашини даволаймиз

1. Оёғингиз тинимсиз терласа муздек сувда кир совун билан ювиб, панжаларнинг орасига, товонга чақалоқлар упасини суртганингиз маъқул. Бундан ташқари, Теймуров пастаси оёқ терини йўқотишга ёрдам беради. Ювиб, қуритилган оёққа паста суркагандан кейин 3-4 дақиқа сингигунча ётиб
туриш керак. Натижага эришиш учун пастани тинимсиз 3-4 кун қатори билан ишлатинг.
2. Махсус иссиқ ҳамда совуқ ванна тайёрлаб, ҳр бирига алмаштириб 2-3 дақиқадан оёғингизни солиб ўтирасиз. Бу усул 10 кун узлуксиз қўлланилади.
3. Ромашкани 2 литр сувга, эман баргини 1 литр сувга алоҳида-алоҳида 15 дақиқадан қайнатиб, унга 2 ошқошиқ ош сиркасини қўшиб яна 10 дақиқа қайнатасиз. Илмилиқ қилиб, тоғорага қуйиб, оёқни 15-20 дақиқа солиб ўтирасиз. Бу усулни эринмай 10 кун қатори билан қилсангиз, оёғингизни терлагани босилиб, ўзингизни хотиржам сезасиз.
4. Товонингизни тинимсиз терлаганини босишга оддий картошка ёрдам беради. Катта картошкани юпқа қилиб тилиб, кунига товонингиза босиб турсангиз, терлагани ҳам, ёқимсиз ҳид ҳам йўқолади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий