Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 июля 2016 г.

жинсий йўл билан юкадиган....

ЖИНСИЙ ЙУЛ БИЛАН ЮКАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


Номидан ҳам кўриниб турганидек, жинсий йўл билан юқадиган касаллик (ЖЙЮК)лар бир одамдан бошқа одамга асосан жинсий алоқа орқали юқади. ЖЙЮК ҳар қандай жинсий фаол бўлган эркак ёки аёлга ёши, ирқи ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар, юқиши мумкин. Кишининг жинсий шериклари сони қанча кўп бўлса, унга ЖЙЮК юқиш хавфи шунчалик юқори бўлади.
Бугунги кунгача дунё бўйича йигирмадан ортиқ ЖЙЮК тури
аниқланган. Уларнинг ичида энг кўп учрайдиганлари – бу сўзак (гоноррея), захм (сифилис), трихомоноз, хламидия, генитал герпес (пуфакли лишай), генитал сўгаллар (ўткир учли кандилома) ва ОИТВ/ОИТСдир.
ЖЙЮКлар вақтида аниқланиб, даволанмаса, жиддий оқибатларга олиб келишлари мумкин. Баъзи ЖЙЮК турлари бепуштлик, бачадон саратони, кўрлик, юрак хасталиклари, руҳий касалликлар, бўғимларнинг шикастланиши ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу нарса истобланганки, ЖЙЮК билан касалланган одамда ОИТВ/ОИТС касаллигини юқтириб олиш хавфи юқорироқ бўлади.
Одам ЖЙЮК билан касалланганда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:
– қин, олат ёки йўғон ичакдан ғалати ажралмалар чиқиши;
– сийганда ёки жинсий алоқа пайтида оғриқ ёки ачишиш;
– эркакларда моякнинг оғриши;
– жинсий аъзолар ёки оғиз атрофида пўрсилдоқ, ярача, сўгал ва тошмаларнинг пайдо бўлиши ёки шишиб кетиши;
– иситма, бош оғриғи, мушакларни оғриши ва қовуқ, қўлтиқ ёки бўйин безларининг шишиб кетиши.
Аксарият ЖЙЮК турларининг белгилари бошланғич даврда яққол кузатилмайди, шунинг учун ЖЙЮК билан касалланган одам бутунлай соппа-соғ бўлиб кўриниши мумкин.
ЖЙЮК билан касалланганликни аниқлашнинг ягона йўли тиббий кўрикдан ўтиш ва лаборатория таҳлилларини (анализ) ўтказишдир. Баъзан белгилар ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин, лекин бу касаллик ҳам ўтиб кетди дегани эмас. Касалликдан одам охиригача даволанмаса, касаллик одам организмида қолади ва бошқа одамга ўтиши мумкин. Агар бирор киши ЖЙЮК билан касалланган бўлса, у ўз жинсий шериги билан тиббий кўрикдан ўтиши ва даволаниши лозим, акс ҳолда улар бир-бирларига касалликни яна юқтиришилари мумкин.

ЖЙЮКлар қандай тарқалади?
Аксарият ЖЙЮКлар жинсий алоқа орқали тарқалишига қарамасдан уларнинг баъзилари бошқа йўллар билан ҳам юқиши мумкин, жумладан:
– касалланган одам терисига тегиш;
– касалланган одамнинг қони, сўлаги, қин ажралмаси ёки эркак уруғи каби тана суюқликлари орқали;
– ишлатилган ёки нотўғри стерилланган игна, шприц ёки тиббий асбоблар орқали юқиш мумкин, агар улар касалланган тана суюқликларига теккан бўлса;
– баъзи ЖЙЮКлар онадан болага ҳомиладорлик ва туғруқ пайтида ўтиши ва болада жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

ЖЙЮКларнинг олдини олиш
ЖЙЮКларнинг олдини олишнинг энг яхши йўли жинсий алоқададан сақланишдир. Лекин ЖЙЮКларнинг олдини олиш ёки касаллик юқтириб олиш хавфини камайтиришнинг бошқа йўлари ҳам бор:
– фақатгина сизга содиқ бўлган одам билан жинсий ҳаёт кечириш;
– биттадан кўпроқ жинсий шериги бўлган одам билан жинсий алоқада бўлганда, ҳар доим презервативдан фойдаланиш;
– жинсий ҳаётни бошлашни иложи борича кечиктиришга ҳаракат қилиш, чунки жинсий ҳаётни бошлаганда одам қанчалик ёш бўлса, ЖЙЮКларга мойиллик шунчалик юқори бўлади.

ЖЙЮКларни даволаш
Одамлар кўпинча ЖЙЮКни даволаш учун тиббиёт ходимларга мурожаат қилишдан кўрқишади ёки уялишади, ваҳоланки ЖЙЮКларнинг аксариятини даволаса бўлади.
Касалланган одам шифокорга қанчалик эрта мурожаат қилса, касалликнинг тузатиб бўлмайдиган оқибатлари ва ЖЙЮКлар тарқалишининг олдини олиш шунчалик осон бўлади.


Хламидия, сўзак ва захм касалликлари бактериал инфекциялардан келиб чиқади ва уларни антибиотиклар ёрдамида даволаш мумкин. Лекин генитал герпес, генитал сўгаллар ва ОИТВ/ОИТС каби бошқа ЖЙЮКлар вируслардан келиб чиқади ва буларни даволаб бўлмайди. Лекин баъзи дорилар ёрдамида бу касалликлар асоратини енгиллаштириш ва белгиларнинг пайдо бўлишини кечиктириш мумкин. Одам ўзини ЖЙЮК билан касалланганлигига шубҳа қилса, касалланганлигини тиббий кўрикдан ўтиб, аниқлаши керак. Бу билан у жинсий шеригининг ЖЙЮК билан касалланишининг олдини олиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий