Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 6 июля 2016 г.

в а с и я т

📜 ЛЕВ ТОЛСТОЙ ВАСИЯТИ

📜▶️ 1. Мен қаерда кўз юмсам, мени ўша ерда энг арзон қабристонда, агар шаҳарда бўлса, энг арзон тобутда, худди тиланчиларни кўмгандек дафн этишсин. Гуллар, гулчамбарлар керак эмас, нутқлар сўзлашнинг мутлақо ҳожати йўқ.

🌿 Агар иложи бўлса, руҳоний ҳам, тобут ортидан бўладиган мотам куйининг ҳам кераги йўқ. Борди-ю, бу айтганларим дафн этувчиларга ноқулайлик туғдирса, майли, мени енгилгина куй остида, иложи борича арзон ва содда ҳолатда кўмишса ҳам булади.



📜▶️ 2. Газеталарда ўлимим ҳақида хабар чоп этишмасин, мен тўғримда таъзиянома ёзилмасин.

📜▶️ 3. Барча қоғозларимни қайта кўриб чиқиш, тартибга солиш ҳуқуқи хотинимга берилсин. Шу билан бирга В.Т.Чертковга, Страхов, қизларим Таня ва Машага ҳам... Менинг бўйдоқ давримга оид лавҳалар бўлса, уларни кундаликдан йўқотиш керак, чунки унда бирта-яримта ёқмайдиган ўринлар учраши мумкин.

🌿 Шунингдек, менинг уйланган давримга доир ўринларни йўқотиш лозим...
Қолганларидан фақат одамларга фойдали бўлганларини танлаб олиш, нашр этиш зарур бўлар...

🌿 Мен буларнинг барини қоғозларим у ёки бу даражада аҳамиятли эканини англатиш учун ёзаётганим йўқ. Гап шундаки, ўлимимнинг дастлабки вақтларида асарларимни нашр этиш, унинг зарурлигини таъкидлаш бошланиб кетади. Агар шундай бўлса, ёзганларим асло одамларнинг зарарига хизмат қилмасин.

📜▶️ 4. Асарларимни нашр қилиш ҳуқуқи олдингидек қолаверади. Ўн жилдлик асарларим ҳамда алифбони меросхўрларимдан жамият ихтиёрига беришларини сўрайман, яъни муаллифлик ҳуқуқидан воз кечаман. Фақат ўтинчим шуки, бу ҳақда ҳеч қандай васият қилмайман.

🌿 Агар бу ишни амалга оширсангиз, ажойиб бўларди, бажармасаларингиз ҳам бу сизларнинг ишингиз. Демак, сизлар бу ишни қила олмадингиз. Яъни кейинги ўн йил ичида асарларимнинг сотилгани ҳаётимдаги энг мушкул иш бўлиб қолади.

📜▶️ 5. Яқинларим, узоқ дўст-биродарларимдан мени кўкларга кўтариб мақтамасликларини ўтиниб сўрардим (биламан, бу ишни барибир бажараверишади, чунки менинг тириклик пайтимда бу ишни ниҳоятда хунук тарзда амалга оширишган).

🌿 Борди-ю, менинг ёзишмаларим билан машғул бўлишса, бор диққат-эътиборни мен орқали Худонинг айтганларига қаратиб, ўз ҳаётлари учун фойдаланишсин...

🌿 Ёзганларимнинг бутун аҳамияти ана шунда. Шунинг учун мени таҳқирлаш керак, асло мақтамаслик лозим. Мана шу гап, вассалом.

(Л.Толстой. Москва. 1965 г. 14-16 стр. том. 20)
Манба: facebook.com/mashxurlar_hayoti

Комментариев нет:

Отправить комментарий