Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

Латифалар














синглинг

— Қора шимим қани?
— Кеча ювгандим, кичрайиб қолибди, укамга бериб юбордим!
— Кўк кўйлагим қаерда?
— Уни ҳам ювган эдим, кичрайиб қолибди, укамга бериб юбордим!
— Ундан кўра мени ювиб кичрайтириб, синглинга берворсанг бўлмайдими?!

алкаш
Ярим кечаси эр уйига маст ҳолда қайтибди. Шу подъезддан чиқаётиб шунақа йиқилибди. Пешонаси ёрилиб шунақа қон оқибди. Бир нарса қилиб уйига кириб ярасини ювиб лейкопластир ёпиштириб ухлашга ётибди. Эрталабки 10ларда кўзини очса хотин жавраб турган экан:- Майли сендан нега ярим кечаси келдинг деб сўрамайман. Постел нега қон деб сўрамайман. Жавоб бер, нега дадам олиб берган тош ойнани лейкопластир билан қоплаб ташладинг.

билет
Кулларида огир юки билан эр хотин вокзалга зурга етиб келишибди.Эри:
-Эссиз пианинони хам олиб олмабмиз деса хотини:
-Нималар деяпсиз дадаси,эсиз жойидами?
-Шунчаки айтдимда,поезд билетлари пианинони устида колиб кетибди




(З.М.Бобур таваллудига) Ғани Мажид


Саҳнада бита катта ҳарсанг тош. Саҳна ортидан Хонзодабегимнинг товуши эшитилади.
Хонзода:  Бобуржон! Хой, Бобуржон! Бобур-ж-о-н! (У чақирганча саҳнага кириб келади). Қаёққа кетди экан-а? (У саҳнанинг иккинчи томонига яна Бобурни чақириб ўтиб кетади. Саҳна ортидан яна овоз эшитилади).
Бобур-ж-о-н!
       Саҳна  бир неча дақиқа жим қолади. Бобур ғазалидан қўшиқ эшитилади. Бир оздан кейин кийимларини чала кийган, қолганларини қўлида ушлаган Бобурни етаклаб Хонзодабегим кириб келади. Яна Хонзодабегим Бобурга қарата жиғибийрон гапиради.
Хонзода: Қаёқларда юрибсиз? Сизни излаб бормаган жойим қолмади. Нега ҳеч кимга айтмай сойга чўмилгани келдингиз? Оқиб кетсангиз ёки илон чақиб олса не бўлур?
Бобур: Мен илондан қўрқмасмен. Сузишни ҳам яхши биламен.
Хонзода: Не бўлса ҳам сиз шахзодасиз. Ёнингизда қўриқчисиз юришингиз мумкин эрмас. Ҳазрати бузрукворимиз сизга кўз-қулоқ бўлиб туришни жаноби  Қосимбекка топширгандур. Сиз бўлса ундан яширинча сойга чўмилгани келибсиз. Худо сақласин , бирор фалокат юз берса не бўлур?
Бобур: Тўхтанг, мен кийимларимни  кийиб олай. (У ҳарсанг тошга ўтириб қолган кийимларини кияди).
Хонзода: Бобуржон, нега бундай қиладирсиз? Хув бир куни ҳам шундай қилиб бегбаччалар билан қиличбозлик қилибсиз. Бирортасининг қиличи кўз-пўзингизга ёки қўл-оёғингизга шикаст етказса не бўлур?
Бобур: Опажон, не қилай, мен ҳам бошқа тенгдошларим каби ўз хоҳишимча эркин ўйнагим келур. Доимо ўзгалар назоратида катталар билан юриш жонимга тегадур.
Хонзода: Сиз ахир шаҳзодасиз. Сизнинг бехавотир юришингиз бизлар учун ҳам даркордир. Шаҳзодаларнинг душманлари кўп бўлур. Сиз ҳали яширин душманларингизни билмассиз.
Бобур:  Менинг оддий  тенгдошларимнинг эркин, ўз хоҳишича ўйнаб юришларини кўриб хавасим келур. Қани  энди, халқ орасида эркин улар қатори  юрсаму уларнинг дарду шодликларидан огоҳ бўлсам. Шеърлар ёзиб китоблар битсам. Оддий халқларнинг одатларини  чуқур англасам.
Хонзода:  Сизнинг ақлингиз ўткир. Ҳали шоҳ бўлсангиз барча мақсадларингиз рўё бўлур. Бунинг учун сиз соғ ва омон бўлмоғингиз даркор. Ҳали кўп ғазаллар битурсиз, китоблар ёзурсиз. Юринг бизни кутиб қолишгандур, тезроқ борайлик.

       (Опа-ука биргалашиб саҳнадан чиқиб кетишади).




Бир аёл пул топиб олибди, санайчи деб қўлига тупурса, пулга тегиб икки баравар кўпайибди, яна тупурса кўпайиб борармиш. Тупураверибди, тупураверибди. Бир пайт КАААРС этиб қулоги остига шапалоқ тушибди. Қараса эри ўтирганимиш:— Ҳамма жойни тупуриб расво қилдинг-ку, уйғон, падаринга лаънат дирмиш...








Пахта теримида касал бўлиб врач олдига кирган талаба ҳамширадан сўради:
-Вой-бў! Намунча дориларингиз ичида аналгин кўп? Буни кимларга берасиз?
-Ёлғон касал бўлиб пахтадан қолган талабаларнинг баҳоналаридан боши оғриган ўқитувчиларга беряпмиз.

2
Пахта тераётган талаба орқасидан келиб қолган домлани кўрмаган холда уяли телефонда уйидагилар билан гаплашяпти:
-Домламиз жуда ёмон. Заҳарли илондай гап билан чақиб олади.

-Бугун у “штабга кирасан” деяпти деб қўшиб қўй!—дебди домла орқадан келиб.





 ҚИЗЛАР ҚАЛБИ

Бирор жойда учратиб қолсам,
Ташлар эдинг ўтли бир нигоҳ.
Учрашишинг яна кутардим,
Тушларимга кирардинг гоҳ-гоҳ.

Ўғирладинг ҳаловатимни,
Тинч уйимда йўқолди тинчим.
Сенга атаб шеърлар ёзаман,
Лекин билмас шеърларим ҳеч ким.

Исмингни-ку билгунча қанча
Танишларинг айладим сўроқ.
Манзилингни топгунча қанча
Йўлим бўлди яқину йироқ.

Биринчи бор сўз қотмоқ менга
Азоблардан бўлди азоброқ.
Энди эса ерга тикилиб,
Жавоб бермай турибсан мутлоқ.

Ризолигинг аломатими
Индамасдан ерга боқишинг?
Билолмасдан қолдим-ку, жоним,
Юрагингга олов ёқишим.

Кейин билдим, қизларнинг қалби
Ўзи асли шундай бўларкан.
Севиб қолган одамни доим,

Куйдиришни яхши кўраркан.










БОР ГАП ШУ                                   Ғани МАЖИД



Адабий гурунгда йиғилишни якунлаган Ҳабибуллоҳ Исомиддин гап охирида:
-Халқ орасига чуқурроқ киринглар. Ҳа, деб севги-муҳаббат ҳақида ёзавермай ҳозирги муаммолардан ёзинглар. Мактаблар ҳозир энг муаммоли бир холатда. Нега ҳеч ким мактаб тўғрисида ёзмайди? Янаги сафар ҳар ким ўзига масъулият юклаб мактаб, ўқувчилар, давомат, ўқувчиларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг моддий аҳволи каби масалаларда шеър, ғазал, ҳикоя ва ҳажвиялар ёзиб келинглар-чи, қани қанақа натижа бўларкин-деди.
Гурунгдан икки кун ўтгач Ҳабибуллоҳ аканинг гапи ёдимга тушиб ёнимиздаги мактабга чиқдим. Соат уч-тўртлар чамаси эди. Мактаб сув қуйгандай жим-жит. Хоналар бўм-бўш. Ахир бугун дам олиш куни эмас эди. Айланиб юриб иккинчи қаватнинг икки хонасида дарс бўлаётганини билдим. Танафус бўлишини кутдим. Қўнғироқлар жадвалини қарасам иккинчи сменадаги иккинчи соатнинг тугашига яна йигирма минут бор экан. Каридорни кўздан кечира бошладим. Каридор пано ва плакатларга тўла. Ўқитувчиларнинг ўтказган тадбирларидан тортиб дарс жараёнигача, деворий газеталардан тортиб аълочи ўқувчилар суратларигача боринг-ки нима керак бўлса барчаси замонавий дизайн ютуқларидан фойдаланиб бажарилган эди. Уларни кўрган ҳар қандай одам мактабда ишлар жуда намунали бўлса керак деган фикрга келиши аниқ.
Ҳали ўн минут ўтмай, қўнғироқ ҳам чалинмай ўқувчилар қий-чув кўтаришиб синф хоналаридан сумкаларини кўтариб ташқарига чопишди.
Ўқитувчидан интервью олмоқчи бўлиб у томон юрдим. У эса ташқарига шошилаётган ўқувчиларга гап тайинлаш билан овора бўлиб менга эътибор ҳам бермасди.
-Олимжон, ойингга айт, мен тайинлаган пальтони янаги сафар бериб юборсин. Ҳалимжон дадангга менинг оёғим размерини айтиш ёдингдан чиқмадими? Карим, устанга борибла бизнинг машинани тезроқ таъмирлаб қўйишини айтиб қўй. Келаётган якшанбага Тошкентга ипподромга молга бораркан, де.
Болалар эса бири: “бўпти, мен кеч қолсам устам сўкади”,-деса, бири: “шефимиз бугун эртароқ келгин”,-деганди-дер. Яна бири: “дадам билан Қўқонга молга боришимиз керак”,-дерди.
Хуллас, қандайдир беш минутда мактабда икки ўқитувчи ва мендан бошқа одам қолмади. Мен шошилиб ўқитувчилардан бирининг хонасиа кирдим:
-Мумкинми?
-Ҳа, келинг!-У ота-оналардан бири деб ўйлади, шекилли,-Кечирасиз жуда шошилиб турувдим. Жаҳон бозоридаги дўконни тушдан кейин қизимга ташлаб келувдим. Ҳозир тез бориб ўзим ҳисоб-китоб қилиб ёпиб келишим керак эди-деди.
Мен ўзимни таништирган эдим, у бутунлай кераксиз одам билан учрашиб қолгандай кийиниб шкафларни қулфлай бошлади.
-Илтимос, эртага эрталаб келинг, барча ўқитувчилар бўлади. Узр, мен боришим керак”-деди.
-Ахир дарс вақти ҳали тугагани йўқ-ку? – дедим мен.
-Э, дарс вақти қоптими? Директор, зам директорлар ҳам аллақачон жаҳон бозорига кетган. Ахир кўрмадингизми, мактабда ҳеч ким йўқлигини. Биз икки ўқитувчини ўсол топиб иккинчи сменага қўйишган. Икки соат бўлса ҳам ўтканимизга жон десин. Юринг Салтанатхон, тезроқ бормасак сизнинг клиентларингиз ҳам кутиб қолган бўлиши мумкин, деди у хонасини қулфлаб, кийиниб чиққан ҳамкасабасига.
Эртасига соат тўққизларда мактабга келдим. Таҳминимга кўра мактабда айни пайтда биринчи соат ярмига етган, ҳаммаёқ сув қуйгандай жим-жит бўлиши керак эди. Лекин ҳолат мен кутганнинг акси бўлиб чиқди. Ўқувчилар ташқарида югуриб юришар, синфлар тўс-тўпалон эди. Аста ўқитувчилар хонасига кирдим. Хона нақ кийим-кечак дўконини эслатар эди. Ўқитувчилардан бири кийим танлар, бири олган кийимларининг пулини санар, бири қайсидир кийимни кийиб ярашганини ҳамкасбига кўрсатар эди. Мени бозорга келган яна бир мижоз деб ўйлаб сотаётган ўқитувчи:
-Тоға , эркаклар кийимлари завхоз хонасида, ўша хонага киринг, - деди.
Мен хўжалик ишлари мудири хонасига кирдим. Бу ерда нафақат кийим, ҳатто гилам ва машиналарнинг ҳам савдосини қилишаётганини кўрдим. Менинг гапимни тинглайдиган, саволимга жавоб берадиган одамни топа олмай ташқарига чиқдим.

Э, афсус, янаги сафар гурунгда ҳамма мактаблардан интервью олиб келса мен нима дейман? Мен эплолмадим, дейманми? Охир ноилож бори гапни ёзиб боришга қарор қилдим. Ахборот дейсизми, ҳижвия дейсизми ўзингизга ҳавола. Бори гап шу.










Дилим жуда ғаш бўлибон  
              Кўнгил ҳам ялло истади,
Уйдан чиқдим хай-хай дебон,
             дил битта ошно истади.
Айланиб кездим шаҳарни,
             топмадим бир ҳамтовоқ,
Сизга айтсам дил савил-чи,
             не бир таманно истади.
Охири топдим бир улфат
             пиво сотар жойга келиб,
Клишдигу оз-моз “тортдик”  
         дил икки барно истади.
Излаб-излаб топдик охир
             икки танноз “моҳирўйни”,
Пойлаганми бизни қурғур
             нафслари вино истади.
Бори пулни сарф айладик,
             соат ўтмай қуриб қолдик,
Ул санамлар бизни ҳайдаб
             бошқа жуфт «доно» истади.
Улфатим ҳам кетди ташлаб
             ўзим қолдим кенг кўчада,
Довдирарди бу оёқлар
             чўзишга бино истади.
Ушлади миршаб, ётибман
             Икки хафта шу жойдаман,
Улфат топмай ўлгин Эшмат,
             Кўнглинг не бало истади.

ШАРМАНДАЛИК

Чарос кўз-ла боқиб менга
             дилимни айладинг вайрон,
Бор вужудимга ўт кетди,
             босилмайди ичсам айрон.
Соқол-мўйлов  олмас эрдим
             икки ҳафта ўтгандаям,
Энди ҳар кун қиртишласам,  
             менга қараб хотин ҳайрон,
Нос чекишни ҳам ташладим,
             ўтиб олдим сигаретга,
Чоллардайин тупурмасман
             кўчаларда энди ҳар ён.
Белбоғ ўрнин камар олди,
             оппоқ кўйлак, шимлар пўрим,
Учраганга салом бергум,
             тилларим ҳам анча бийрон.
Кўча кезгум сени излаб,
             ўлтиролмай қолдим уйда,
Гоҳ-гоҳида учрагайсан
             учрагандай тоғда жайрон.
Излаб-излаб изларингдан
             топиб бордим манзилингга,
Топиб олдим деган чоғда
             роса қилдинг мени гирён.
Хотин билан шунча яшаб
             қўшнисини танимабман,
Шармандаи шармисорман,
             Эшмат, бошим урай қай ён?








     ОШИҚ БЎЛДИМ


Қўлга қоғоз қалам олдим,
             «менам шоир бўлойин»--деб,
Тўрттагина ғазал ёздим
             Тарих узра қолойин, деб
Ғазал ёздим бир парига
             Навоийдан қўшиб-чатиб,
«Менга тегинг, тегмасангиз
             эртагаёқ ўлойин, деб
«Нос чекканга тегмайман»--деб
              ул париваш араз қипти,
Икки кундир нос чекмадим
             носсиз яшаб кўройин деб.
Ошиқ бўлиб ул санамга
             ортидан хўп юрдим вале,
Нозлари кўп экан билсам,
             севган эдим мулойим деб.
Севги шунча хор эканким,
             гадо бўлдим ишқ йўлида,
Не азоблар кўрди бошим
              ул санамни олойин деб.
Неча марта бориб келди
             совчи бўлиб амма, холам,
Насиҳатлар қиладирлар:
             «бошқасини топойин»- деб.
Не балога қолди бошим
             шоир бўлмай ўлай дейман,
Бошқа бир иш бошла Эшмат,

             Эл қилганни қилойин деб.
Абдуллаев Абдуғани









йўлдаги тиканни босманг        (Ғани Мажид)


 Бировнинг камчилиги йўлда ётган тиконга ўхшайди. Агар уни эзиб ташламоқчи бўлсангиз оёғингизга санчилади.
 Танқид қилишни йўлда беозор ётган тиконни яланг оёқ билан босиб олишга қисман қиёслаш мумкин. Беозоргина ерда ётган тиконни яланг оёқ босиб олганингиздан кейин оёғингизга санчилиб сизга узоқ вақт озор берганидай кимнидир нуқсонини кўпчилик олдида ёки юзига айтганингиздан кейин у ўзини ҳимоя қилиб тикондай гаплари билан сизга ташланади. Сиз нимага эришдингиз? Сизнинг танқидингиздан кейин танқид қилинган одам ўз камчилигини тузатиш ўрнига ўз айбини яна ҳам оқлаб, кўпроқ ҳимоя пардаси орасига олади.
Дейл Карнеги шундай деб ёзган эди: Танқид шунинг учун ҳам фойдасизки, у одамни мудофаага ўтишга, ўзини оқлашга мажбур қилади, танқид шунинг учун ҳам хавфлики, у инсонинг ғурурига зарба беради, шаҳсий аҳамиятини оёқ-ости қилади, хафа қилади. 
Энди бир ўйлаб  кўрайлик, биз танқид  қилгандан кейин танқид қилинган одам  ўз айбини тўғриламаса, қайтага айбни оқлаш учун   минг хил  ҳимоя пардасига ўралса, танқид қилган шахснинг обрўси  ошмаса, асаблари бузилса, ўзига нисбатан ҳам танқид  гапларини  ота бошласа  яхшигина  таниши  душманга айланса, дўсти яқинроқ бўлиш ўрнига  энди узоқлашиб, кетса, бундай танқидни нима кераги бор?
Тўғри, танқиднинг  фойдаси  ҳам  бор. Лекин қандай  танқидни?
Мен янги  илмий тадқиқот  ишларини бошлаётганимда  Ирригация илмий текшириш  институтининг  Фарғона  бўлими менинг  ҳисоботимини бир йиғилишда  муҳокама қилди. Мени  қаттиқ танқид қилишди. Танқид қилганлардан бири бўлим  бошлиғи наманганлик Ҳамид Саматов бўлиб у мени ўз туғишган  укасидай  яхши  кўрарди.  Иккинчиси  андижонлик Турсун Каримов деган қишлоқ хўжалик фанлари номзоди эса менга оталарча меҳрибон инсонилигини билардим. Учинчи танқидчим  марғилонлик Камолхон Хўжаев доим тадқиқот ишларида сидқидилдан  дўстона маслаҳат-лар бериб  юрадиган инсон эди.
Мен биринчи ҳисоботимни  бу даражада  танқид қилишларини  кутмаган бўлсам  ҳам  уларнинг танқидидан  кейин ўзимни шундай бир хуш кайфиятда, хурсанд  сездимки, қисқа гап билан  таърифлаш  қийин. Мен уларнинг  танқидидан менинг ишларимга чин дилдан жон куйдирадиган, менга маслаҳатлар бериши мумкин бўлган, ёрдам беришга тайёр одамлар борлигидан ич-ичимдан севинардим. Унгача  мен ўзимни  қаёққа боришни, нима қилишни билмай турган, ёнида йўлбошчи ҳамрохи йўқ одамдай ҳис қилардим-да. Севинганимдан ўша куни  туни билан камчиликларимни қандай тўғрилаш  режаларини  тузиб чиқдим.
Демак, танқидни ҳам қачон, кимга,  қандай қилишни  билиш лозим экан. Дарҳақиқат, баъзи дўстларингиз сидқидилдан сизнинг бошқалар олдида хунук кўринишингизни тузатишни дўстлик бурчим, деб жон куйдириб айтган гаплари  дўстингизга нисбатан  меҳрингизни, миннаддорчилигингизни  янада оширади.
Бундай пайтда  манашу  камчилигингизни бошқа  кўрганлар  индамай  келаётгани  уларга  нисбатан  ихлосингизни  ҳам  пасайтиради. Демак, у менинг  ҳақиқий дўстим эмас экан-да, деб ўйлайсиз. Доимо  кимнидир  бирор айби тўғрисида  танқидий фикр  келганда бир қанча саволни  ўзингизга беринг: Сизнинг  танқидингизни у қабул қилишга тайёрми, танқидингизни дўстона қабул қиладими, танқидингиздан кейин у ўша айбини тузатадими? Бу танқидни қачон, қаерда айтганда яхши самара беради?                                                                                         
“Нафосат клуби хонасида  ўтирсам  ёнимга  50 ёшдан ўтган бир  одам кирди. Айтишига кўра у анчадан бери  ижод қиларкан. Мухлислари ҳам анча экан. У ҳатто маҳалладаги баъзи йиғинларда ҳам шеър ўқир  экан. У шеърларидан ўқиди. Шеърларини шундай берилиб ўқирдики , уни  тинглаган шеър техникасидан бехабар  одам жуда яхши қабул қилиши, ҳатто  ҳайратга  тушиши мумкин  эди. Эшитабоқ  англаганим  шу  бўлди-ки, у шеърда  бўғинлар тенг  бўлиши кераклигини ҳам,  қофиялари оч қофия эканлиги ҳам,  туроқ нима эканини ҳам  билмас экан. Мен унга  клуб йиғилишларига  келиб турмайсизми?-дедим. У  илгари  бир-икки  келганини, йиғилишда уни танқид қилишганини, танқидни  кўтаролмаслигини айтди.
Танқидни ҳар қандай шароитда ҳам қабул қилиш осон эмас. Танқидни тўғри  қабул қилиш  учун инсон  аввал  унга тайёрланиши керак.
Бирор шеър, ҳикоя ёки  асарингизни  бирор яқин одамга кўрсатар экансиз сизда “ёзган асаримда қандай камчилик бор экан, уни айтса тўғриласам, ҳар холда унга менга кўринмаган камчиликлар кўриниши мумкин”-деган фикр ҳоким бўлсагина танқидни тўғри қабул қиласиз.  Унинг ўрнига “мана мен қандай ёзаман, кўриб қўй, деган фикрда бўлсангиз ҳеч қачон суҳбатдошингизнинг арзимаган эътирозини ҳам қабул қилолмайсиз. Оддий муносабатларда ҳам сиз “қандай камчилигим бор экан,”- деган фикрдан йироқ бўлсангиз сизнинг камчилигингизни айтиш бефойда. Сизга айтган ҳар қандай оддий эътироз ҳам тикондай ботиши мумкин. Сизни танқид қилган одам  сизга ёмон кўринади холос. У дўстингиз бўлса ҳам ундан кўнглингиз қолади. Сиздай одамни камчилигини айтишнинг кераги бормикин?
 Раҳбарнинг танқиди одамга жуда қаттиқ таъсир қилади. Ишда муаммолар тўғрисида ҳеч қандай икки киши юз фоиз бир ҳил фикрда бўлиши  жуда қийин. Сиз раҳбар бўлсангиз иш юзасидан олдингизда турган масалаларда доим қўл остингиздаги одамлар билан келишмовчилик бўлиши табиий. Ҳуқуқ сизда катта бўлгани учун доим сиз ғолиб бўласиз. Қўл остингиздаги одам ноилож сизга бўйин синишга мажбур. Лекин бу нарса вақт ўтган сари ундан сизга нисбатан борики ихлосни йўқотиб, нафратини, норозиликни кучайтириб боради. Ҳатто қўл остингиздаги ходим сизнинг болаликдаги дўстингиз бўлса ҳам қалбида қандайдир оғриқли фикрлар кечаётганига аҳамият бераолмай қоласиз. Шунинг учун жуда кўп одамларда раҳбарга нисбатан “раҳбар бўлиб ўзгариб қолди,”- деган гапни кўп эшитамиз. Ўзгармасликнинг иложи йўқ. Бўлмаса раҳбарлик қилиб бўлмайди. Ҳар бир массалада ўнта одамнинг фикри ўн хил бўлиб турса, қарор битта бўлмаса иш қилиб бўлмаса ҳеч бўлмаса 7-8 кишининг дилига озор беришга мажбурсиз. Шу маьнода раҳбарларни ҳар қадамида ўнлаб тикон учрайдиган йўлда кетаётган одамга ўхшатиш мумкин. У албатта, битта эмас бир қанча тиконларни босишга мажбур. Агар сиз раҳбар бўлсангиз, одамлар ихлосидан қолишни истамасангиз ниҳоятда хушёр, тадбиркор, хушфеъл, инсоннинг кўзиданоқ фикрини уқадиган руҳшунос бўлишингиз керак.
 Муаммосиз ҳаёт бўлмайди. Муаммолар тўғрисида иккита бир хил фикрли одамни топиш қийин. Ҳар икки одамнинг учрашуви суҳбат, диалог, савол-жавобсиз бўлмайди. Ҳар бир суҳбатда суҳбатлашаётган инсонларнинг фикрлари тўқнашади. Бу тўқнашувларда фикрий келишмовчиликлар бўлиши табиий. Суҳбатдошингизнинг сизнинг фикрингизга зид фикрига қарши гап айтсангиз тиконни босиб олгандай бўласиз. У нима деса қабул қилаверсангиз дилингиз озор чекади. Демак, инсон ҳар бир суҳбатда бир оқилона  йўл танлай билиши лозим.
Бу оқилона йўлни танлашда балки сизга қуйидаги фикрларнинг фойдаси тегар:
1.Доимо танқидни тўғри қабул қилишга ўзингизни тайёрлаб юринг.
2.Суҳбатдошингизнинг камчилигини айтишдан олдин, албатта, унинг бу танқидга тайёр ёки тайёр эмаслигига эьтибор беринг.
3.Сизнинг танқидингизга зарурат бўлмаган жойда ўзингизни ҳам, суҳбатдошингизни ҳам асабини бузиб танқид қилиб ўтирманг.
4.Ҳар қандай оддий эьтироздан олдин ҳам суҳбатдошингиз фикрини  эьтироф этиб кейин эьтирозингизни гапиринг.
5.Танқид қилаётган вақтда ўзингизни ниҳоятда дўстона ва самимий тутинг.
6.Сизни рақиб, душман деб ҳисоблайдиган одамни асабингизни бузиб танқид қилиб ўтирманг. Бу бутунлай фойдасиз танқид.
7.Жуда тўғри деб ўйласангиз ҳам кўпчиликка маьқул бўлмайдиган гапни уларга ўтказишга уринманг.
8.Танқид қилиш танқид қилувчига ҳеч қачон фойдаси тегмаслигини унитманг.
9.Жаҳлингиз чиқиб турганда ҳеч қачон бировни танқид қилманг.
10.Кайфиятингиз бузилиб, фикрингиз чалғиб, асабларингиз чарчаб турганда ҳеч ким билан тортишманг.
11.Кимдир жаҳл устида сизни ҳақорат қилаётган бўлса унга ҳақорат  билан жавоб бериб ўтирманг. Шундай қилсангиз у жаҳлдан тушгандан кейин ўз гапларига пушаймон ейди. Агар ҳақоратга ҳақорат билан жавоб берсангиз суҳбатдошингизда афсусланиш бўлмайди.
12.Танқидга қарши жавобингизни танқид қилувчи анча совугандан кейин, ўзингиз ҳам хотиржам асабларингизни босиб олгач  берсангиз танқид қилган одам танқиди учун узр сўрайди.
13.Сизни танқид қилаётган одам раҳбарингиз ёки сиз бўйин сунишингиз керак бўлган одам бўлса унинг ночорлигини бу ишда ожизлигини тўғри  тушинишга ҳаракат қилинг. Уни кечиринг. Танқидга қўшилмасангиз ҳам бикорчи асаббузарликни олдини олиш учун унинг танқидига эътироз билдириб ўтирманг. Вақт ўтгач у ўз хатосини тушуниб қолади.
14. Агар танқид қилишга тўғри келиб қолса кимни, қачон, қандай ва қандай холатда танқид қилишни яхшилаб ўйлаб кўринг









        Иғвогарларни ҳамма ёмон қўради. Камина ҳам бундан мустасно эмас. Бир воқеа бўлди-ю, фикримдан қайтдим. Иғвогарлар ҳар бир ташкилот учун жуда ҳам керакли, жуда ҳам зарур одам эканлигига имоним комил бўлди. Яна шунисига қойил қоласанки, иғвогар шунчалик фойдали функцияни бажаргани холда жамоа ичида номининг қораланишидан ҳам кўрқмайди. Қани айтинг-чи, сиз ташкилотингиз учун жуда фойдали, лекин сизнинг номингиз қора бўладиган ишни қилаоласизми? Қилолмайсиз. У эса қил олади.
         Бизнинг жамоамиз кичкинагина, ахилгина жамоа эди. Бировларнинг аҳлоқсизлигини муҳокама қилиш, бировнинг оиласидаги жанжални мажлисда кўриш, ишдан  қолувчиларнинг масаласи, деган гапларни ўн йилдан бери шу жамоада ишлаб эшитмагандим. Икки йил бўлдики, жамоамизда ана шундай масалалар юзасидан тез-тез мажлислар бўлиб турадиган бўлиб қолди.
         Ана шундай масалалардан бирини яқинда муҳокама қилдик. Кекса ходимлардан Мақсуд ака Ахмедовнинг аҳлоқи ёмонлиги, аёлларга суюқ муомалада бўлиши, жамоа орасида ўзини босиб юролмаслиги, одобсизлиги ва ҳакозолар ҳақида юқорига имзосиз хат тушибди. Шу хат кўрсатилган  гапларнинг  тўғри ёки нотуғри эканини текшириш ва чора куриш, нотўғри бўлса кўпчиликнинг фикри билан нотўғрилигини исботлаш тўғрисида қўрсатма келибди.
          Мажлис бошланди. Кўриладиган масала ўқиб эшиттирилганда ҳамма елка қисди. Лекин директор ўринбосари  эътибор бермай  “юқорининг” топшириғи ва хатнинг мазмунини ўқиб эшиттирди. Залда  ғала-ғавур бошланди. Бир оздан кейин мурожаат қилди:
-            Қани кимда қандай фикр бор?
Зал жим, ҳамма ўйланиб қолди. Кутилмаганда пайдо бўлган масала ва савол ҳаммани ўйлантириб қўйган эди. Охир ўринбосар яна ўрнидан туриб:
         -Қани, ўртоқ Саматов, сўз сизга. Ахмедов ишлаётган бўлимнинг бошлиғи сифатида хатда айтилган гапларга нима дейсиз?    
             Саматов меҳнаткаш, ўз ишини яхши биладиган ходим, лекин гапни яхши гапиролмас, вақти келганда ҳар гапда бир “иннайкин,”-деб гапиради. Шунинг учун ҳам у биров мажбур таклиф қилмаса ўзи ҳеч сўз олиб гапирмасди. Ҳозир ҳам чиққиси келмай турганди, зам:
         -Қани ўртоқ Ахмедов иннакейин нима бўлганини айтиб беринг!- деганди залда гур этиб кулги кўтарилди.
        -Ростини айтсам, - деб гап бошлади Саматов бир оз ўйлаб тургач –шу пайтгача Мақсуд аканинг аҳлоқи  тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Хозир шу  хатнинг мазмунини эшитиб , иннайкейин ўйланиб қолдим, --залда яна кулгу кўтарилди,--ўйлаб кўрсам Мақсуд акадай одобли, иннайкейин холол одамйўқ десам нотўғри бўлар-у лекигин менимча ундан ўтадиган инсон бўлмаса керак. Иннайкейин хатда айтилган аёлларга суюқ муомаласига келсак, менимча, бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Аксирнча, аёлларга хушмуомалада бўлади, десак тўғрироқ бўлади.    
       - Қани хўш, яна ким гапиради?—партком яна залга юзланган эди Алиев индамай ўрнидан туриб минбарга чиқа бошлади. залда яна гурр этиб кулгу кўтарилди. Энди партком секретаригина эмас, директор ҳам кулиб юборди. Бунинг сабаби бор эди. Алиев ҳар гапида ҳеч бўлмаса битта “хўш” демаса гапиролмасди. Буни ҳамма билади. Шунинг учун унга гапиришганда ҳам “хўш” деб туриб гапиришади.  Лақаби ҳам шунга мос. У ёғини айтмасам ҳам тушунгандирсиз. Ҳозир хўш дейилишига Алиевнинг ўзини чақиргандай туриб чиқиши жуда қизиқ бўлганди.
      - Хўш,--Алиев беихтиёр сўзини яна хўшдан бошлагани учун зал билан қўшилиб ўзи ҳам кулиб юборди.—Гапнинг қисқаси мен ҳам Саматовнинг гапларига тўла қўшиламан. Хатни эшитдиму, хўш, Мақсуд акага ҳурматим янада ошди. Қаранглар-а, шу пайтгача Мақсуд аканинг қандай яхши одам эканлиги тўғрисида ўйлаб кўрмаган эканман. –залдаги кулгу таъсирида у гапини йўқотиб қўйди.—Хўш, шу-да энди. Хатдаги гапларни мен ҳам, хўш, бутунлай нотўғри деб ҳисоблайман.
         - Қани, нима, чиқинг-чи, сиз нима дейсиз?—Партком Солиевга сўз берган эди. Солиев ҳар гапида битта нима демаса кўнгли жойига тушмайдиган одати бор. Шунинг учун унга гапиришганда ҳам ҳазиллашиб бошқалар ҳам нима қўшиб гапиришарди.
       - Нима ҳам дердим,--гап бошлади Солиев минбарга чиқиб,--мендан олдин нималарнинг айтган гаплари тўппа-тўғри. –Энди залдагилар ҳам ўзини тутолмай кулиб юборишди. Партком столни таққиллатиб юриб зўрға тинчлантирди.—Менингча ниманинг аҳлоқи яхшигина эмас, намунали десак тўғрироқ бўлади. Нимада ёзилган гаплар бутунлай нотўғри. Мен нимадан ҳаммани ўрнак олишга чақираман.—Солиев анча гапирди. Унинг ҳар сўзи гурр-гурр кулгу билан бўлиниб турди.
        Охирги сўз директорга берилди. Директор Мақсуд аканинг яхши томонлари тўғрисида анча гапиргач унинг яшаш тарзи ҳақида матбуотда алоҳида мақола эълон қилиниши кераклиги ҳақида гапириб, шу пайтгача ҳеч кимнинг эсига бундай фикр келмагани учун жамоани айблаб ҳам ўтди. Мақсуд акадан эса бунинг учун узр сўради.
         Охирида директорнинг таклифи билан мажлис шундай қарор қабул қилди:
1.     Мақсуд ака тўғрисида хатда ёзилган барча айблар нотўғри деб ҳисоблансин.
2.     Мақсуд аканинг ҳалол меҳнати, одоби, яхши намунали турмуш тарзи тўғрисида бирор мақола ёзишни сўраб марказий газеталардан мухбир чақирилсин.
3.     Мақсуд аканинг ҳалол ва узоқ йидллик меҳнати ҳамда намунали хулқини тақдирлаб, келаётган байрамда унга мукофотнинг энг каттаси берилсин.

Ҳа, агар шу иғво хати бўлмаса Мақсуд аканинг бу фазилатларини ўйлаш кимнинг ёдига келибди, дейсиз. Бу иғвогарнинг жамоадаги зўр хизмати эмасми? 






Абдуқодир Саттаров: Табрик

 
                                           

Ассалому-алайкум ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар, дўсту-биродорлар! Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган,нон пешона тери билан  ундирилишини ёшлигиданоқ тушинган одам жасоратга қодирдир. Чунки, зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода  ҳам ва бунга  куч ҳам топа олади. Шундай экан мен барчангизни  кириб келаётган 1-Май Халқаро Меҳнаткашларнинг байрами ила муборакбод этаман!
Барчангизга сиҳат-саломатлик,тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғулажак фарзандларимиз ҳар томонлама камол топишини истайман!
Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Жахон мехнаткашларин  бирдамлик  куни –биринчи Май,
Бир-бирига ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!
Уларнинг мақсадлари,орзу,умидлари бир,
Дунёда тинчлик бўлсин,ёрдамлик куни-биринчи Май!

Фақат Биринчи Майдан умидвор эмаслар,
Ҳар доимо,ҳар куни ҳар дамлик куни-бу Май!
Озодлик ,тарақиёт инсоният тилаги,
Мана шулар кифоя,хуррамлик куни-бу Май!
Ҳар миллату элатнинг тантаналари бисёр,
Лек дунёда ягона,байрамлик куни-бу Май!
Наврўзи олам билан Майнинг нуфузи бошқа,
Яшариш ва яшнатиш ,кўркамлик куни-бу Май !
Қодирий байрамларнинг шайдоси ва адоси,
Дунёда энг ягона ўктимлик куни –бу Май !









Бир аёл гўшт дўконига кирди.Менга уч килаграм-у етти юз эллик грам гўшт беринг сотувчи аёл айтган гўштни торозида тортиб узатди.
-йўқ-йўқ менга гўшт керак эмас уч килограм етти юз эллик грам гўшни қанча бўлишини кўрмоқчи эдим...
Нега
- чунки мен якинда шунчага оздим

Комментариев нет:

Отправить комментарий