Добавьте подпись |
Маълумки, инсон ҳаракатидаги оғирлик авваламбор умуртқага тушади. Шуни унутмаслик керакки, бош суягимиз, қўл-оёқ суякларимизнинг соғлом бўлиши ҳам умуртқага боғлиқ. Умуртқанинг инсон учун яна бир муҳим хизмати бор. Одамнинг мияси умуртқа қайишқоқ ғилофи ичига жойлашган, умуртқалар шаклан бир хил кўринса ҳам, катта-кичик ҳажмда бўлиб, бир-бири билан юмшоқ тоғайлар орқали бириктирилган, бамисоли тик турган устунга ўхшайди.
Шу устун ичига оқ-сариқ мия суюқлиги жойлашади.
Бош мия одамнинг барча фикр-ўйларини, сезгиларини шунингдек, ички аъзолар ишини бошқарса, умуртқа ичига жойлашган орқа мия танамиздаги барча аъзоларимизнинг жисмоний ҳаракатини бошқаради.
Шунга кўра, умуртқа юқоридан пастга томон бўлинмалардан иборат, бўйин, кўкрак, бел, думғаза, қуймич кабилар шулар жумласидандир. Бу бўлинмаларнинг ҳар бири ўзига хос вазифани бажаради. Масалан, елкадан бошгача бўлган оралиқдаги 7 та бўйин умуртқаси бошимизни, кўзимизни, қулоғимизни, бурнимизни ва оғзимизнинг саломатлигига алоқадор. Кимки ҳар куни бошини чапга, ўнга буриб ва ўз ўқи атрофида айлантириб, бош, бўйин учун турли бадантарбия машқларини бажарса, унинг бош ва бош атрофидаги аъзоларига ижобий таъсир қилади, соғлиги яхшиланади.
Умуртқанинг пастқи қисмида, яъни белдан то думғаза — қуймичгача бўлган масофада жойлашган 7 та умуртқа оёқ, бел саломатлигига тўғридан-тўғри алоқадор. Демак, кимки ҳар куни ёки икки кунда бир лоақал 3 кунда бир бўлса ҳам, атиги 10-15 дақиқа секин, лўкиллаб югурса-ю, сўнг тиззаларини эгмаган ҳолда қўл кафтларини ерга бир неча бор эгилиб, тегизса, у одамнинг умуртқаси, бели, оёқлари доимо соғ-саломат бўлади.
Кўкрак умуртқалари жойлашган ер кўкрак қафаси ҳисобланади. Ундаги қовурғаларимиз умуртқага туташган бўлиб, бамисоли ички аъзоларимизни асраб турувчи «қўллар» ҳисобланади. Шунга кўра, кўкрак умуртқалари шикастланса, кўкрак қафасида ҳам хасталик пайдо бўлади.
Ҳамма суяклар қатори умуртқа ҳам озиқланишга, парваришга муҳтождир. Халқ табобатида умуртқа нури-малҳам билан озиқлантирилади. Бундай озуқани замонавий тиббиётда «Д» витамини деб аташади. Нури-малҳамнинг энг кўп манбаи куёш нури бўлиб, кимки ёзда озми-кўпми умуртқаси устига доғ қилинган пахта ёғи суркаб, офтобга тоблаб, қорайтирса, у одамнинг умуртқаси дард кўрмайди.
Шунингдек, умуртқани парвариш қилиш борасида унинг саломатлигини кўзлаб, ҳеч бўлмаганда ҳафтада 1-2 марта уни илиқ сувга тутиб, иситиш кони фойдадир.
Борди-ю, бирон-бир сабабга кўра умуртқа шикастланса, унинг устига аталадан қуюқроқ ҳолда мўмиёни 10-15 кун суркаб, кунига 1 граммни илиқ сувда эритиб ичиб турилса, мутлоқ шифо топиб кетишга юз фоиз кафолат бор.
Комментариев нет:
Отправить комментарий