Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 1 августа 2017 г.

апеньсин


🍎💞😊🍋Апельсин иммунитетни кўтариб, организмни мустаҳкамловчи ва ундаги моддалар алмашинувига яқиндан ёрдам берувчи мева. У заҳарли моддаларга қарши энг ишончли восита ҳамдир. Бундан ташқари, апелсин жуда кўп касалликларни даволайди. Масалан:
Апельсин шарбати авитаминозга даво бўлади. Бунинг учун 1 ой давомида кунига 1 маҳал кечаси ухлашдан олдин 1 стакан шарбатдан ичсангиз кифоя.
Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди. Бунинг учун кунига 1 донадан апельсиннинг янги мевасидан есангиз етади. Бу муолажани 2 ҳафта давом эттириш
лозим.
Апельсин инсон организмининг эндокрин секреция безлар системасига ҳам фойдали. Бунинг учун кунига, ҳеч бўлмаса, 1 донадан апельсин еб туриш лозим.
Юрак-қон томирлари касалликларини енгишда ҳам апельсиннинг фойдаси катта. Бунинг учун унинг шарбатидан ичиб, мевасидан еб туриш жуда фойдали. Пўстлоғидан дамлама тайёрлаб, кечаси ётишдан олдин 0, 5 стакан ичсангиз, юрак-қон томирлари фаолияти янада яхшиланади ва тонггача мириқиб ухлайсиз.
Қон босимининг меъёрлашувида ҳам апельсин шарбатининг хизмати катта. Бунинг учун ундан ҳар куни 1 стакандан ичиб турсангиз, қоннинг қуюқлашувидан қутуласиз.
Ёғли овқатдан кейин 2-3 бўлакча апельсин истеъмол қилсангиз, қонда холестерин миқдори камаяди. Бу эса венанинг бекилиб қолиши ва юрак хуружидан асрайди.
Апельсин шарбатидан табиий антибиотик сифатида тиббиётда, косметология ва озиқ-овқат саноатида фойдаланилади.
Апельсин пўстлоғидан олинган эфир мойи оғиз бўшлиғидаги касалликларни енгишга ёрдам беради. Бунинг учун ундан тез-тез еб туриш ёки шарбати билан кунига 1 маҳал оғизни чайиш тавсия этилади.
Таркибида пектин моддаси борлиги сабаб апельсин ичак инфекцияларини батамом ювиб, яллиғланишдан халос этади.
Қабзиятдан азобланаётган киши апельсин пўстлоғидан тайёрланган қайнатмани қабул қилса, ўзини енгил ҳис эта бошлайди. Бунинг учун 1 ош қошиқ қуритилган апельсин пўстлоғи кукунини идишга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва паст оловда 10-15 дақиқа қайнатинг. Дармондори тайёр бўлгач, уни оч қоринга ичинг.
Гастрит ва жигар касаллигини даволашда апельсин қайнатмаси ёрдам беради. Бунинг учун 2 ош қошиқдан қуритилган апельсин пўсти, валериана илдизи ва ялпиз баргларини олиб, сирли идишга солинг ва устидан 2 стакан қайноқ сув қуйинг. Сўнг паст оловда 10 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқага бостириб қўйинг. Қайнатма тайёр бўлгач, ундан кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин.
  Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞                                                         @malhamuz   Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞   @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий