ҚИММАТЛИ КИТОБ
Бугунги кунда халқ орасида тарқалган касалликларни санаб тугатиб
бўлмайди. Лекин булар ичида асаб касалликлари, умуртқа касалликлари, жинсий
касалликлар, шамоллаш ва йўталлар, кўз касалликлари, хафақон каслликлари каби
кенг тарқалган касалликлар борки, буларнинг инсонларга бераётган оғир ҳолатлари
кўпчиликни қийнаб келади. Касалхоналарни, табобат марказларини,
поликлиникаларни кузатсангиз юқоридаги касаллик туфайли неча йиллардан бери
даво истаб юрганларнинг саноғига етолмайсиз. Бу беморлар ўз касалликлари
туфайли
йиллар давомида даволанавериб, кимявий дорилардан, касалхоналарда
ётишдан безиб бирор муттасил қилиб борадиган табиий муолажаларни истаб бормаган
жойлари қолмаганини эшитасиз. Шундай пайтда қани энди, бирор табиий дори дармон
бўлсаю улар доимий ўз касалликлари оғир хуружларини олдини олиб юришса деган ўй
хаёлингиздан ўтади. Бу беморлар учун эса ўз дардларига шифо топиш олтин
топгандай бебаҳо туюлади.
Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг навбатдаги “Дардлар
шифоси” номли китоби эса айни юқоридаги касалликларга табиий, ҳатто бемор уй
шароитида ўзлари тайёрлаб фойдаланса бўладиган даражадаги малҳамлар мажмуасидан
иборатлиги китобнинг нақадар керакли ва фойдали эканини кўрсатиб турибди. Бу
китобни кўрган юқоридаги касалликлар билан оғриган инсонлар учун ёки уларни
яқиндан билган инсонлар учун бу китоб бебаҳо совға бўлишига шубҳа йўқ.
Китоб жуда оммабоп, оддий тилда, баландпарвоз илмий сўзларсиз баён
этилиши янада китобни халчил ва ўқимишли бўлишига олиб келган. Буюк алломаларимизнинг
саломатлик ҳақидаги, айни юқоридаги касалликлар ҳақидаги инсон юрагига таъсир
этадиган, бу касалликларни янада чуқурроқ тасаввур қилишга олиб келадиган,
ундан қутилишга ёрдам берадиган ҳикматлари эса беморларга ўзига хос даволаниш
йўлларини кўрсатгандай бўлади.
Китобнинг “Шифобахш доривор воситалар” номли боби ҳар кун турмушда биз
ишлатиб келаётган неъматларнинг қанчалик шифобахшлиги, ундан айни шу
касалликлар билан оғриётганлар қандай амалда фойдаланиши кераклиги ҳақида жуда
керакли маслаҳатлар беради. Бу маслаҳатлар орасида саримсоқ пиёзнинг, асалнинг,
беҳининг, пиёзнинг, олманинг, карамнинг ва картошканинг хосиятларининг берилиши
бу доим хонадонимизда бўладиган махсулотлардан касалликларимизга қарши
фойдаланиш йўлларини бизга ўргатиши билан ҳам китоб ўз қимматини янада оширган.
“Табобат тавсиялари ва фойдали маслаҳатлар” номли бобидаги “Хурмонинг
ўнта фойдали хусусияти”, “Мигренга қарши хантал”, “Анор кўкрак бези
саратонининг олдини олади”, “Саримсоқпиёз саратонга қарши”, “Мандарин”,
“Апельсин”, “Жинсий қувватни ошириш”, “Соғлиққа зарар келтирувчи ўн одат”, “Эркаклар
саломатлиги: еттита хатар”, “Йўталдан фориғ бўлинг!” ва “Бўқоқдан қутилишнинг
иккита усули” деб номланган сарловҳаларининг ўзиёқ киши эътиборини тортиши
аниқ. Сарловҳаларнинг ўзиданоқ кишида катта қизиқиш уйғонади.
Китобнинг “Жониворлар хосияти” деб номланган бобларида ёмғир чувалчанги
ва зулук хосиятлари ҳақида жуда халқона тиббий маслаҳатлар берилади. Бу ҳам
ёнимизда учрайдиган бу жониворлардан унумли фойдаланишимизга ёрдам беради.
Китобда фойдаланилган адабиётлар берилгани ўқувчида бу касалликларини
янада чуқурроқ билишни истаган кишиларга тўғри йўл кўрсатади.
Китобнинг яна бир ажойиб хусусияти шундан иборат бўлганки, унда улуғ
табобат алломалари ёзган китобларидаги, бугунги кунда топиб бўлмайдиган, ёки
луғотсиз тушуниб бўлмайдиган неъматлар, гиёҳлар ўрнига айни бугунги кунда,
турмушда ҳар биримиз ишлатиб келаётган неъматлардан фойдаланиш йўлларини
кўрсатади.
Хуллас, китоб бемарларга ва уларнинг яқинларига кўмак беришда жуда
халқона, қизиқарли, амалий маслаҳатлар мажмуаси бўлганки, бу китоб ҳали бу касалликлар
бошига тушмаган инсонлар уйида ҳам туриши фойдадан ҳоли эмас.
Ғани МАЖИД,
шоир ва ёзувчи
Комментариев нет:
Отправить комментарий