Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 12 августа 2017 г.

НАФСОНИЙ ДАРДЛАР ДАВОСИ

😢🍒⏰НАФСОНИЙ ДАРДЛАР ДАВОСИ


Табобат илми бадандаги иллатларни даволаганидек, нафсоний касалликларнинг ҳам давоси бор бўлиб, ҳар бир  иллат қаршисига бир фазилат қўйилгандир.
 Жумладан, ҳар қандай ишга ҳайратланавериш ҳам ҳалок қилувчи нафсоний иллатлардан ҳисобланиб, унинг давоси маърифатга чўмишдир.
 Яна бир жоҳиллик бўлиб, бундай нафс илм фазилатидан бебаҳра қолгандир. Аслида бошланғич жаҳолат (билим-сизлик) айб эмас. Чунки инсон илм олишга интилади. Аммо одамнинг ўзини илм олишдан фориғ
, беҳожат билиши нуқсондир. Демак, инсон ҳамиша илм мажлисига интилиши лозим.
 Яна бир иллат ғазабдир. Унинг манбаси - интиқом, ўч олиш истагидир. Бунда банданинг ақли тўсилиб, ҳаракати заиф бўлиб қолади. Ғазабнинг давоси ваъз-насиҳат эшитмоқдир. Ғазабнинг шерик ва эргашувчилари; надомат, дўстларга ёмон кўриниб қолиш, пасткаш кишиларга масхара бўлиш, душманлар томонидан сўкиш эшитиш, тана касаллиги ва ёмонлар маломати.
Тошбағирлик, қўрқоқлик ҳам иллат саналиб, уларга боғлиқ яна бири ўлимдан қўрқишдир.  Бу хавф ўлим нималигини билмаган кишиларда мавжуддир. Чунки улар нафснинг таркиби, охиратда нималар бўлиши, ўлимнинг ҳақиқати нима эканлиги кабилардан анча бехабардирлар.
 Яна бир нафсоний иллат - шаҳватга муккасидан кетишдир. Бу иллатдан сақланиш учун барча таом ва аёллар нафснинг таскини учун бир хил восита эканлигини англамоқ лоизм.
 Ялқовлик, бекорчилик, қайғуга чўмиб юриш ҳам мана шу иллатлар сирасига киради. Уларни ҳам даволаш мумкин.
 Бунинг учун кишида илм ва ирода каби фазилатлар етарли бўлиши керак.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇                                                         @malhamuz     Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞   @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий