Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 7 августа 2017 г.

саратонга қарши

Саратон жиддий касаллик, унинг олдини олиш учун эса йилига бир маротаба бўлса-да, гастроэнтеролог, уролог, гинеколог ва терапевт кўригидан ўтишни канда қилманг. Саратон қанча эрта аниқланса, уни даволаш имконияти шунча катта бўлади. Шунингдек, саратондан муҳофазаловчи усуллардан фойдаланишни ҳам унутманг.

Зиғир ёғи ва творог


Кунига 1-2 ош қошиқдан салатларга қўшиб истеъмол қилинг. Ёғни иситмасдан, қиздирмасдан ўзини истеъмол қилиш зарур. Шу билан бирга, зиғир ёғини творог билан истеъмол қилиш ҳам саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Бунинг учун ҳар куни 100-150 гр. творогга 2 ош қошиқ (совуқ услубда сиқиб олинган) зиғир ёғи аралаштириб, истеъмол қилиш лозим.

Оқ карракли дамлама

4 ош қошиқ оқ каррак (татарник) гулларини бир литр қайнаган сувда дамланг ва паст оловда 6 дақиқа қайнатиб, сўнг тиндиргани қўйинг. Кунига 4 маҳал овқатланишдан аввал бир ёки ярим стакан ичинг.


Қон босими юқори бўлган беморларга оқ каррак ўсимлигидан фойдаланиш мумкин эмас.

Наслий саратоннинг олдини олиш учун…

Наслингизда саратонга чалинганлар бўлса, албатта таомномангизга карам ва карамгуллилар оиласига кирувчи ўсимликларни қўшинг. Булар гулкарам, корейсча карам, бинафшаранг карам ва броколли. Карамгуллилар саратонга қарши таъсир этувчи моддаларга бой ва бу фойдали хусусиятини йўқотмаслиги учун карамни хом ҳолатда ёки буғда пишириб истеъмол қилиш зарур. Бироқ ошқозон-ичак касалликларига чалинган беморлар бу борада шифокор билан маслаҳатлашишлари зарур.

Ўпка саратонига чалинмай десангиз…

Писта ўпка саратонидан асрайди. Кунига 50 гр. писта ейиш организмни гамма-токоферол билан бойитади. Бу модда Е витаминининг бир тури бўлиб, саратонга қарши муҳофаза тизимини мустаҳкамлайди.

Писта аллергия қўзғатувчи маҳсулот. Шунинг учун аллергияга чалинганлар эҳтиёт бўлиб қабул қилишлари лозим.

Кунгабоқар ва ошқовоқ уруғи

Зиғир, кунжут, ошқовоқ ва кунгабоқар уруғи пўстлоғи фитоэстрогенларга бой. Бу айниқса аёллар учун фойдали бўлиб, кўкрак бези, тухумдонлар ва бачадон саратонига чалинишнинг олдини олади. Зиғир, кунжут, кунгабоқар, ошқовоқ уруғини аралаштиринг ва ҳовончада кукун ҳолига келтиринг. Бу аралашмадан кунига 1 қошиқ истеъмол қилинг.

Аллергияга чалинган беморлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим.

Куркума

Куркума зиравор бўлиб, у занжабиллилар оиласига киради, кўриниши заъфаронни эслатади ва заъфарон ўрнида ҳам ишлатилади. Қизилўнгач ва ошқозон саратонига чалинмаслик учун ярим чой қошиқ куркума 1-2 чой қошиқ алоэ шарбати билан аралаштириб қабул қилинади.

Куркума ҳомиладорларга ва ўт пуфак касалликлари билан оғриган беморларга мумкин эмас.

Узум данаги ёғи

Простатит, бачадон, кўкрак безлари саратонининг олдини олиш учун узум данагидан олинган ёғ фойдали. Кунига 3-4 ош қошиқ узум данаги ёғини салатларга аралаштириб истеъмол қилинади. Бу ёғни ҳам иссиқ ҳароратга қўйиб бўлмайди, акс ҳолда у фойдали хусусиятларини йўқотади.

Пиёз ва саримсоқ пиёз

Пиёз ва саримсоқ пиёзни ҳар кунлик таомномангизга киритинг. Улар таркибида организмдаги канцероген (саратон чақирувчи) моддаларни йўқотади. Саримсоқ пиёзни хомлигича истеъмол қилиш фойдали: аввал пўстлоғини тозалаб, майдалаб тўғранг ва 10-15 дақиқага қолдириб, кейин истеъмол қилинг.

Простатит, сийдик қопи касалликларида эҳтиёт бўлиб истеъмол қилиш зарур.

Комментариев нет:

Отправить комментарий