Уйдан чиқиш дуоси
1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги дуони қилар эдилар:
اللهُمَ إني أعُوذُ بِكَ أن أَضلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ، أو أُزلَّ، أوْ أظلِم أوْ أُظْلَم، أوْ أَجْهَلَ أوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ."
«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан, тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан,
жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».
Тобароний ривояти.
2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Киши уйидан чиққан пайтида:
بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ.
«Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига ҳолинг не», дейди».
Абу Довуд.
Агар инсон бир кунда беш вақт намозни масжидда ўқиса, ҳар кириб чиқишида ушбу суннатларга амал қилса, шунинг ўзида у бир кунда ўттиз бешта суннатга амал қилган бўлади ва буюк ажрларга эришади.
Ушбу суннатнинг татбиғидаги фойдалар:
- Бандага унинг ҳар бир дунёвий ва ухравий ишида Аллоҳ таоло кифоя қилади.
- Инсу жиндан бўладиган ҳар қандай кўнгилсизликлардан ҳимояда бўлади.
- Дунёвий ва ухравий ишларида ҳидоятда бўлади, адашмайди.

Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
Комментариев нет:
Отправить комментарий