Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 11 августа 2017 г.

Комилжон Хакимов

“НАФОСАТ” ИЖОДКОРЛАР КЛУБИДА ЯНГИ АНЪАНА

Комилжон Хаким бобо саксон бешни қаршилаб
Даврада ўлтирибди барчанинг кўнглинг хушлаб,
Катта кичик шогиртларо,яна жанона қизлар
Қутлаб табрик этмоқда гул дасталарни ушлаб(Сухайлий)

Андижон “Нафосат” ижодкорлар клубида бу йил янги анъана таклиф этилган. Таклифга кўра мунтазам анжуманлардан ташқари ижодкорлар ҳар ойнинг биринчи якшанбаси куни йиғилиб бирор сайлгоҳда дастурхон атрофида гурунг ўтказадилар. Агар бирор клуб аъзоси истаса эҳсон сифатида
бу анжуманни уйга кўчириш таклифини ўртага ташлаши мумкин.
Бу таклифнинг ниҳоятда клуб жамоасини жипслаштиришда, аъзоларнинг бир оила аъзоларидай бирлаштиришда, жамоада меҳр-оқибатни кучайтиришда ўрни катта экани дастлабки анжуманларданоқ сезилиб қолди. Аввалги шоир Мирзомаҳмуд хонадонидлаги анжуман ҳам, кейинги кекса шоир Комилжон Ҳакимов хонадонидаги анжуманлар ҳам жуда мазмундор, қизиқарли ва файзли ўтди. Айниқса бу анжуманларда ёшлар ва аёл ижодкорларнинг ҳам иштирок этиши анжуманни худди бир оиланинг йиғилишидай ҳазил-мутойиба, меҳр ва ҳурмат, шеъриятга ихлос руҳида ўтишига олиб келди.
Кекса ижодкор, хожибобо, тажрибали боғбон Комилжон Ҳакимовнинг ўғиллари  Андижан вилоятининг  “Нефтпром” шаҳарчасидаёқ машинада меҳмонларни кутиб олиб уйга олиб келиши, уйда катта ҳурмат билан дастурхон ёзиб кутиб олиши анжуман қатнашчи-ларини жуда улуғ инсонлардай меҳмон қилиниши клубдошларни бениҳоя қувонтириб юборди.
Анжумандаги мушоирани бошлар экан, клуб раҳбари бу анжуманни ташкил этилиш сабаблари ва моҳиятини қатнашчиларга изохлаб бергач навбат билан ижодкорларга бир-бир сўз берди. Ижодкорлар Комилжон бобонинг ҳали туғилган куни етиб келмаган бўлса ҳам унга оз қолганини ҳисобга олиб унга аталган табрик шеърларидан кейин ўз янги ижодларидан ўқир эдилар.
Табрикни биринчи бўлиб Ғани Мажиднинг ўзи бошлаб Комилжон бобонинг фаоллиги, ажойиб инсонлиги, шоир ва шу ёшда ҳам фаол мухбирлигини айтиб бергач унга бағишланган ўз табрик шеърини ўқиб берди:

                     ТАБРИКНОМА

Саксондан ошса ҳам қаридим демас,
Адабий гурунгдан ҳеч кечга қолмас,
Ҳеч ким оқибатда ундан ўтолмас,
Ҳам шоир, ҳам мухбир, ҳам боғбон устоз.

Ўзига ярашган ҳожи мақоми,
Саксондан ошса ҳам тинмас илҳоми,
Ёзмай қолган куни бўлмас ороми,
Ҳам шоир, ҳам мухбир, ҳам боғбон устоз.

Китоб чиқаришда жуда ҳам жонбоз,
Кексаю ёш уни қилади эъзоз,
Фақат асаблари чарчаган бир оз,
Ҳам шоир, ҳам мухбир, ҳам боғбон устоз.

Ҳамқишлоқларин у кўтарар бошга,
Таклиф этишарлар эҳсонга-ошга,
Киргани йўқ дейсиз у олтмиш ёшга,
Ҳам шоир, ҳам мухбир, ҳам боғбон устоз.

Саломат ва соғ бўлинг тўқсон, юзда ҳам!
Бўлингиз биз билан гурунгда ҳар дам!
Юз элликка киринг бўлганда энг кам!
Ҳам шоир, ҳам мухбир, ҳам боғбон устоз.
Иштирокчилардан  Сухайлий, Одилжон Худойбердиев, Иброҳимжон Аҳмедов, Ойгул кабилар ҳам отахон шоирга ўз табрикларидан кейин унга бағишланган табрик шеърларини ўқиб эшиттирдилар.
Анжуманда айниқса Умида Эгамбердиеванинг ҳикояси жуда таъсирли чиққани учун анча муҳокамага сабаб бўлди. Сўз олганлар ҳикоянинг ниҳоятда бугунги кун ҳаётини ёрқин тасвирланганини, бугунги кун муаммоларини очиб берганини, ҳолат жуда яхши чизилганини, халқнинг ўзига хослиги ажойиб қизиқарли қилиб тасвирланганини, баъзилар эса бундай ҳолат амалда бўлмайди дегандай фикрларгача айтиб ўтишди. Лекин кўпчиликнинг юрагига бу ҳикоя кучли таъсир этгани кўриниб турарди.
Гурунгга илк бор қатнашаётган Машҳура Раҳмонованинг шеърлари ҳам анча илиқ кутиб олинди. У гурунг анжуманини устози Умида Эгамбердиевадан эшитиб ихлос билан келганини, бундан кейин гурунгнинг мунтазам анжуманларида ҳам фаол иштирок этмоқчилигини айтгач уни “Нафосат” клубига қабул қилинди ва клуб анжуманларига клуб раҳбари таклиф этди.
Бу сафарги гурунг шундай қизиқарли, самимий, дўстона, хуш кайфиятда ўтдики, қатнашганлар ҳар сўзида бу ҳақда ўз хурсандлик фикрларини айтолмай ўтолмасдилар. Анъанага кўра анжуман ниҳоясида Комилжон бобо хонадонига тинчлик, ўзига узоқ умр, фарзандларига омадлар тиланди, қуръон ўқилиб дуолар қилинди. Дастурхондан турилгач бу унутилмас лаҳзалар суратларга мухрланди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров,рухшунос олим профессор

Тадбирдан фотолавхалар

Комментариев нет:

Отправить комментарий