Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 июля 2016 г.

балғам кўчирувчилар....

Балғам кучирувчи туркона рецептлар:


- 500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз.

- Бу дори учун 2 та банан, 1 пиёла сув, 1-2 ош қошиқ шакар керак бўлади. Бананни
майда қирғичдан ўтказинг. Идишга сувни қуйиб, газ плитасига қўйинг ва унда шакарни эритинг. Ширин сувга бананни аралаштириб, ичасиз.

- Турпнинг ичини ўйиб, 2-3 ош қошиқ асал солинг. Идишга совуқ сув қуйиб, турпни солиб қўясиз. 4 соатда шарбати ажралиб чиқади, шуни ичасиз.

- Карам сувига шакар аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига бир неча маротаба ичилса ҳам, бағлам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

- 1 стакан сули донларини 2 соат сутга солиб, паст оловда яхши пишгунча қайнатилади. Керак бўлса, яна сут қўшинг. Тайёр бўлган қайнатмага 1 ош қошиқ асал қўшиш мумкин. Кунига 4-6 маҳал оз-оздан ичилади.

- 1чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда аралаштириб, томоқ ғарғара қилинса, нафи бўлади.

- Саримсоқнинг бешта тишчасини майдалаб, устидан 1 стакан сут қуйилади. Қайнаб чиққач, оловдан олиб, уч қисмга бўўлинади ва 3 маҳал ичилади.

- Пиёзни майда қирғичдан ўтказиб, 1 ош қошиқ асал қўшинг. Овқатланишдан кейин 1 чой қошиқдан еб турасиз.


- 1 стакан қайнаган сувга 10-15 грамм кўка (мать-и-мачеха) гиёҳини солиб, ярим-бир соат дамланади. Сузиб, кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичилади

Комментариев нет:

Отправить комментарий