Ангина (тонзиллит) ва унинг давоси
ҳақида
Ҳалқ орасида ангина деб
таьрифланадиган касаллик тиббиётда тонзиллит номи билан юритилади.
Тонзиллит -юқумли касаллик бўлиб,
кўпроқ А группасидаги бетта гемолитик стрептококк , шунингдек стафиллакокк ва
бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилади. Бунда томоқ муртаклари шу
микроблар таьсирида яллиғланади. Турлари:ўткир ва сурункали,бирламчи ва
иккиламчи.
Келиб чиқишига сабабчи омиллар:
1.Организм реактивлигининг
ўзгариши .
2.Қовуқ қотиш (умумий ва маҳаллий)
3. Интоксикация( заҳарланиш)
4. Норационал овқатланиш.
5.Ноқулай меҳнат шароитлари.
Намоён бўлиши: бодомча безларида
,кўпроқ танглай безларида шиш ва оғриқ хисси ,ютинганда оғриқнинг зўрайиши,
температура кўтарилиши, лоҳаслик ,бош оғриши .
Даволаш йўли 2 хил:
1.Консерватив (дори воситалари
ёрдамида)
2.Хирургик.
Консерватив даво 1 йилда 2маротаба
ўтказилади(баҳор ва кузда),агар касаллик тез-тез қайталаса, 4марта ўтказилади.
Дорисиз даво-рационал овқатланиш,
витаминларга бой озиқ овқатлар истеьмоли, жисмоний машқлар.
Дори бн даволаш:
Тонзиллит асосан пенициллинлар
гуруҳига кирувчи антибиотиклар ва макролидлар гуруҳига кирувчи антибиотиклар бн
даволанади. Хусусан Амоксициллин (250,500мг) ёки Амоксиклав препаратлари
(кунига 3маҳал ) ёки Эритромицин 250мг кунига 4маҳал ,клиндамицин 300мг кунига
3маҳал . Ва албатта даво курси 10 кундан кам бўлмаслиги шарт.
Маҳаллий даволаш-бодом безларини
махсус доривор моддалар ёрдамида ювиш ёки ингаляция қилиш. (Хлорофиллипт
суюқлиги, фурациллин эритмаси, Ингалипт спрейи ва ҳ.к. лар воситасида)
Физиотерапия муолажалари: бўйинга
ультра фиолет нурлар .
Игна билан даволашнинг ҳам
аҳамияти катта.
Хирургик даво консерватив давонинг
6 курсидан кейин ҳам ангинанинг қайталаниши давом этаверса ва касаллик
декомпенсациялашган кўринишда ревматизм билан бирга келса ўтказилиши мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий