КАШАНДАНИНГ ТАНАСИ!
Чекувчи одам ўз танасининг қотили ҳисобланиши аниқ. Чунки у
чекиш орқали танасини бир вақтнинг ўзида турли касалликлар билан заҳарлайди.
Мунтазам чекувчи одамларда пайдо бўладиган касалликлар қуйидагилардир:
1. Соч тўкилиши;
2. Катаракта;
3. Терининг барвақт қариши, ажинлар пайдо бўлиши;
4. Эшитиш қобилиятини йўқотиш;
5. Тери раки;
6. Кариес (тишларнинг касалланиши);
7. Ўпка эмфиземаси;
8. Остеопороз (суяк синувчанлиги);
9. Юрак-қон томир касалликлари;
10. Ошқозон яраси;
11. Қўл бармоқлари териси рангининг ўзгариши;
12. Бачадон раки ва ҳомиланинг тушиши;
13. Псориаз (тери касаллиги);
14. “Бюргер касаллиги” синдроми (оёқларга қон оқимининг
сусайиши);
15. Рак: ўпка, бурун бўшлиғи, тил, оғиз бўшлиғи, сўлак
безлари ва томоқ, қизиқўнгач, ҳалқум, ошқозон, буйрак, сийдик қопи, ошқозон
ости бези, йўғон ичак, тўғри ичак, орқа чиқарув канали, кўкрак бези каби
аъзоларда саратон касаллиги пайдо бўлиши мумкин.
Чекувчи одам ҳар куни ҳаёт учун зарур бўлган тоза ҳавони
меъёрига нисбатан 10 фоизгача кам олади. Одам чекканида, аввало, унинг оғиз
бўшлиғи, қолаверса, бурун каваги, нафас йўли, сўнгра ўпкаси, юраги, қон
томирлари шикастланади.
Ўпка яллиғланиши туфайли ундан юракка борадиган тоза ҳаво
оқими ҳам камаяди. Оқибатда юрак чекмаган одамникидан кўра тезроқ уради. Қон
босимини пайдо қилади. Томирларга зарарли томони шундаки, қонни лахталаштиради.
Тутундаги никотин эса, асаб толаларидаги томир тортишига олиб келади. Бу ўз
навбатида хотирани сусайтиради.
Кашандаликни ташлаш мумкин. Лекин уни аста-секин камайтириб
бориш йўли билан амалга ошириш зарур. Шунингдек, чекишдан тийилиш учун турли
дори-дармонлар ҳам бор. Энг асосий омил, ўз иродасини қўлга олишдир. Тамакининг
барча тури, шунингдек, нос ҳам халқ табобатида гиёванд моддалар туркумига киритилган...
(Чекувчи яқинингизга бу мақолани юборинг)
Комментариев нет:
Отправить комментарий