Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 16 октября 2016 г.

н о к


Нок ейишни ёқтирадиганлар бу мева одамни аччиқ чой ёки қаҳвадан кўра яхшироқ тетиклаштиришини, кайфиятни кўтариб, чанқоқни босишда беназир восита эканлигини  яхши билишади.
Нок таркибидаги қанд, пектин, ҳужайралар ва энг асосийси, А,В1,В2,Е,С,РР,Р витаминлари, каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар (темир, калий, молибден, фосфор, кобалт, йод, манган, калций) йиғиндиси инсон организмига тетиклаштирувчи ва соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцион касалликлар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши)нинг олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимига ёшартирувчи таъсир ўтказади.
Қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритишлари мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилишлари керак.
Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун, антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.
Шамоллаш, юқори ҳарорат ва йўталда кунига уч маҳал 0,5-1 пиёладан (4 та нок майда тўғралиб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйилиб 10 дақиқа паст оловда қайнатилади. 3-4 соат давомида тиндирилади) ичилади.
Камқонликда, қон айланишининг бузилишида (томирлар торайиши, синувчанлиги), варикознинг олдини олиш учун ҳар куни 2-3 дона нок тановул қилиш ўз самарасини кўрсатади.
Ҳафақонда бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштириб бир литр совуқ сув қуйилади, ўрта оловда пишгунча қайнатиб 4 соат давомида тиндирилади. Қайнатмани кунига 3-4 маҳал ярим пиёладан ичилади.
Буйраклар касаллигида, жумладан пиелонефритда бир пиёла қуритилган, майдаланган нокка 4 ош қошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйилади. Ўрта оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндирилади.
Бод касаллигида қуритилган, майдаланган нокдан 2 чой қошиқ олиб, устига 1 пиёла қайноқ сув қуйиб, 2 соат ўраб қуйилади. Тиндирилгандан сўнг кунига уч маҳал 1-2 ош қошиқдан ичилади.
Холецестит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни наҳорга икки дона нок тановул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган компот ичиш яхши фойда беради.
Диққат! Ошқозон ҳазм қилиш аъзолари касалликлари (гастрит, ошқозон яраси) зўрайганда нок тавсия этилмайди. Нок шарбатини сурункали қабзиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас. Нокни овқатдан 30-50 дақиқа кейин истеъмол қилиш керак. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.
Ёввойи нокдан тайёрланган компот ҳалқ табобатида простатитнинг  олдини олишда кенг қўлланилади:
Куз ва қиш давомида қуритилган нокдан компот тайёрлаб (бир пиёла қуритилган нокнинг устига 1 литр совуқ сув қуйиб ивитиб қуйилади. Сўнг ярим пиёла шакар қўшиб қайнатилади. 3-4 дақиқадан кейин оловдан олиб 2-3 соатга ўраб қўйилади) истеъмол қилинади.
Шунингдек,қуйидаги дамлама ҳам ўта фойдали: яримпиёла қуритилган нокка 2 пиёла қайноқ сув қуйиб, термосда 1 соат тиндирилади. Сўнг докадан ўтказиб кунига 2 пиёладан ичилади.
 Ноклардан қуйидаги мурабболарни тайёрлаб қишда истеъмол қилиш дардларнинг олдини олишда қўл келади.
 
«Асалли нок»
Керакли масаллиғлар: 1 килограмм нок, 200 грамм асал, 1 чой қошиқ лимон кислотаси, 5 ош қошиқ сув ёки 3-4 пиёла лимон шарбати.
Тайёрлаш жараёни: Пишган, аммо қаттиқ нокни пўстидан тозалаб, тўртбурчак шаклда тўғралади. Меваларнинг устига лимон шарбати қуйилади. Асални ўрта оловда эритиб, аралаштириб турилади. Нок бўлакчалари битталаб асал устига қўйиб чиқилади. Сўнгра ўрта оловда 30-40 дақиқа қайнатилади. Сироп қуюқлашгач, стерил банкаларга қуйиб ёпилади.
 
Хушҳазм мураббо
Керакли масаллиғлар: 1 килограмм нок, 1 килограмм шакар.
Тайёрлаш жараёни: Қаттиқ нокларни тозалаб, бўлакчаларга бўлиб, тоғорага солинади. Устидан мевалар сиртини ёпадиган қилиб, совуқ сув қуйилади. Улар юмшагунича ўрта оловда пиширилади.
Тоғорага 1 килограмм шакар солинади, устига 400 грамм меваларнинг қайнаган сувидан қуйиб, кўпиги олиниб, қайнатилади. Ҳосил бўлган сиропга пишган нок бўлакчаларини солиб, қуюқлашгунча паст оловда қайнатилади. Нок доимо дастурхон кўрки бўлган беназир неъматдир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий