Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 16 октября 2016 г.

қарзни адо этиш дуолари..


ҚАРЗНИ АДО ЭТИШ ДУОЛАРИ

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, мени ҳалол (ризқ)инг билан ҳаромдан сақла, Ўз фазлинг ила Ўзингдан бошқага муҳтож қилма!”

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир мукотаб унинг олдига келиб, “Шартномада ёзилган пулни тўлашдан ожизман. Менга ёрдам қил!” деди. Али: “Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган дуони ўргатайми? Агар бўйнингда тоғдек қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ уни адо қилади. Сен: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак”, деб дуо қил”, деди (Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва Баззор ривояти. Ривоят санади ҳасан).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний аувзу бика минал ҳамми вал ҳазан, вал ъажзи вал касал, вал бухли вал жубн, ва золаъид дайни ва ғолабатир рижаал”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан ғам, ташвиш, ожизлик, дангасалик, бахиллик, қўрқоқлик, қарзнинг оғирлиги, кишилар ғолиб келишидан паноҳ сўрайман!”
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Талҳага: “Менга хизматкорларинг орасидан бир хизматкор топ, хизматимда бўлсин”, дедилар. Шунда Абу Талҳа мени олиб чиқди, унинг ортидан юриб бордим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилардим. Ҳар сафар тушганларида у зотнинг “Ё Аллоҳ, мен Сендан қариликдан, маҳзунликдар, ожизликдан, дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлиги ва кишилар ғолиб келишидан паноҳ сўрайман”, деб дуо қилганларини кўп эшитганман” (Насоий ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ.
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний аувзу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аувзу бика минал ъажзи вал касал, ва аувзу бика минал жубни вал бухл, ва аувзу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижаал”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан ғам-ташвишдан паноҳ сўрайман. Ё Аллоҳ, мен Сендан ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман. Ё Аллоҳ, мен Сендан қўрқоқлик ва бахилликдан паноҳ сўрайман. Ё Аллоҳ, мен Сендан қарзнинг кўпайиб кетиши, кишилар ғолиб келишидан паноҳ сўрайман”.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида масжидга кирдилар. Қарасалар, ансонлардан “Абу Умома” деб чақириладиган бир киши ўша ерда экан. У зот: “Эй Абу Умома, нима сабабдан намоз вақти бўлмаган пайтда масжидда ўтирибсан?” деб сўрадилар. У: “Эй Расулуллоҳ, ғам-ташвишим кўп, қарзим оғирлик қилмоқда!” деди. Шунда у зот: “Сенга, уларни айтсанг, Аллоҳ сенинг ғамингни кетказиб, қарзингни адо қиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар. У: “Ҳа, эй Расулуллоҳ!” деди. У зот: “Агар тонг отса ва кеч кирса, “Аллоҳумма инний аъувзу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъувзу бика минал ъажзи вал касал, ва аъувзу бика минал жубни вал бухл, ва аъувзу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижаал”, деб айт”, дедилар. У: “Мен ўша калималарни айтгандим, Аллоҳ менинг ғамимни аритиб, қарзимни адо қилди”, деди” (Абу Довуд ривояти. Ривоят санади заиф).

اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٍ ، رَحْمَنَ الدَّنْيَا وَالآخِرَةِ وَرَحِيمَهُمَا ، تُعْطِي مِنْهُمَا مَا تَشَاءُ وَتَمْنَعُ مِنْهُمَا مَا تَشَاءُ إِقْضِ عَنِّي دَيْنِي.
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма мааликал мулки туътил мулка ман ташаау ва танзиул мулка мимман ташааъ, ва туиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташааъ, бийадикал хойру иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Роҳманад дунё вал аахироти ва роҳиймаҳумаа, туътий минҳумаа маа ташаау ва тамнаъу минҳумаа маа ташааъ, иқзи ъанний дайний”.
Дуонинг маъноси: “Эй, мулклар Эгаси бўлган Аллоҳ, Сен кимга хоҳласанг, ўшанга мулк берасан, хоҳлаганингдан мулкни тортиб оласан. Сен хоҳлаганингни азиз қиласан, хоҳлаганингни хор қиласан. Барча яхшилик Сенинг ихтиёрингдадир. Зеро, Сен барча нарсага қодирсан. Эй, дунё ва охиратнинг Раҳмони, иккисининг Раҳийми, Сен хоҳлаганингча иккисидан берасан, хоҳлаганингча у иккисидан ман қиласан, менинг қарзимни узгин!”
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйнимдаги қарзимдан шикоят қилгандим, у зот: “Эй Муоз, қарзинг адо қилинишини хоҳлайсанми?” дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим. У зот: “Аллоҳумма мааликал мулки туътил мулка ман ташаау ва танзиул мулка мимман ташааъ, ва туиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташааъ, бийадикал хойру иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Роҳманад дунё вал аахироти ва роҳиймаҳумаа, туътий минҳумаа маа ташаау ва тамнау минҳумаа маа ташааъ, иқзи ъанний дайний”, деб айтгин. Агар Ер юзи тўла қарзинг бўлса ҳам, у сендан адо қилинади”, дедилар” (Ибн Абу Дунё “Дуо”да ривоят қилган).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозга: “Сенга бир дуони ўргатайми? Агар уни ўқисангиз, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан адо қилади? Эй Муоз “Аллоҳумма мааликал мулки туътил мулка ман ташаау ва танзиул мулка мимман ташааъ, ва туиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташааъ, бийадикал хойру иннака ъалаа кулли шайъин қодийр. Роҳманад дунё вал аахироти ва роҳиймаҳумаа, туътийҳумаа ман ташаау ва тамнау минҳумаа ман ташааъ, ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳматин мин саваак”, деб дуо қил!”, дедилар” (Табароний “Сағир”да жаййид санад билан ривоят қилган).


“Нажот келтирувчи дуолар” китобидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий