Юрак касалликларини даволаш ва уни олдини олиш усуллар
Юрак беморлигидан токай чекарман
фиғон,
хеч ким дучор булмасин юрак
дардига ёмон.
Эй юрагим, зорини инкор килгунчи,
келгил,
Сийнамга шуй гулоринг, зорини
тингла бир он!
Юрак қон
системаси касаллиги энг кўп тарқалган касаллик бўлиб, улар баъзан жуда оғир
кечади. Бу беморнинг
меҳнат
фаолиятини йўқотишга олиб келади. Бу бемор ҳаётини таҳликага солади.
Маскур касалларнинг шикоятлари асосан оғриқ,
юрак соҳасида ҳансираш, юракни тез ва нотеккис уриш, шиш, қон туфлаш, бош
айланиши, бош оғриши ва шу кабилар. Улар ноилож вазиатда кўрпа- тўшак қилиб
ётадилар. Оғриқ кўпинча юрак соҳасида, ўнг қовурға остида, оёқда бўлади.
Туш суяги оркасидаги оғриқ юрак ишемияси билан хасталанган кишиларга хос оқриқ қисқа вақтли санчиқ хусусиятига эга бўлади. Оғриқни жойлашишини
бемор имо-ишора Билан кўрсатади.Зўрайиб бораётган юрак етишмовчилигида жигарда қоннинг димланиши хисобида ўнг қовурға остида оғриқ пайдо бўлиши мумкин.
Юраётган вақтда оёқда тўсаттдан кучли оғрик пайдо бўлиши перферик артерияларни атероз склерозида учрайдиган «алмашинувчи оксоқлик» ка хос.Купинча огрик жисмоний мехнат
килганда, хаяжонланганда пайдо булса, купчилик беморларда тинч холатда хам
пайдо булиши мумкин. Бирор иш Билан бант булганда жисмоний мехнат вактида
огрикнинг камайиши ёки йуколиши невроздаги огрикларга хосдир. Огрикнинг
давомийлиги юрак санчик ва миокарт инфакти ташхисини фарклашда ката ахамият
касб этади.
Миокарт инфарктида огрик 30 дакика ва ундан ортик давом
этади. Бунда кон томирларни кенгайтирувчи дорилар хам унга йенгиллик бермайди.
Огрик турига караб сикадиган, куйдирадиган, санчикли, баъзи холларда
мижиглайдиган, босадиган эзадиган булиши мумкин. Хансирашдан ташкари тусатдан
пайдо булувчи бугилиш хурижи купайиши мумкин, у купинча кечаси пайдо булади. Бу
холат юрак астмаси дейилади. Бундан ташкари юрак йетишмовчилигида оёкда
кечкурун шишлар пайдо булиб, эрталаб йуколади. Кейинчалик улар доимий булиб,
тананинг юкори кисмига таркалади. Упкада булганда димланиш куриква нам йуталиш
билан бирга кон туфлаш кузатилади.
Шифокор сифатида беморни кузатганимизда асосан уни
урин-курпа килиб каратиш керак.Юрак касалликларида беморлар чалканча
ётаолмайдилар улар бошларини баланд кутариб ноиложлик вазиатида ётадилар. Улар
бошларини баланд кутариб ноиложлик вазиятида ётадилар. Териси куздан
кечирилганда терида кукариш кузатилади. Кукаришни купинча бурун, лаб, кулок,
кул-бармок териларида куришимиз мумкин. Огир юрак етишмовчилигида беморларда
шиш болдирдан тиззага, гохо бел-коринга кутарилиши мумкин. Юрак конни
томирларга маълум бир микдорда (оз-оздан) отади ва нормада унинг максимал
босими симоб устуни хисобида 120мм ни ташкил килади. Йирик кон томирлар хам
худи шундай ката ёшдаги одам организмдаги 5-6 л кон 1 дакикада организмни тулик айланиб
чикади. Нерв системаси конда гармонлар микдорининг узгариши ва юракнинг
уз-узидан идора этиши хисобига кон айланиши регуляциясини таминлайди.
Кон айланиши холати кон босими ва конда кислород
корбонат-ангидрид гази ва водород ионлари концентрацияси хакидаги сигналлар
аорта ва йирик томирларда жойлашган нерв учлари оркали марказий нерв
системасига келади. Барча ички органлардан маказий нерв системасига уларнинг
конга булган эхтиёжи хакида информация берилади. Марказий нерв системасидан
келаётган нерв импульслари таъсирида мускул томирлари узининг диаметрини, юрак
кучи ва кискариш тезлигини, шунингдек, утказувчи системадаги импульслар утказиш
тезлигини узгартиради, кузгалувчанликни регуляция килади.
Юрак касалликларидан миокард инфаркти, юракнинг ишемик
касаллиги, юрак астмаси ва шу каби касалликлари учраб туради. Биз озир
юрак-томир касалликларида огиз бушлигидаги
узгаришларни куриб чиксак. Ревматизм касаллигида пародонтоз,
йирингли жараён, тишлар кариеси, милк четлари гипертрофияси, альвеоляр
усикчалар, зич пластинкасининг мудом бузилиб турищи кузатилади. Тошмалар тил,
лунж, лаблар кукариши ёки рангсизланиши, тишлар кариеси, доначалар тошищи, бу
касалликда энг куп учрайдиган белгилардир.
Гипертонияда-тил халкум асаби ва учлик нерв асабневралгияси,
парестезлар, тилдаги огри, бодомча безлар ва лунжлардаги огрилар
(овкатланганда, гаплашганда, огриклар кучаяди), кулокда, пастки жагларда хам
огрик сезилиши мумкин. Танглай тугуни невралгиясида, тиш
ва куз сохасида, бурун илдизида, ковок устида, юзнинг бир
кисмида огрик сезилиши, куз конъюктивасининг шишиб кетиши кизариши, куздан ёш,
огиздан сулак окищи мумкин. Милк конаб тишлар оралиги атрофияси, парадонтоз
чунтакчаривожланади.
Атеросклерозда-пародонт томирлар кизаради, шишади ва
липидлар тупланади .Томирлар тораяди, деворлари калинлашиб, альвеолалар тусиги
чуккиси парчаланади, милк томир девори калинлащиб, тешиги тораяди, атрофияли
гингивит ривожланади.
Юракнинг ишемик касаллигида чеккада жойлашган томирларнинг
склеротик 9згаришлари ва кон айланишининг бузилишидан аффтоз стоматитлар
ривожланса, миокард инфаркти ва юрак етишмовчилигида гаплашганда ва
овкатланганда огриксезилади. Огиз бушлири шиллик кавати шишиб, кукаргани,
нукта-нукта конталашлар кузатилади. Лунжда эрозиялар, геморрогик фиброэкссудат
ривожланади. Тил катталашади, сургичларининг шишгани, огир жолларда эрозиялар
урнига чукур яралар ривожланищи мумкин. Юкоридаги холатлар кузатилган
беморларимиз булса якин атрофдаги касалхонага ёкм «Малжам» табобат марказига
мурожаат килищлари зарур. Беморлар катнаб ёки стационар ётиб даволанганлри
маъкул. Бунда беморга ЭКГ, ЭФГ, УЗИ ва кон анализлари текширилиб керакли тиббий
ёрдамлар курсатилади.
Хозирда мен касалликнинг олдини олиб ва касал пайтида
беморларга ёрдам берунчи сода дорилар хакида тавсиялар бераман:
Доим кук чой ичиб юриш юрак фаолиятини яхшилаб, чарчашнинг
олдини олади. Юракнинг тез уришини бир маромга келтиради. Ёки исмало сомса, кук
салат, айникса кук пиёз истеъмол килиш юракнинг бакувват булиши ва бир маромли
уришига ёрдам беради. У хам булмаса бемор асалари сутини хар куни овкатдан
кейин уч томчидан ичиб, гул чангини асал сувига ун бир кун буктириб куйиб
истеъмол килса, шифо булади. Бу шифо усулини 18 ёшга кирмаган йигит ва кизларга
маслаат бермаймиз. Яхши пишган урикни тоза сувга чайиб ейиш, урикни сувда ивитиб,
гулингоб килиб ичиш юракнниг кувватини ошириб, унинг иш фаолиятини яхшилаб
юракка ором беради. Уйингизда товук тухуминингсаригини куй куйругида пишириб
еганда хам юрак касаллигига фойда беради. Товук тухумини сариини шакарга кушиб
истеъмол килиш хам юрак касаллигига шифодир.
Юраги
тез-тез урадиган киши ок хурознинг сафросини бодом мойига аралаштириб пишириб
еса, юрак бакунват булиб, юрак уриши маромига тушади. Анорни суви, бехи,
калампир, турли зираворлар, янги чикан ток новдасининг учи ва тоза янги баргни
емок юрак хасталигининг олдини олади. Шолгом ва унинг кайнатилган суви истеъмол
килинса, юракка дармон, белга кунват, юзга чирой багишлайди. далачой, анжир
барги, шотут ва унинг барги, ялпиз гули, кийикутни кушиб кайнатилса, аччик
таъмли ичимлик хосил булади. Уни ичган бемор юракдардига малжам топади. Бир
идишда бир идишда 40 кошик сувда 21 дона бугдойни кунбуйи ивитиб куйилади, хар
куни шундай тайёрлаб, уни 10 кун давомида ейилади Шунда юрагингиз огримайди.
Шуни эсдан чикармаслик керакки, спиртли ичимликлар, хам хамирли таомлар юрак
сикилиши каслининг душманидир. Энди юрак-кон томир касалликларида истеъмол
килинадиган йигма чойларга келсак, улар куйидагилардир:
Биринчи чой:
Валериана, илдизпояси ва илдизи-З кисм
Арслон куйрук, ер устки кисми З кисм
Буйимодарон, ер устки кисми 2 кисм
Арпабодиён меваси-2 кисм.
Сирланган идишга йигмадан 10 солинади. Устига 1 стакан
(200мл) кайнаб турган сув куйиб, бошка идишда кайнаб турган сунга 15 дакика
куйиб куйилади. Сунгра 45 дакика совутиб, докада сузилади ва аввалги (200 мл)
хажмига етгунча кайнаган сув куйилади. Юракда огрик булганда кунига 2-3 махал
чорак стакандан ичилади.
Иккинчи чой:
Радиола илдизи-4 кисм
Элеутероккок илдизи-4 кисм
Наъматак меваси-4кисм
Газанда барги-3 кисм
дулана меваси-З кисм
Далачой ер усти кисми-1 кисм
Термосга йигмадан уч ош кошик солинади, устига ярим литр
кайнаб турган сув куйилади ва огзини ёпиб, кечаси билан дамлаб куйилади.
Эрталаб докада сузилиб дамламадан огир юкумли касалликлардан кейин юрак ва кон
томири зарарланишидан келиб чиккан юрак фаолияти сусайишини даволончи восита
сифатида кунига 3-4 махал чорак стакандан ичилади.
Учинчи чой:
Дулана гули-1 кисм
Ялпиз барги-З кисм
Дорихона укропи меваси-2 кисм
Валериана, илдизи ва илдизпояси-4 кисм
дамлама 2-чой каби тайёрланиб, юрак фаолияти сусайишини
даволончи восита сифатида дамламадан 3-5 махал ичилади.
Туртинчи чой:
Арслонкуйрук ер устки кисмиЗ кисм
Гнафалиум ер устки кисми-3 кисм
Дулана гули-3 кисм
Мойчечак гули-1 кисм
Тайёр дамлама биринчи чой каби тайёрланиб юрак астмаси ва
юрак нёврозида дамламадан кунига 3-4 махал чорак стакандан ичилади.
Бешинчи чой:
Киркбугим ер устки кисми-2 кисм
Куш торон ер устки кисми-З кисм
Дулана меваси-2 кисм
Айтиб утганимиздек дамлама биринчи чой каби дамланиб аритмия
касаллигида чорак стакандан 3-4 махал ичилади.
Олтинчи чой:
Дулана мевси-1 кисм
Арслонкуйрук-1 кисм
Бу чой юкоридагидек дамланиб стенокардия касаллигид чорак
стакандан уч махал ичилади.
Еттинчи чой:
Тограйхон-4 кисм
Лимонут-2 кисм
Иссоп-2 кисм
Тирнокгул-2 кисм
Буйимодарон-2 кисм
Кончуп-2 кисм
Булар термосга дамланиб, умумий йирмадан З кошик кайнаган
сувга солиниб тиндирилиб юрак фаолияти сусайганда овкатдан олдин бир стакандан
ичилади.
Юрак дукиллашини йукотиб, рухга ором, дилга мадад берадиган,
паришонхотирликни йукотиб хафаконни йукотадиган дориворларга куйидагилар
киради: Атиргул, калампир, йунгичка, мумиё, сунбул, чумчук тили, баргизуб,
лимон, унинг барги ва пустлоги, корагат, олма, бехи, нок, анор, тилла ва кумуш
юракни бакувват килади. Унинг булимларига кудрат бахш этади.
Юрак уйнаши ва кунгил айнишига эса лимон аччиклиги, корагат,
зирк, анор суви, бехи, олма, узум, унинг новдачалари, писта пучоги, калампир, кабилар
бу дарднинг давосидир. Абу Али ибн Сино бобомиз юрак дориларига куйидагиларни
киритган:
Оддий дориларнинг муътадилликка якинлари ёкут, кора маржон,
феруза ва олтин, кумуш кабилардир. Уларнинг иссиклари эса дорунак, парпи, мушк,
анбар, ёввойи занжабил, ипак ва зафарондир. Бундай дориларни совуклари эса
марварид, кахрабо, маржон, кофур, сандал, мухр, олма, курук ва хул кашничдир.
ЮРАК ТЎХТАБ ҚОЛИШИ-юрак насос функциясининг барҳам
топиши.Кўпинча юрак қоринчаси мушаклари қон ҳайдамай жуда тез ура бошлаганда(қоринчалар
фибрилляцияси) ёки бутунлай уришдан тўхтаганда содир бўлади(диасистола).Одам
хушини йўқотади,пульс аниқланмайди ва нафас тўхтайди. Юрак тўхташининг энг кўп
тарқалган сабаби миокард инфаркти хисобланади.Тезда ёрдам кўрсатилмаса,бир неча
дақиқада бош мияда қайтмас ўзгаришлар содир бўлиши ва ўлим юзасига олиб келиши
мумкин.Бир қатор юрак тўхтаган холларда юракни массаж қилиш,сунъий нафас
дефибрилляция ёрдамида одамни ҳаётга қайтариш мумкин.
ЁЛҒИЗ ҚОЛГАНДА ЮРАК ХУРУЖ ҚИЛИБ ҚОЛСА…
ЮРАК хуружи кўпинча одам ёлғиз қолганда,ёнида
ёрдам берадиган одам бўлмаганда содир бўлади.Юрагингиз кутилмаганда “нотўғри”
ура бошлаганини,ҳушингиздан кетгудек аҳволда эканлигингизни
сезсангиз,ихтиёрингиздаги ўн сониядан самарали фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Бунинг учун
йўталишни бошланг;куч билан,кўп марта ва қаттиқ-қаттиқ.Ҳар гал йўталиш олдидан
чуқур нафас олинг.Гўё ичингизда турган балғамни тупуриб
ташлаётгандек,йўталингиз чуқур ва давомли бўлиши керак.
Нафас олиш ва йўтал ҳар икки сонияда
тинимсиз,тиббий ёрдам келгунча ёки юрак яна меъёрида уришни бошлагунча давом
этиши керак.Чуқур нафас олиш кислароднинг ўпкага етиб боришига имкон
беради,йўтал ҳаракатлари эса юракни “сиқиб”,қонни айланишга мажбур
қилади.Юракка тушадиган бу босим унинг меъёрида уришни бошлашига ҳам ёрдам
беради.Шу тариқа юрак ҳуружи қурбонлари шифокорлар келгунча ёки касалхонага
етиб боргунча қўшимча вақтга эга бўлишади.Бу хақда иложи борича кўпроқ
одамларга айтиб беринг.Бу уларнинг ҳаётини асраб қолиши мумкин!Кардиологларнинг
айтишича,агар ҳар биримиз 10 киши билан бахам кўрсак,камида бир кишининг ҳаёти
асраб қолинган бўларди.
Америкалик олимлар какао кексалик
давридаги заифликка қарши энг кучли восита эканлигини аниқлади.Маълум
бўлишича,какао доналари таркибидаги флавоноллар бир неча ой ичида кексаларнинг
ақлий қобилиятларини кучайтирган.Бу борада ўтказилган тадқиқот натижалар NATURE NEUROSCIENCE журналида
эълон қилинди.
ЮРАКНИ ЁҒ БОСМАСИН
Тараққиётнинг шиддат
билан илгарилаши
инсонларга камҳаракатлиликдек салбий иллатни ошно қилди.Оқибатда сайёрамиздаги
ҳар учинчи кишида ортиқча вазн муаммоси бор.
Меъёрида ҳаракат қилувчилардан фарқли ўлароқ,камҳаракатлиларда қисқа
муддат- лар ичида юракни ёғ босиш хавфи
юқори бўлади.
Маълум бўлишича,юрак ва томирлар саломатлиги биз истеъмол қиладиган
озиқ-овқат билан бевосита боғлиқ экан.
Аввалига юрак-томир ва асаб тизимини
қўзғатувчи махсулотлар – спиртли ичимликлар,аччиқ чой,қахва,сарёғ
шўрвалар,аччиқ таомлар,дудлаган махсулотлардан
воз кечинг.Ҳайвон ёғларини чекланг.Шу жумладан,ёғли қўй гўшти,мол
гўшти,колбаса, калла-пача,жигар,ўпка,мия
истеъмолини ҳам чекланг.Сариёғни ҳам энг кам даражага етказинг.Уларнинг
ўрнини ёғсиз мол гўшти,товуқ гўшти,сут махсулотлари (ёғсиз қатиқ,творог,йогурт)
бемалол эгаллаши мумкин.Шунингдек,кунда бир-икки ош қошиқ ўсимлик ёғи қабул қилиш фойдалидир.Унда томир
деворларида холестерин пилакчаларининг йиғилишига қаршилик қиладиган тўйинмаган
ёғ кислоталари мавжуд.Денгиз балиғи,ёнғоқлар,кунгабоқар пистаси ва ошқовоқ уруғи
ҳам ушбу кислотага бойдир.
ЮРАК
БЕЗОВТА ҚИЛГАНДА
Райхон
уруғида чой дамлаб,кунига уч маҳал бир пиёладан ичиб туриш юрак хасталик-лари
ривожланишига барҳам беради.
Укроп хуштаъм ва машхур кўкат,қадимдан қон
босимининг ошишига ҳамда юрак оғриқларига қарши қўллаб келинган.Дори тайёрлаш
учун бир ошқошиқ қуритилган укропга 200 мл қайноқ сув қуясиз,20 дақиқа
тиндиргач,сузиб оласиз.Кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат аввал ярим
стакандан ичасиз.
Шунингдек,бир бош ўртача катталикдаги
саримсоқ тозаланиб,янчилади ва бўтқа ҳолига келтирилади.Уни шиша банкага
солиб,устидан бир стакан тозаланмаган кунга-
боқар ёғи қуйилади.Совуткичнинг пастки бўлмасига қўйилади.Эртасига битта
лимон эзилади,меванинг банди атрофидан кесилиб,чой-қошиқ билан лимон шарбати ситиб
олиниб,ошқошиққа тўкилади.Унга бир чой қошиқ саримсоқли ёғ
қўшилади,аралаштири-либ,кунига овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилинади.Бу
муолажа бир ойдан уч ойгача давом эттирилади,кейин бир ой танаффуз
қилиниб,қайтарилади.Ушбу муолажа томирларни кенгайтиришга ёрдам берувчи ажойиб
воситадир.
Юрак касалликларини даволашда марваридгул
машҳур воситадир.Ярим лирт хажмли шиша идишга марваридгулнинг янги гули
солиниб,устидан тўлдириб сирка қуйилади. Ўн тўрт кун тиндириб қўйилгач,сузиб
олиниб,кунига уч ёки тўрт марта 15 томчидан ичиб турилади.
Арслонқуйруқ ўтининг янгисидан сиқиб
олинган сувидан фойдаланиш мумкин. Уни икки ошқошиқ сувга 30-40 томчи томизиб,овқатдан ярим соат
олдин ичиш лозим. У асаб тизимларини тинчлантиради,юрак уриши маромини
секинлаштиради,юрак мушаклари қисқариши кучини оширади ва босимни пасайтиради.
Юрак-томир касалликларида шарбатлардан ҳам
фойдаланиш мумкин.Бунда шифо самарасига эришиш учун шарбатга тайёрланган барча
мева сабзавотлар янги,чиримаган бўлиши лозим.Шу билан бирга,шарбат сиқиб
олингандан сўнг 5-20 дақиқа мобайнида ичиш зарур.Суткасига ярим литр шарбат
ичиш мақсадга мувофиқдир.Етти ҳисса сабзи шарбатига икки ҳисса петрушка
шарбати,уч ҳисса исмалоқ шарбати,аралаштирилади. Сабзи ва исмалоқ таркибида
юрак учун керакли моддалар мавжуд бўлса,петрушка эса томирларни кенгайтириб қон
келишини яхшилайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий