Ортиқча вазн тўпламасликда ва озишда фойдали ҳамда зарарли бўлган маҳсулотлар бор.
Аввал фойдали маҳсулотлар ҳақида билиб оламиз.
Кунига камида икки марта сабзавот ёки сабзавотли овқат тановул
қилиш керак. Кўпроқ пиширилмайдиган сабзавотларни, кўкатларни енг. Яшил рангдаги ва цитрус мевалар жуда фойдали. Бу маҳсулотлар танадаги моддалар алмашинувини фаоллаштиради, танадаги ортиқча ёғ ва калорияларни сарф этишга ёрдам беради.Аввал фойдали маҳсулотлар ҳақида билиб оламиз.
Кунига камида икки марта сабзавот ёки сабзавотли овқат тановул
Егуликларингиз орасида А витамин ва фолий кислотасига бой бўлганлари мавжуд бўлиши керак. Бу витаминлар тўқ сариқ ҳамда яшил рангдаги сабзавотларда, меваларда кўп учрайди.
Ошқозон фаолияти яхши бўлиши учун дуккакли ва донли маҳсулотлардан кўпроқ танаввул қилинг. Таркибида оқсил ва темир бўлган маҳсулотлар ҳам жуда фойдали. Бу ёғсиз гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларидир.
Озишда энг керакли моддалар қаторига магний ва рухни ҳам киритиш керак. У балиқ, донли экинлар ва денгиз жониворларида кўп бўлади.
Ширинлик еганда кўпроқ асалли ва фруктозали маҳсулотларни тановул қилинг. Тоза сув ичинг, аммо газли эмас. Сут маҳсулотларининг ҳам ёғсизроғини ейиш керак. Бироқ ёғсизлантирилганлари фойдали эмас, уларнинг таркибидаги кальцийни тана ўзлаштиролмайди.
Энди зарарли маҳсулотларга тўхталамиз.
Шундай маҳсулотлар борки, жуда ёқтирамиз, аммо улар тўғри овқатланишни билдирмайди. Шунинг учун уларнинг миқдорини имкон қадар чеклаш керак. Бундай маҳсулотлар қаторига таркибида кофеин кўп бўлганларини киритиш мумкин. Масалан, жуда аччиқ чой, кунига икки пиёладан кўп сутсиз қаҳва ёки кофеинли газсувлар. Кофеин танадаги адреналин моддаси ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Бу модда овқат ҳазми жараёнини бузади, очиққанлик ҳиссини кучайтиради ва кўпроқ егулик тановул қилишга мажбурлайди.
Спиртли ичимликлар ҳам шундай. Айниқса, пиво билан шароб белда ёғ йиғилишини келтириб чиқаради. Шакар ҳам шундай маҳсулотлар сирасига киради. Ширинликсиз туролмайдиган бўлсангиз, шакарнинг ўрнини асал билан алмаштириш мумкин.
Худди шакар сингари туз ҳам зарарли маҳсулотлар қаторига киради. Биласизми, бир ўтиришда бир кишига 250 г туз едирсангиз, бу одам ҳалок бўлади. Аммо, тузсиз ҳам овқат ейилмайди. Шунинг учун ҳам тузни буткул емаслик мумкин эмас. Бироқ меъёр бўлиши керак. Сабзавотларни (масалан, помидор ёки бодрингни) тузламасдан ейишга одатланинг. Овқатни ҳам шўр ичманг, тузламаларни камроқ тановул қилинг. Овқатнинг мазаси таъбингизга ўтирмаса, бошқа зираворлардан фойдаланинг. Масалан, мурч ёки гармдори каби. Аччиқ бўлишига қарамасдан улар анчагина фойдали.
Кимёвий унсурлари бор бўлган маҳсулотларни ҳам чекланг. Озуқа бўёқлари, консервантлар, «Е» маркали моддалар, таъм берувчилар мана шундай унсурлар сирасига киради.
Ёғли маҳсулотлар — ёғли гўшт, сариёғ, маргарин, ёғли кремлар, десертлар, майонез кабилар миқдорини камайтиринг. Ёғда қовурилган овқатларни ҳам камроқ ейиш тавсия этилади. Овқат ёғда қовурилган бўлса, гарчи ёғи чаккиллаб томиб турмаган бўлса-да, қовурилганда маҳсулот жуда кўп маҳсулотни ўзига шимиб олади ва бу егулик билан бирга керагидан ортиқча ёғни ошқозонга туширасиз.
Ҳар қандай маҳсулотларни тановул қилганда иложи борича уларни оловда камроқ пиширинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган овқатларда ёғ кам бўлади, витаминлар ҳам яхши сақланади. Бу эса саломатлигингизга ҳам, вазнингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Эргаш ОТАНАЗАРОВ.
олий тоифали шифокор
Комментариев нет:
Отправить комментарий