Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 13 октября 2016 г.

касаллик каердан пайдо бўлади?..

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.
Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа
сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.
Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.
Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.
Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади.
Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.
Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.
Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.
Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади (Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 1-сони, 43-45-бетлари).

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Комментариев нет:

Отправить комментарий