Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 14 октября 2016 г.

муносабат

Аёллардаги қатор фазилатлар борки, улар барча эркакларга ёқади.
1.Самимийлик
Баъзан бошқаларга шу қадар ёқишни истаб, ўзимизни бошқа кўрсатамиз. Ҳақиқатда эса биз ҳеч кимни қизиқтирмаймиз, деб ўйлаймиз. Камчиликларимиз шунчалик кўпки, бизни пайқашлари учун бошқа инсонга айланишимиз жуда осон.

Футболни “бефойда машғулот” деб ҳисоблайдиган эркак киши билан терма жамоанинг охирги ўйинини “қизиқиш” билан муҳокама қилади, шахсий қизиқишлари кишининг ҳиқилдоғига келади. Бир неча йил ўтгач эса, эркак тоза ҳаводаги сайр ўрнига телевизорда футбол матчини кўришни танлаши уни нега аччиқлантириши таажжубга сола бошлайди. Эркаклар ёқиш истагидан кўра кўпроқ тўғриликни қадрлашади. Уларга аёлнинг самимий бўлиши муҳим. Дарвоқе, ҳар қандай вазиятда асл ҳолида бўлиш қобилияти ўзингизга етарли муносиб эканлигингизни билдиради.
2.Мулойимлик
Қизлардаги ёқимли назокати эркакларни магнит каби ўзига тортади. Балким, бу ўзаро боғлиқлик оналик муҳаббатидир, эркаклар ўзларининг қўпол кучини аёлларнинг нозик муносабатлари билан тенглаштириш муҳим бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам аслида факт фактлигича қолади – гўзал жинс вакиллари аёллар доим эркакларни ром этиб келган. Юбка кийган бўлса ёнида иккинчи эркак керак эмас. Мулойим ва ёқимли қиз билан эркак киши ўзини мустаҳкам девордек ҳис этади, буни эса севишади.
3.Миннатдорлик
Сизнинг унга нисбатан меҳрли сўзингиз ва ишларингизни тушуниб туриб, “раҳмат” айтишлик бу мажбурият эмас, балки сизни бахтли қилиш истагидир. Мана эркаклар нимани аслида қадрлашади. Эҳтимол, севимли инсонингиз билан “агар сен учун нимадир қилмасам, буни пайқайсан, агар нимадир қилсам, эътибор ҳам бермайсан, худди мен мажбурман” деган гапларни бир неча марта эшитгандирсиз. Бу уни жуда ҳам ранжитади. Шу сабабли у огоҳлантиришсиз ахлатни ташлаб келса ва гул совға қилса, самимий равишда хурсанд бўлиб, миннатдорлик билдиришни унутманг. Эркаклар миннатдор бўладиган аёлларга юз марта кўпроқ хурсандчилик бағишлашни айтишади.
4.Зийраклик
У ишдан чарчаган ва жаҳли чиққан ҳолатда ишдан қайтганини кўрсангиз, зийрак бўлинг – сўроққа тутманг, муносабатларни ойдинлаштирманг. Бундай вазиятда ҳатто ўзи истамаган тақдирда ҳам қўполлик қилиши мумкин. Эркаклар аёлларда айнан зийракликнинг йўқлиги йўқ жойда кўплаб жанжалларни келтириб чиқишини айтишади.
Уларнинг фикрича, идеал шерик севимли инсонини аниқ ҳис этади ва қайси вақтда жиддий суҳбат қуриш ёки сукут сақлаш кераклигини тушунади. Албатта, зийраклик ҳақида сўз юрита туриб, бир қанча мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Мисол учун, эркак киши касал бўлиб қолганида ишга кетаётганида чўнтагига дорисини солиб қўйсангиз, у буни албатта қадрлайди.
5.Хушчақчақлик
Биз сиз билан узоқ вақт давомида хушчақчақ бўлиш қийинлигини тушунамиз. Лекин эркакларнинг эътирофига қарши чиқиб бўлармиди, ҳаётга кулиб қарайдиганлар ёқар экан, енгил руҳий кўтаринкиликка эришиб, барчаси яхши бўлишига ишонч ҳосил керак.
Тинмасдан ҳаётдан нолиб, асабни эговлайдиган аёл чиройли гул дастасида фақатгина унинг нархини кўради (“биз автомобилга пул йиғаяпмиз, нега пул сарфлайсиз” деб эзмалик қилади) – буларнинг барии эркак кишини чўчитади. Кейин эса унинг хушчақчақ ҳамкасби бирдан жанжалингизнинг сабабчиси бўлишидан ажабланманг. У фақат сизни кўришни истаган бўлиши мумкин, лекин сиз игнангиз билан ҳар қандай истакни қайтариб юборасиз.
6.Тинглай олиш қобилияти
Эркаклар нимадирни гапириб бераётганда аёлларнинг қизиқишли қарашларини кўришни севишади. Гапни бўладиган, эснайдиган, бошқа мавзуга ўтишни таклиф қиладиган аёл фақат умидсизлик чақиради. Унинг ҳар бир сўзини илғаб оладиган ва яна бошқа нимадир сўзлаб беришни сўрайдиган аёлга кетиш истаги туғилади.
7.Ишониш қобилияти
Агар у бир марта бўлса ҳам сизга хиёнати ҳақида ўйлашга сабаб туғдирса, қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган бўласиз, лекин зинҳор ҳаддан ошириб юборманг. Кўп эркаклар ўзини оқлашга чидаб тура олишмайди, айниқса бу ишни қилмаган бўлишса. Дўстлари билан барда ўтирганда сизнинг ишончсизлигингиз ва ҳар 15 дақиқада қўнғироқ қилишингиз ўзини сиртмоқланган кучукдек ҳис этишига мажбур этади. Бундай вазиятда тез орада “баджаҳл бекадан” қочиш истаги туғилиб қолмасмикан?

Комментариев нет:

Отправить комментарий