Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 30 октября 2016 г.

coғинасан...


Тиёлмайин қалқиб турган ёшларингни,
Кўтаролмай эгиккина бошларингни,
Йўлларимга тўшаб қора сочларингни,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!

Аламларга эшикларинг ёполмасдан,
Хаёл кетар, ортидан зор чополмасдан,

Ер-у кўкдан, бир сиймойим тополмасдан,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!

Бир бор айтган сўзларингдан, минг бор қайтиб,
Ҳаёлларнинг сахросида ёлғиз дайдиб,
Кимга дардинг айтолмасдан, кимга айтиб,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан,

Сен суянган тоғлар ердан паст бўлади,
Сен югурган боғлар боғмас, хас бўлади,
Қулоқларинг остида бир сас бўлади:
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!

Сабринг синар, ёлғизликнинг кечалари,
Сочинг силар, армонларнинг қўлчалари,
Тўзғиб кетар кўнглингнинг ҳам кўчалари,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!

Пичирлайсан куйиб қолган забоним деб,
Қучиб ерни, қулаб тушди осмоним деб,
Ё яхшим деб, ҳеч бўлмаса ёмоним деб,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!

Ўтган кунлар ўтиб кетар, йўқлолмасдан,
Қарғайсану, ўтмишингга дўғлолмасдан,
Мендек сен ҳам азоблардан ухлолмасдан,
Соғинасан! Ҳали мени соғинасан!


Комментариев нет:

Отправить комментарий