ТУМОВ
КАСАЛИГИ..
Дунёда энг
кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, асосан кеч кузда, қишда ва эрта
баҳорда пайдо бўлади.
Бунинг
сабаби шу даврда жисмоний иш қилиш фаолияти пасаяди, пиёда кам юрилади, одам
бадани заифлашади, совуқ ҳавода нафас олиш тезлашади.
Об-ҳавони
ҳисобга олмай кийиниш туфайли одамнинг баъзи аъзолари совуқ қотади.
Шунингдек,
овқатланиш ҳам муҳим роль ўйнайди: совуқ туфайли одамлар кучли овқатларни,
чунончи, қовурилган овқатлар, тухум, кабоб, сут ва айниқса ширинликни кўп
истеъмол қилишади, натижада кучсизланган баданда мувозанат бузилади. Ўзбек халқида
«чиллада совуқ сув ҳам иссиқлик» деган ажойиб бир мақол бор.
Шунинг учун
ҳам куздан бошлаб то баҳоргача шолғом шўрва ичиш, шолғом ва турп истеъмол қилиш
қадим замонлардан бери тавсия қилинада.
Тумов
йилнинг бошқа фаслларида ҳам учраб туради, яъни, шарт-шароит яратилса пайдо
бўлиши мумкин.
Беморларда
касаллик мизож ва мизож даражасига боғлиқ ҳолда бир хилда кечмайди.
Айниқса,
нафас йўли касал одамлар учун тумовдан тузалиш жуда оғир.
Бу
касалликни даволашда замонавий тиббиётда ҳам, халқ табобатида ҳам кўпдан-кўп
дори-дармон мавжуд.
Шунингдек, бир қанча тавсияномалар бор.
Бироқ бу ўринда энг содда ва арзон муолажа усулини топилиши
осон бўлган дори-дармонларни кўрсатиб ўтмоқчимиз.
Аввало, бемор кўрпа-ёстиқ қилиб, ётиб даволани-ши шарт.
Агар оёқда юриб даволанса, бу касаллик бирон ички аъзога
оғир асорат беради, яъни кутилмаганда янги, хавфли дардга дучор қилади.
Бемор ҳар 2 соатда яримта пиёзни ёки ярим боғ кўк саримсоқ
пиёзни майда тўғраб, ярим коса қатиққа солиб, эзиб аралаштириб, бир бурда суви
қочган нон билан еб олиши керак.
Бу асосий дори.
Шунингдек, тушликда ва кечқурун қовурилмаган, гўштсиз оқишоқ
хўрда ёки пиёва ичиши керак.
Даволаниш дав-рида қовурилган ва ёғлиқ овқатлар, шунингдек,
тухум, кабоб, сут ва ширинликлар тақиқланади.
Шакар қўшилмаган мева сувлари, сабзавот сувлари ичиш мумкин,
айниқса қайнатилган ўрик суви яхши.
Бемор ҳавоси тоза бўлган алоҳида хонада ётиши шарт, бу ерда
радио ва ойнаижаҳон бўлмасин, уй чироғининг қуввати 40-60 ваттдан ошмасин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий