ВИЖДОН ЙИҒЛАР....
Йўлим пойлаб
интизордир менга кимлар.
Хатоларим кутиб юрган
бор ғанимлар.
Сийратимни бир
кўришга маҳтал кимлар,
Ярим куўнглим
саройида армон йиғлар...
Сиғмай қолдим кенг
дунёнинг айвонига,
Тан бермадим
одамсифат шайтонига.
Хақиқатни кимлар
солмиш ҳамёнига,
Ярим кўнглим саройида
пушмон йиғлар...
Зўрман-дея кўкрак
кериб юрган қанча,
Нафси учун иймонини
сотган анча.
Хиёнатнинг найзасини
санчган қанча,
Ярим кўнглим саройида
ҳижрон йиғлар...
.
Манманликнинг
товонини ўпди кимлар,
Ўзга боғнинг олмасига
дўнди кимлар.
Зиё истаб шамдек ёниб
сўнди кимлар,
Ярим кўнглим саройида
виждон йиғлар...
Умр оқар ортга боқмай
дарё мисол,
Ким боғ экди
эзгуликдан қадаб ниҳол.
Ор-номусин кимлар
сотди арзон-гаров.
Ярим кўнглим саройида
инсоф йиглар...
Сабр косам тўлиб
синар разолатдан,
Иймонсизлар ваъз
айтганда садоқатдан.
Xақиқатни фарқлай
олмай жахолатдан,
Ярим кўнглим саройида
иймон йиглар..
Комментариев нет:
Отправить комментарий