Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 15 октября 2016 г.

ойбек максудов


ОЙБЕК  МАҚСУД,     
         “Нафосат” ижодкорлар клуби аъзоси
ЖОНИМ  ФИДО

Қайдасан эй гулим, гулшанда якто,
Ишқингда бўлдим мен мисоли гадо,
Қон бўлди юрагим келсангчи барно,
Келсанг йўлларингга бу жоним фидо.


Ишқингнинг йўлида юрибман сарсон,
Чорасин тополмай мен лолу ҳайрон,
Наҳот бўлиб қолсанг мен учун армон,
Келсанг йўлларингга бу жоним фидо.

Бўляпман сени деб элдан бегона,
Дунёда дилбар йўқ сендан зиёда,
Сен-ла бахтли бўлгум мен бу дунёда,
Келсанг йўлларингга бу жоним фидо.

Бу ошиқ ҳолимни ошиқлар билар,
Сени бир кўрмоқ ҳам кўп малҳам бўлар,
Васлингга етмоқлик айт қачон келар,
Келсанг йўлларингга бу жоним фидо.


Комментариев нет:

Отправить комментарий