Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 19 октября 2016 г.

фарид усмон


Тун қўйнида бир қисмат бор-оқибати ёруғлик,
Сочларингни ёзиб-ёзиб юборишинг шу ҳолдир.
Тун ортидан кундузнинг хўб нур таратиб келиши
Қиё боқиб чиройланиб  кетишингга мисолдир.

Қамаштирдинг кўзларимни-қанийди бир пайтда
Тун, кундузни қучоғимга олсаму тенг қучолсам.
Қанотлари бирам ҳарир, бирам енгил қуш бўлиб,
Толе дея аталгувчи юксакларда учолсам.
Афсус бунга ҳеч илож йўқ айро эрур тун, кундуз,
Бўлганидек бошқа-бошқа висол билан хижрон.
Сочларингни ёзганингда қараб туриб англадим

Сени севиб яшаш учун керак экан икки жон...

Комментариев нет:

Отправить комментарий