Вирусли гепатитдан эҳтиёт бўлинг!
- Вирусли гепатит касаллигининг турлари кўп. Айримлари фақат
болаларда учрайди, баъзилари асосан
катталарда келиб чиқиши мумкин экан. Болаларда вирусли гепатит
касаллигининг қайси турлари учрайди? Болаларда бу касалликнинг олдини олиш
мумкинми?!
- Вирусли гепатит касаллигини қўзғатадиган микроблар сони
ўн- дан ортиқ бўлса-да, А, В, С, Д, Е турлари кўпроқ учрайди. Болалар орасида А
ва Е турлари кўп учрайди. Бугунги кунда вирусли гепатит А касаллигига қарши
вакцина ҳам мавжуд. Бу вакцина режали эмлаш календарига киритилмаган бўлиб,
пуллик асосда болаларни эмлатиш мумкин.
- Вирусли гепатит А касаллиги қандай белгилар билан намоён
бўлади?
- Вирусли гепатит А касаллигини қўзғатадиган вируслар бемор
нажасида, зарарланган сувда, озиқ-овқат маҳсулотларида, чиқиндиларда ва турли
уй-рўзғор буюмларида, ўйинчоқларда икки ҳафтагача тирик сақланади. Ушбу
касаллик 3-16 ёшлар орасида кўп учрайди. Касаллик бемордан соғлом одамга ифлос
қўл ва ташқи муҳит воситалари, озиқ маҳсулотлари орқали ва мулоқот вақтида
юқиши мумкин. Касалликнинг яширин даври атрофдагилар учун хавфли ҳисобланади.
Касаллик ривожланиб, касал сарғайгач, бемор нажаси орқали вируслар кам миқдорда
ажралади. Бу пайтда бемор атрофдагилар учун хавфли бўлмайди. Дарё, пляж,
бассейн, ҳовуз, қудуқлар, водопровод иншоотлари, умумий овқатланиш
корхоналари, ошхоналар, болалар муассасалари (боғча, мактаб) бемор ахлати ва
сийдиги билан ифлосланганда гепатит касаллиги тез ва ёппасига тарқалиб,
эпидемия тусини олади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий