Ўткир
юқумли конъюктивит (кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши)
Кўз қовоқларини бир кунда бир неча марта тоза ҳўлланган
латта билан артиб туринг. Антибиотикли мазни кўзга 4 маҳал қўйинг. Конъюктивити
бор боланинг бошқа болалар билан ўйнаши ва ухлашига йўл қўйманг. Агар у бир
неча кунда тузалиб кетмаса,
тиббиёт ходимига учранг.
Шамоллаш ва грипп
Бурун оқиши, бироз ҳарорат кўтарилиши, йўтал, томоқ оғриғи
ва баъзан ич кетиш билан кечадиган шамоллаш болаларда тез-тез учрайдиган, аммо
жиддий бўлмаган касалликлардандир.
Кўп суюқлик бериш билан даволанг. Агар керак бўлса, оғриқ
ёки ҳароратни пасайтириш учун парацетамол ёки аспирин берганингиз маъқул.
Ётишни хоҳловчи болаларга ётишга рухсат беринг. Яхши овқат ва мевалар
болаларнинг тез тузалишига, тумов, шамоллашнинг олдини олишга ёрдам беради.
Пенициллин, тетрациклин ва бошқа антибиотиклар оддий ёки
гриппга қарши ҳеч қандай таъсир қилмайди. Одам тумов бўлганида укол қилиш керак
эмас.
Агар боланинг шамоллаши зўрайиб, ҳарорати кўтарилса, қисқа,
тез-тез, яъни ҳансираб нафас олса, у зотилжам (пневмония) бўлиб қолган бўлиши
мумкин ва бунда антибиотиклар берилиши керак. Шунингдек, қуйида кўрсатиб
ўтилган қулоқ инфекциялари ва ангина (кейинги бет) белгилари бор-йўқлигини ҳам
текшириб кўринг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий