Пиёзнинг
сири (жуда муҳим)
➖Кишилар
болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жахлим чиқиб кетади,
ахир шунга хам шифокор, укол ёки дори керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир!
➖Яна бир
воқеа 1919-йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40 минг киши хаётдан кўз юмади.
Шунда табобат ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади.
Чека бир жойда яшайдиган дехқонни уйига етиб боришганида хайратга тушишади,
чунки бутун оила соппа-соғ эди.
— Қандай
қилиб? — сўради шифокор.
Мана деб
пўсти арчилмаган холда ўртасидан кундалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга
ишора қилди уй эгаси. Хар бир хонада шундай холат. Бундан хайратга тушган
шифокор пиёзни олади ва микраскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп
микробларини кўради. Шундан маьлум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига
жалб қилади ва уларни ўлдиради. Жуда осон лекин, жуда фойдали. Баъзида оёғимиз
тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз…
Комментариев нет:
Отправить комментарий