ТИЛЛА ҚАВОҚ
ЁКИ ДОРИХОНАНИНГ “МИТТИ” МЎЖИЗАСИ
.
Қовоқ бўлар форслар
тилида каду,
Иккинчидир хўлу
совуқликда у.
Меъда ичра ҳазм
бўлар тўхтамай,
Ёқимли хилт пайдо
қилади,хай-хай.
Сафро хилтин тандан
йўқотар беранж,
Аммо кўп йеилса
қўзғатар қўланж,
Қўланж иллатини
тезда айлар кам.
Хом қовоқдан олиб
ейилгани дам,
Ўткир табибларлардан
кўплари дейди,
“Чанқоқ қолур кимки кўп қавоқ ейди”
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?
Қовоқ. Ўзбекистоннинг хамма туманларида
экилади. Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4-5 м га етадиган ўсимликдир.
Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик
юраксимон, чуқур бош бўлакли дағал тукли бўлиб, гуллари сариқ, хиди ёқимли, бир
жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп, урғочи гуллари эса
якка-якка холда жойлашган. Меваси йирик, кўп уруғли, серўт ва ширали, турли
шаклдаги хўл мева бўлиб, июнь, август ойларида гуллайди, меваси август, сентябрь
ойларида пишади.
Ўсимлик ёввайи ҳолда учрамайди.Уни эрамизга
қадар уч минг йил муқаддам Мексикада маданийлаштирилган.Қавоқ Амерка қитқасидан
ХV фойдалана бошланган.
Куздан
то баҳорнинг ўрталаригача ошхонамиздан мустахкам ўрин эгаллаган қовоқ жуда
тўйимли ва осон хазм бўлувчи махсулот хисобланиб, унинг кимёвий таркиби жуда
бой ва турли-туман бўлганлиги учун ҳам уни “митти дорихона” деб аташ мумкин.
Табиатда унинг 3 та тури мавжуд: картошка
қовоқ, ошқовоқ ва оддий қовоқ ишлатилса, унинг носқовоқ, нонқовоқ,
сапчақовоқ, Бухоро кади, димқовоқ, олмакади, анжалқовоқ, ойимқовоқ, тошқовоқ,
кулчакади, саллақовоқ, чилимқовоқ, қоракади, жойдари деб номланган навлари кенг
тарқалган. Қовоқ мевасининг этида 70 –
95 % сув, 1,5 – 18 фоизгача қанд моддаси, 4 -25 фоиз тўқима ва гемицеллюлозалар,05-07
фоиз хўл моддалар, 0,1 фоиз турли кислоталар, 04-1,64 фоиз кул, 25-40 мг
аскорбинат кислота, 2-28 мг каротин мавжуд. Нозик эти деярли нейтрал
мухитга эга бўлганлиги учун ошқовоқ ошқозон ярасининг шифо топишига замин яратади.
Унда қон яратилиши учун мухим ўрин тутадиган фолат кислотаси ва каротин 16 мг
гача, шунингдек калий тузлари жуда кўп. Қовоқ таркибидаги пектин моддаси танага
тушувчи захар моддаларни ютиб олиш хусусиятига эга. Темир моддаси кўплиги
сабабли сабзавотлар ичида у чемпионидир. Унда “В” гурух витаминлари С, Е, РР
витаминлари , шунингдек, организмда кам учровчи организм алмашинув жараёнини
тезлаштирувчи “Т” витамин мавжуддир. Уруғи таркибида 50 фоиз ёғ, витамин С,В
органик кислоталар, смолалар, каротинонлар, никотин кислоталар мавжуддир.
Энди “митти дорихона”нинг
мўъжизаларга тўхталиб ўтсак. Қовоқ мойи
даволаш профилактика мақсадларида қўлланилади,
жигар ишини яхшилайди, праститда, шамоллаш зўрайишига тўсқинлик қилади. Одамни семиришига йўл
қўймайди. Қон таркибини яхшилайди, организмни холестериндан тозалайди.
Қовоқнинг хамма қисми, илдизи, уруғи, меваси, гуллари бирдек шифобахш
бўлганлиги сабабли тиббиёт ва табобатда қовоқнинг хамма қисмидан кенг
қўлланилади. Чунончи, иссиқ мижозли
одамларнинг йўталида, ўпка силида қайнатмасидан гул мойи аралаштирилган қовоқ
шарбатидан эса томоқ оғриқларига ва шу каби бурун, нафас йўллари касалликларида
ишлатилаган. Совуқ мижозга эга бўлганлиги учун қовоқни хароратни туширувчи
сийдик хайдовчи, баданга тушган захарларни ютиб олувчи хусусиятларга
эгадир. Қўрда кўмиб пиширилган ва қанд билан аралаштирилган қовоқни ични
юмшатиш уни истеъмол қилишга буюрилган. Булардан ташқари қовоқ ширасини томоқ
оғриғи ва мия касалликларида (мия шишлари ва мия яллиғланишида) даволаган. Сувда
ёки қўрда кўмиб пиширилган қовоқни халқ
табобатида пархез таом сифатида сариқ ва жигарни бошқа касалликларида, буйрак
ва сийдик-тош касалликларида сийдик хайдовчи дори сифатида қўлланилади.
Темиратки касаллигида қовоқнинг этли қисмининг майдалаб эзиб, унинг устига
қўйиб боғланади. Қовоқ шарбати буйрак
тизимини тозалаб, фаолиятини
кучайтиради. Сийдик хайдовчи восита сифатида истеъмол қилинади. Бунинг учун
етилиб пишган қовоқни бўлакларга бўлиб пўсти артилиб ювилади.. Сўнгра докадан
ўтказилади. Бу шарбатдан кунига ярим стакандан ичилади. Буйрак ва сийдик
пуфагида тоши бор беморларга қовоқ
шарбатининг кунига ярим стакандан ярим ёки чорак стакандан уч махал ичиш тавсия этилади. Даво курси 10 кун. Пиелонефрит,
ўткир ва сурункали циститлар хамда уретитда кунига 50 граммдан қовоқ бўтқани икки махал
ейиш фойдалидир. Қовоқ бўтқани қуйидагича тайёрланади: Куб
шаклидаги кесилган қовоқни 10-15 дақиқа давомида қайнатилган, сўнгра тозаланган
гуруч ва қайноқ сут қўшиб 15-30 дақиқа давомида бўтқа холига келгунича пиширилади. Тайёр бўлгач туз ва шакар қўшилади. Дастурхонга тортишдан
аввал сариёғ қўшилади.
Юраги операсия қилинган ёки юраги тез-тез ўйнаб турадиган, мадорсиз одамлар хам
қувват бўлсин учун хам қовоқда калий
бўлганлиги учун япроқ – япроқ қилиб
қозонни қопқоғини ёпиб пиширилган қовоқ эти билан думба ёғини бирга қўшиб
истеъмол қилинса юракка жуда яхши дармон бўлади. Қовоқ ўт пуфагининг
шамоллашини маромлаштирилади, холецестит (ўт пуфагининг яллиғланиши) да эса
жуда фойдалидир.(бизларни МАЛҲАМ марказимиз аъзолари 23 йиллик тажрибаларига асосланиб
ажойиб дамлама ва қайнатмалар ишлаб чиқаришган. Мурожат учун манзил ва
телефонимиз +998-90-987-9-987 ёки электрон манзилимиз malham53@gmail.com) Жигар касалликларида (гепатит, холецестит,
церроз) қовоқдан тансиқ таомлар тайёрлаш мумкин. Бунинг учун кичикроқ қовоқ
тепаси кесиб ташланади. Унинг ичидаги уруғлари олиниб хосил бўлган бўшлиққа
асал тўлдирилади, кейин кесиб ташланган танасини қопқоқдай ўрнига ёпиб атрофига
хамир ёпиштирилади. 9 кун қоронғу жойда сақланади. Хосил бўлган шарбатни кунига
уч махал бир ош қошиқдан ичилади. Буйрак ва сийдик қопи касалликларида қовоқ ва
зиғир уруғидан бир стакандан туйилади. Туйиш жараёнида қайноқ сув қуйиб
турилади. Сўнг докадан ўтказиб сиқилади ва тайёр бўлган “сут” ни кун давомида
асал ёки шакар аралаштириб ичилади. Қовоқ уруғидан олинадиган мойларнинг бир
тури гепатитдан сақловчи хусусиятга эга. Унинг асосида тайёрланган “ТИКВЕОЛ” дориси жигарнинг яллиғланиши
ва вирусли хасталикларда, ўт – тош касалликларида самарали воситадир.
Уйқусизликда бир пиёла қовоқ шарбатига бир ош қошиқ асал солиб, уйқу
олдидан ичилса, асаб тизимларини
тетиклаштириб, тиниқиб ухлашга ёрдам беради. Агар кўп юриб оёғингиз шишиб
кетса, дархол ярим стакан ошқовоқ шарбатини ичинг. Бундай шарбат шишни тез
қайтаради, толиққан оёқларга ором
беради. Қўл оёғи тез – тез толиқадиган одамлар ошқовоқ шарбатини ичсинлар,
табиблар хулосасига кўра нахорда ичилган ошқовоқ шарбати хеч хам сариқ касалига
чалинтирмайди. Ошқовоқни манти қосқонида димлаб пиширилганда, унинг таркибидаги
бир қатор шифобахш моддалар сақланиб
қолади. Агар сиқилиш касалига дучор бўлсангиз, тунда ошқовоқ палаги ёнига келиб ўтирингда тўйиб – тўйиб нафас
олинг. Унинг олдида бир соат ўтирсангиз,
айкаш – уйкаш фикрларингиз тиниб, вужудингиз енгил тортади. Подагра касаллигида
ошқовоқ кўп юз берадиган гиперхолицистеренемияни камайтиради. Бу дегани қовоқ
таркибида пектин моддаси сарбцияловчи хусусиятга эга бўлиб, организмда сийдик
кислатасини камайтириб липид моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Подагра
билан оғриган беморларга даволаниш мабойнида қовоқли пархез яхши самара беради. Буларга ширқовоқ, ошқовоқ
сомса ошқовоқ манти , “тиркиван” яни қовоқли қуймоқсимон нон қовоқ ва пиёзли
салат ва қовоқ солиб пиширилган шўрва қовоқ каклети. “”
Ўрта
асрлардан бери қовоқ уруғи гижжаларни туширишда гижжага
қарши восита сифатида ишлатиб келинади. Бундай дорини ўзларингиз уй шароитида ҳам тайёрлашингиз мумкин. Бунинг
учун қовоқнинг қуримаган уруғларини қаттиқ пўстлоғидан тозаланади.Фақат
кўкимтир қобиғи қолдирилади. Олинган маҳсулот маҳсулот яхшилаб ховончада туйилади. 300 г уруғқа 100 г асал ёки мураббо қўшилади. Хали ўрнидан турмаган холда
оч қоринга қуруқ ўзини бир соат давомида оз-оздан ейилади. Орадан уч соат ўтгач
сурги дори ичилади ёки клизма (хуқна) қилинади. Клизмадан сўнг овқат
истеъмол қилиш мумкин. Дори миқдорини уч-тўрт ёшлиларга 75гр 10 ёшлиларга 100
гр ёки тозаланган қовоқ уруғидан 200 гр олиб 500 мг сувда бир соат мобайнида
(бевосита оловда эмас, балки қайнаб турган сувга идиши билан қуйиб)
қайнатилади. Совигач, докадан ўтказиб нахорда болаларга иккига бўлиб ичирилади.
Агар буни иложи бўлмаса қовоқ уруғи қовурилади, икки – уч кун мобайнида кунига
нахорда 150 – 200 г
(болалар учун 50 – 100 г
дан) истеъмол қилинади. Хом уруғини истеъмол қилиш мумкин. Хар иккала холда хам
3 – 4 соат ўтказиб сурги дори ичилади. Умуман олганда, гижжаси бор болаларга
қовоқ уруғидан еб юриш маслахатини берамиз. Қовоқ уруғини тозаланган холда 100
– 130 гр дан барча дорихоналарда сотилади. Профессор А.Д.Турованинг ёзишига қараганда , қовоқ хомиладор аёлларнинг
кўнгил айниши, қусишига бархам берар экан. Бундан ташқари денгиз хасталигига
ёрдам қилади. Қовоқ уруғидан олинадиган эмульсия эса тасмасимон ва қил
гижжаларга қирғин келтиради. Чунончи мазкур эмульсия солитерни (тўнғиз гижжа)
24 соат давомида йўқ қилади. Ибн Сино бобомиз
қовоқнинг ножўя таъсирлари тўғрисида тўхталиб, жумладан, шуларни айтганлар:
Қовоқнинг пиширилгани анча енгил овқат бўлиб, (икки ичак орқали) тезда ўтиб
кетади. Агар бирор сабаб билан хазм бўлишдан илгари бузилмаса, унда ёмон хилт
туғилади. Ёмон хилтлар билан аралашгани туфайли меъдада бузилади. Унинг яъни
меъданинг тўхтаб келиши бошқа мевалар кабидир. Унда туғилган хилт мевасиз
бўлади, аммо унга бирор нарса кўпроқ
аралашмаса, маза қилади. Агар у бехи билан аралаштирилса хилти сафроли
кишилар учун яхшидир. Анор ва ғўра суви
билан аралаштирилса хам шундай. Аммо йўғон ичакка унинг зарари икки хисса бўлади.
Унинг хоссаларидан яна бири ўзига аралаштирилган нарсага хамжинс бўлган озин
пайдо қилишидир. Агар уни хандал билан қўшиб ейилса, ундан ўткир хилт, туз
билан ейилганда буруштирувчи хилт туғилади. Қисқаси шуки, қовоқ савдоли ва
балғамли кишилар учун зарали ва сафроли кишилар учун эса яхшидир. Тиш оғриғига қарши қовоқдан олинган ширани
бурунга тортилади. Хом қовоқ меъда учун, хатто болалар ва ўсмирлар меъдаси
учун хам зарарлидир. Меъдада қовоқдан пайдо бўлган зарарга қусишдан бошқа даво йўқ..
Ота-боболаримиз ва хозирги кунда ошпазларимиз томонидан ишлатиб ҳаётга татбиқ қиладиган
ошқовоқ палов ва мошқовоқ устида
тўхталиб ўтсак. Аввало ошқовоқ палов учун 1 кг гуруч, 300 гр гўшт, 300
гр ёғ, 4-5 бош пиёз, 300 гр сабзи ва
таъбга кўра туз ва зираворлар солинади. Ошқовоқнинг “дастор” ёки “каратеплик”,
“витаминлик” деган навларидан бирини олиб 5х5 см катталикда бўлакларга
бўласиз, уруғини тозалаб, совуқ сувга чайқаб юборганингиздан кейин
тайёрланадиган паловнинг зираворига солиб қайнатасиз. Сўнгра гуруч солиб ошни
дамлайсиз. Палов тайёр бўлгач лаганга сузасиз, ошқовоқ палов билан қўшиб
истеъмол қилиниши учун идишга солиб дастурхонга тортасиз. Мошқовоқ эса қуйидагича тайёрланади. Бунинг учун 2 стакан мош, 150 г ёғ, 2 – 3 бош пиёз,
600г ошқовоқ , туз, қалампир, ярим бош кашнич солинади. Ёғни жуда қиздириб
ёғлаб пиёзни қизартириб қовуриб, сув қуйилади, қайнаб чиқмай қозонга мошни
ювиб солинади, мош очилгандан кейин туз солинади, “дастор” ёки “чилим” ошқовоқ
пўсти арчилиб катта кубик шаклида тўғраб, уни хам қозонга солинади ва қозоннинг
қопқоғини ёпиб яна 25 дақиқа пиширилади. Пишган таомни “дам олдириб” косаларга
сузилади. Туйилган қалампир ва майда қирқилган кашнич солиб дастурхонга
тортилади.
·
ҚИЙМА
СОЛИБ ПИШИРИЛГАН ҚОВОҚ
Лозим
бўлган масаллиқлар:
2 та
ўртача катталикдаги қовоқ 1
дона ўртача бошпиёз
1 дона
унча аччиқ бўлмаган гармдори Бироз
укроп
Бир
неча дона саримсоқ бўлакчалари 2
ошқошиқ ўсимлик ёғи
Ярим
стакан ёнғоқ(ихтиёрий)
Зираворлар:
Таъбга қараб туз, мурч, зира лозим бўлади.
Бундан ташқари, 250 грамм қўй, мол ёки
курка гўшти қиймаси
200 граммча иссиқда яхши эрийдиган пишлоқ лозим.
Энг
аввало қовоқларни яхшилаб ювиб, ўткир пичоқ ёрдамида эҳтиёткорлик билан
"думчаси"ни кесиб ташлаймиз. Кейин узунасига қоқ иккига бўлиб,
ошқошиқ ёрдамида ичидаги уруғини сип-силлиқ қилиб чиқариб оламиз.
Духовкани
200 градусга мослаб, қизитишга қўямиз.
Қовоқларимизнинг
ичини енгилгина ёғлаб, таъбга қараб, тузлаб, мурчлаб, зиралаб оламиз.
Сўнгра
уларни четлари энлигина ва барча қовоқларимиз сиғадиган духовка листига териб
чиқамиз. Пўсти арчилмаган саримсоқ бўлакларини бир ювиб ташлаб, икки донадан
қилиб, қовоқ косачаларининг ичига соламиз.
Сўнгра духовкага солиб, 45 дақиқа қолдирамиз.
Бу
орада бир дона бошпиёз, 4 дона пўстлари арчиб тозаланган саримсоқ бўлаклари ва
битта яшил гармдорини майда кубик шаклида тўғраб оламиз.
Каттароқ товага 2-3 ошқошиқ ўсимлик ёғи
солиб, тўғралган масаллиқни олтинранг тусга киргунча қовурамиз. Сўнгра
қозондаги масаллиқа ярим стаканча майдаланган ёнғоқ қўшамиз. Яна 2-3 дақиқача
қовуриб, қиймаланган гўштни соламиз.
Масаллиқни пастроқ оловда сели тортилиб,
қиймамиз четлари қизара бошлагунча қовурамиз.
Шундан сўнг майда қилиб тўғралган укроп ва 1.5
ошқошиқ томат пастаси соламиз. Яна паст оловда 5-6 дақиқача қовурамиз. Шундан
сўнг қиймамиз тайёр бўлади.
45
дақиқадан сўнг духовкадан қовоқларимизни олиб, ошқошиқ ёрдамида косачаларини
тайёр қийма билан тўлдирамиз.
Сўнгра
устидан йирик тишли қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб, яна 10 дақиқа
духовкага қўямиз.
Жаъми
55 дақиқада яна бир лаззатли таом тайёр бўлади. Қиймали қовоқни истанг иссиқ,
истанг совуқ ҳолида дастурхонга тортишингиз мумкин. Биз эса, Сизга
ёқимли иштаҳа тилаб қоламиз
Фойдаланилган
адабиётлар
А.Н.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”
А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов”дардинга шифоман”
Х.Зохидий
“Шифо хазинаси”.”.
М.Набиев, А.Иброхимов “Шифобахш неъматлар
Х.Х.Холматов, З.Х.Хабибов: “Ўзбекистоннинг
шифобахш ўсимликлари”.
Мурожат учун телефон. Электрон почтамиз:abduqodir sattarov malham53@gmail.com
телфон +998-90-987-9-987
Абдуқодир Сатторов
“ Малҳам”
табобат маркази
Раҳбари, профессор.
Эслатма. сизларда савол пайдо бўлса ёки мурожат
қилмоқчи бўлсангизлар қуйдаги malham53@gmail.com электрон почтага мактуб ёзинг
албатта жавоб оласиз!
Комментариев нет:
Отправить комментарий