Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 1 октября 2016 г.

фарид усмон

АДИБНИНГ ЯНА БИР ҚИРРАСИ


Яқинда Андижоннинг таниқли адиби, шоири Фарид Усмон ўзининг “Рўмолчадаги қиз” номли янги китобини кенг китобхонлар эътиборига ҳавола қилди. Бу китобда болалар учун ёзилган драматик асарлари жой олган. Китобда асосан 6 та драматик асар бўлиб барчаси болалар учун анчайин қиззиқ қилиб, ишланганини сезиш мумкин. Айниқса булар ичида “Рўмолчадаги қиз”
номли драмаси ўқувчини эътиборини тез тортади. Бу асар адибга ҳам кўпроқ ёққани учун китобнинг номи ҳам шу асар номидан олинган.
Драма сценарийсини ёзаётган драматургдан шоирлардан, ёзувчилар-дан талаб қилинадиган хусусиятлардан ташқари яна ўзига хос қирралар талаб қилинадики, бусиз драма ёзиб бўлмайди. Бу ижодкорнинг болаларни яхши билиши, уларга томошабоп гаплар топа билиши, ёзилаётган асарни театрда ўйнаш жараёнини яхши билиши, воқеалар ривожини болалар тушунадиган мантиқ ипига чиза олишига ўхшаш қатор талаблар борки, бусиз драмани саҳнага қўйиб бўлмайди. Китобдаги “Рўмолчадаги қиз” номли асарнинг Ўрта Осиё Республикалари қўғирчоқ театрлари кўрик-танловида қатнашиб диплом билан тақдирланиши, асарнинг кенг китобхонларгина эмас катта драматурглар  “элаги”дан ҳам муваффақиятли ўтганини кўрсатиб турибди.
Фарид Усмон энг аввало адабиёт саҳнасига шоир бўлиб танилган эди. Унинг ижодий камоли, айтмоқчи бўлган ғоялари ривожи кейинчалик прозада ёзишга мажбур қилди ва натижада бир қанча прозаик асарлар дунёга келди. Унинг энди драматургияда ҳам ўзини намоиш қилиши адибимизнинг нақадар серқирра ижодкор эканини кўрсатиб турибди.
Болалар драматургияси драматургдан катталар драматургиясидан ташқари яна болаларни севиш, уларнинг руҳий оламига кира олиш, уларга қизиқ бўладиган гаплар топиш, асарни кўраётганда зерикиб қолмаслиги каби кўплаб талаблар борки, Фарид Усмон бу талабларни жуда яхши тушунганини исботлай олган.
“Рўмолчадаги қиз” номли китоб эндигина китобхонлар ҳукмига ҳавола этилди. Бу асар тўғрисида адибларимиз ўз фикрларини баён этар, лекин ҳозирча Андижон адабий гурунгги номидан уни бу ютуқ билан қутлаймиз. Севимли серқирра ижодкоримиздан яна кўплаб ҳали биз билмаган қирраларини ва ижодий намуналарини намойиш қилишини кутиб қоламиз.
Ғани  МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошидаги ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари, шоир ва носир.




Комментариев нет:

Отправить комментарий