ҚИЗИҚАРЛИ ТИББИЙ
КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ
Абдуқодир Саттаров кўп йиллардан буён халқ табобати
билан шуғулланиб келади. У халқ табобатининг бугунги кундаги ҳақиқий
профессоридир. У кўп касалликларни ўзи амалда мунтазам даволаб тургани учун
уларга бериладиган оммабоп маслаҳатларни алоҳида китоблар сериясига жамлашга
қарор қилгани кўпчилик учун айни муддао бўлган. Унинг “Турли дардларга турли
шифолар” номли беш жилдли тўплами бугунги кунда тиббий газеталар, оммовий
газеталардаги тиббий маслаҳатларда
босилиб кўпчиликни қизиқтириб келадиган
мақолаларни гўёки бу беш жилдли китобларга жамлагандай бўлган.
Китобларни кўздан кечирар экансиз, уларда тилга
олинмаган касалликнинг ўзи йўқ. Яна барча касалликларга қисқа ва оддий одамлар
ҳам қила оладиган, уй шароитига мосланган маслаҳатлар берилганки, бугунги
атрофимиз касалликларга тўлиб турган бир даврда бу китобларнинг қимматини янада
оширади.
Баъзи тиббий китобларни кўрсангиз жуда катта ҳажмда,
касалликларни бир тизимга солиб баён этилади ва оддий одамлар тушуниши қийин
илмий терминлар билан тўлдириб юборилади.
Бу нарса китобни ўша касалликлар билан оғриган одамлар ва врачларгина
ўқишига олиб келади. бошқа касалликлар билан оғриган одамлар учун у китобнинг
кераги йўқ бўлиб қолади. А.Саттаровнинг бу китобларини вароқласангиз ҳар бири
минглаб одамларга кундалик зарурий маслаҳатлар эканига ишонч ҳосил қиласиз.
Китобларнинг бундай кичик ҳажмда тўпланиши унинг камҳарж одамлар учун ҳам
ҳамёнбоп бўлишига олиб келган. Китоблар гўёки тиббий газета ёки журнални
ўқигандай енгил ўқилади.
Китобларнинг оддий халқ тилида, бугунги кунда
истеъмолдаги терминлар билан ёзилиши ҳам китобларни оммабоплитгини оширган.
Гўёки муаллиф ўз беморлари билан суҳбатлашаётгандай.
Лекин ҳеч нарса камчиликсиз бўлмаганидай бу
тўпламларнинг ҳам ўзига хос камчиликлардан ҳоли деб бўлмайди. Бу камчиликдан
бири маслаҳатларнинг бўлимларга
ажратилмаганлигидир. Бу нарса бирор касалликка шифо излашда ўқувчига қийинчилик
туғдиради. Китобни асаб касалликлари, бош мия касалликлари, кўз касалликлари
каби бўлимларга ажратиб жойлаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳолбуки бу
борада китобларда етарли маълумотлар ва маслаҳатлар бор. Китоблар Луқмони Ҳаким
тиббий ўгитларидай, гўё катта бир учрашувда кутилмаган саволларга жавоб
берилгандай қилиб ёзиб кетилган.
Шундай бўлсада асарларнинг энг катта ютуғи бу
китобларни ўқиган, кўздан кечирган одам бошқа тиббий газета ва журналларни
вароқлаб ўзига керакли маслаҳатни излаб юрмайди. Китобда берилган дори
дармонларнинг тиббий номда эмас бугунги одамлар тилида берилиши ҳам китобнинг
катта бир ютуғи дейиш мумкин.
Одам – иссиқ жон дейишади. Бугун битта касаллик билан
оғрисангиз эртага бошқа касаллик безовта қилиши мумкин. Бундай ҳолда беш
жилдлик китобларнинг барчаси уйингизда бўлса сизга ҳаётда рўбарў келган қай
касаллик бўлмасин врачга учрагунча ҳам фойдаланишингиз мумкин. соғлом бўлиш
қоидалари дейсизми, косметика дейсизми, еётган неъматларимизнинг фойдаси
дейсизми, кишидаги ёмон характерларнинг саломатликка зарари дейсизми, кўз
каскалликлари дейсизми барчасини китобдан топиш мумкин.
Китоблардан жой олган касалликлар ва уларга қарши
чора-маслаҳатларнинг ҳаммаси бугунги кун касалликларидир. Яна уларнинг бугунги
тиббиётда аниқланган энг янги маслаҳатлар экани ҳам асарларнинг янада қизиқ
қилган.
Китобларда фақатгина тиббий маслаҳатлар бериб қолмай
касал бўлмаслик учун ўзига хос оқилона, соғлом турмуш тарзини ҳам баён этиб
кетилиши бугунги оқилона яшаш тарзимизни илмий, тиббий йўналишга солади.
Хуллас,
китоблар бугунги кун кишиларига жуда зарур китоблар бўлганки, бу
китобларни, албатта, ҳар ким уйида бир мартагина вароқлаб қўймай ҳар кун бир
кўздан кечириб турса халқимиз ҳаёти янада тиббий маънода юқори даражаларга
кўтарилиб, касалликларга қарши тезроқ, осонроқ чоралар топишга имкон беради.
Ғани
МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошидаги
ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари, шоир ва носир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий